“Динларнинг ривожланиш тарихи” дарси бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш бошланди

347
0

“Динларнинг ривожланиш тарихи” дарси бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш бошланди

  Хабар: 8-август куни республика педагогик кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти тренерлари Бишкек ва Ўш шаҳарларида “Динларнинг ривожланиш тарихи” дарслиги бўйича ўқитувчиларни тайёрлашни бошлади.

 Институт директори Алмаз Токтомаметов 73 нафар тренер 1-2 ҳафта ичида вилоятлардаги давлат ва муниципал мактабларнинг 2061 нафар ўқитувчиларини тайёрлайди.

 Унинг айтишича, хусусий мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ҳам аризалар келиб туша бошлаган. Шунинг учун “Динларнинг ривожланиш тарихи” фани бўйича ўқитувчилар сони кўпайиши мумкин.

 Ўқитувчилар малакасини ошириш оффлайн ва онлайн форматларда олиб борилади.

 Жорий йилнинг янги ўқув йилидан 9-синф ўқувчиларига “Динларнинг ривожланиш тарихи” фани икки чорак давомида ўқитилиши белгиланган. Бундан кўзланган мақсад диний қарашлардан келиб чиқадиган низоларнинг олдини олиш, динлараро муносабатларни мустаҳкамлашдан иборатлиги айтилмоқда. Ушбу дарс ҳафтасига бир соат, жами 34 соат ўтилади.

 Изоҳ: Мустамлакачи давлатлар мустамлака қилиб олган ёки нуфузи остидаги давлатларнинг ички ишлари, юритадиган сиёсатлар ва иқтисодларидан тортиб таълим дастурини ҳам ўз назоратлари остида ушлашга ҳаракат қилишади. Чунки, таълим – сақофат тарқатишнинг ажралмас қисми бўлиб, таълим орқали шахснинг ақидаси, тушунчалари ва дунёқараши шаклланади. Яқин тарихга назар ташлайдиган бўлсак, худосиз коммунистлар ҳам ўз ақидаларини тарқатишда таълимга жиддий эътибор қаратган. Улар Дарвин назариясини таълимнинг асоси қилди ва бутун бошли авлодни худога ишонмайдиган атеистлар қилиб тарбиялаб етиштирди. Бу таълимнинг асоротлари ҳозирги кунга қадар ўз самарасини бериб келмоқда. Ҳижоб, сақол, мактаб ўқувчиларининг рўмоллари ҳамда бошқа исломий кўриниш ва қадриятларга нисбатан тоқатсизлик айни таълимнинг меваларидандир.

 Худосизлар тузуми ҳаёт майдонидан супириб ташлангач унинг ўрнини демократия ниқоби остидаги капитализм тузуми эгаллади. Таббийки, бу тузум ҳам “учинчи дунё” давлатларининг сиёсат, иқтисодга аралашгани каби асосий эътиборини таълим дастурини ўз ақидаси асосида шакллантиришга киришди. Бунда у ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгини заҳарлашга улкан маблағлар ажратиб келмоқда. 2019-йилда Европа иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасига 35,7 миллион евро ажратган бўлса, 2022-йили 32 миллион евро ажратадиган бўлди. Бу орқали мустамлакачи Ғарб барча мактабларда ўз фалсафаси, ҳазорати ва ҳаёт ҳақидаги тушунчалари асосида ўзи таълим ва сақофат дастурларини ишлаб чиқиб, жорий этди. Ҳаттоки, ўғил-қизлар аралаш ўқийдиган Қирғизистон мактабларида “жинсий маданият” дарсларини ўтиш масаласини кўтаришгача бориб етди. Бироқ аҳолининг кескин қаршилиги сабабли бу дарслик ҳозирча жорий этилмай қолди.

 Садир Жапаров президентликка келишидан олдин мактабларда “Имон” дарсини жорий этиш ташаббуси билан чиққан эди. Бугунга келиб эса бу мавзу “Динларнинг ривожланиш тарихи” деб ўзгартирилди. Сабаби, мустамлакачи давлатлар аҳолисининг катта қисми мусулмонлардан иборат бўлган Қирғизистон ва бошқа исломий юртлар мактабларида Ислом динига устувор аҳамият берилишига йўл қўймайди. Аксинча мусулмон ёшлар эътиқодида шубҳа уйғотиш, бошқа динларни хурмат қилиш каби Ғарб сақофатини тиқиштиришга бор кучини сарфлайди. Бундан кўзланган мақсад ақидасидан бошқарув, сиёсат, жазо, иқтисод, молия ва таълим соҳаларига ҳам ечим келиб чиқадиган Ислом динини насроний ва буддизм каби қуруқ руҳий динларга ўхшатишдир. Шу сабабли Ғарб Ислом диёрларида мусулмонларни “динлараро мулоқот” тушунчасига эргаштириб, малай ҳукмдорларни бу йўналишда хизматкорга айлантириб олди.

 Аслида бу лойиҳа Умматдаги мабдаий Исломга қарши қаратилган. Шунинг учун Ғарб малай ҳукмдорлардан хавфсизлик хизматлари, орган ходимлари, таниқли шахслар, исломий жамоатлар, муфтиёт ва имомларни, эндиликда муаллимларни бир сафда иш олиб боришга мажбарлашни талаб қилмоқда. Улар ўзлари кўтариб чиқаётган бузуқ фикрлари билан оддий халқни йўлдан оздириб, уларни куфр билан мослаштирилган “исломга” чақиришмоқда! Бу билан куфр тузуми бир ўқ билан икки қуённи овламоқчи. Аниқроғи, биринчидан мусулмонларни соф Исломдан чалғитади, иккинчидан, мўътадил ислом орқали уларни ўз хизматкорига айлантириб олади.

 Бунинг олдини олиш имкони мавжуд. Бунинг учун мабдаий даъватни зиммасига олган даъватчилар бу лойиҳа қанчали хатарли эканлигини англаб етишимиз ва мабдаий даъватга янада жиддийроқ эътибор қаратишимиз зарур! Агар Умматга мабдаий даъватни кўтариб чиқишда сусткашлик қилсак, куфр ақидалари биз бўш қўйган муҳитни эгаллаб бораверади. Юқоридагидек, келажагимиз бўлган ёшларни ўзларига тортиб, масжид, мактаб, шаҳар ва қишлоқларда соф исломий фикрларга қарши кураш олиб борадиган армияни шакллантириб олади. Шу сабабли, “динлараро мулоқот”, “мўътадил ислом” лойиҳалари хатарини тушиниб, унга қарши мабдаий даъват олиб боришни бир лаҳза бўлса ҳам тахтатмаслигимиз шарт. Фақат шундагина уларнинг ҳаракатини олдини олиб Уммат ва келажак авлодда куфр ақидаларига қарши иммунитет пайдо қила оламиз!

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here