Путин ва Эрдўған Сочида Сурия масаласини муҳокама қилди

72
0

Путин ва Эрдўған Сочида Сурия масаласини муҳокама қилди

  5-август куни Россия президенти Владимир Путин Сочида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Давлат раҳбарлари 4 соат давом этган музокаралардан сўнг берган баёнотида Суриядаги барча террор ташкилотларига қарши биргаликда кураш олиб боришга келишиб олганликларини билдирди. Шунингдек, Суриянинг сиёсий ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга келишиб олишди.

 Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Сурия шимолида ўтказиладиган амалиётлар ҳақида баёнот берган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркия режимнинг саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Режим минтақани террорлардан тозалашга ҳам ҳақли.

 Туркия ҳукумати бунга қадар ҳам Сурия халқига қатор хоинликлар қилиб келган. Масалан, Ҳалаб бутунлай мухолифат назорати остида бўлган вақтда “Фурот қалқони” амалиётини бошлаб, ўз таъсири остидаги қуролли кучларни шаҳардан олиб чиқиб кетди. Натижада, Россия ва Эроннинг ёрдамига таянган Асад режими шаҳарни эгаллаб олди. Кейин Остона шаҳрида Россия билан бўлган музокаралардан сўнг Идлибда тўпланган жиҳодий гуруҳлар ўртасини ажратиб, уларни “радикал” ва “мўътадил” гуруҳларга бўлди. Асад режимига қарши қурол билан курашганлар радикал гуруҳлар деб аталди. Сочида келишилган “Суриядаги барча террор гуруҳларга қарши кураш”дан кўзланган мақсад ҳам айнан Асад режимига қарши курашаётган гуруҳлар эканлиги шубҳасиз.

 Маълумки, 2011-йилда Сурия режими Асад зулмига қарши чиққан қуролсиз аҳолига қарши армияни ишга солган эди. Аммо, аҳолини қирғин қилишга жаръат қилмаган ҳарбий бошлиқлар халқ томонига ўтди. Оқибатда АҚШ таъсирини ҳимоя қилган режим хавф остида қолди. “Араб баҳори” деб аталган қўзғолонларда АҚШ малайларни алмаштириш орқали халқни алдашга муваффақ бўлди. Сурияда бу мақсади амалга ошмагани сабабли Асад режимини сақлаб қолиш учун аввалига Ливандан “Ҳизбуллоҳ”ни, кейин маълум манфаатларни ваъда қилиш орқали Эрон ва Россияни чақирди. Туркия эса мухолифат кординатори сифатида столга ўтирди.

 Хулоса қилиб айтганда, мана шу учлик Асад режими умрини узайтириш учун Сурия шимолида яна амалиёт ўтказишга тайёрланмоқда. Ҳозир Россия армияси Сурия шимолини ҳаводан назорат қилмоқда. Туркия қуруқликда 30 километрлик ҳудудни бўшатиш ва йўлак очиш учун Россия билан маслахатлашиб ишлаши керак. Шунингдек, бунга қадар Асад режимини парда ортида қўллаб-қувватлаб қелган бўлса, энди очиқ ҳамкорлик қилишга ўтди. Буни Эрдўғаннинг Сочидаги учрашувдан кейинги баёноти ҳам ошкор этиб турибди. У ўз сўзида миллиондан зиёд мусулмоннинг қонига зомин бўлган Асад режими хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.

 Унинг сўзалираг кўра, терроризм муаммосини режим билан биргаликда ҳал этилса янада натижали бўлар эмиш. Туркия террорчи ташкилот деб ҳисоблайдиган “Сурия демократик кучлари” ва “Курдистон ишчилар партияси”га қарши кураш одатдагидек иккинчи планда қолаверади. Чунки, улар ҳам Сурия режимини ҳимоя қилишда Америка манфаатлари йўлида хизмат қилишмоқда ва АҚШ томонидан молиялаштирилади. Демак, Сурия масаласида томонларнинг ҳаракатлари Асад режимини сақлаб қолига қаратилган ва бу Американинг мақсади. Бунинг эвазига ҳар бири ўз ролига яраша улуш олади. Масалан, Туркия кейинги йили бўлиб ўтадиган сайловда АҚШнинг қўллаб-қувватлашини кутса, Россия иқтисодий қамалдан чиқиш эшиклари очилишига умид қилмоқда.

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here