Собиқ Пентагон расмийси: Эрдоған Нобел мукофотига номзод бўлишга лойиқ
Собиқ АҚШ Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Дов С. Закхейм Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Нобел Тинчлик мукофотига номзод бўлишга лойиқ эканлигини олға сурди. Закхеймнинг таъкидлашича, Украина ғалласи ва иммиграция борасидаги Эрдоған тутган сиёсат унинг тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлишга лойиқ қилиб қўйган.
Президент Эрдоғаннинг уруш ҳолатида бўлишига қарамай, Украина ва Россия билан яхши алоқаларни сақлаб, келишувга эришганини таъкидлаган Закҳеим, “Эрдоған ҳеч бўлмаганда Нобел Тинчлик мукофотига номзод бўлишга лойиқ”, “Эрдоған чалкаш ташқи сиёсат олиб бораётгандек кўринса ҳам, у БМТ билан ҳамкорликда, Россия ва Украина ўртасида, Қора денгиздаги портлар орқали Украинадан дон жўнатиш имконини берувчи келишувга воситачилик қила олди”, дея ёзди “The Hill” газетаси учун “Туркия президенти Эрдоғаннинг ғалабаси” сарлавҳали мақоласида.
Изоҳ: Аслида, АҚШ Эрдоғанга ҳар қанча мукофот берса арзийди. Чунки у Американинг сиёсатига хизмат қилишда олдинги сафда туради ва у ўз сиёсий ҳаётида америкапарастлик сиёсатидан бир лаҳза ҳам воз кечган эмас. Афғонистонда бўлсин, Ироқда бўлсин, Сурияда бўлсин, Ливияда бўлсин, Украинада бўлсин, ва ҳоказо, бугунги кунгача АҚШ чизиб берган йўлдан қилча оғишмади. Айниқса Эрдоғаннинг биргина Сурияда бажариб берган хизматари 10та нобел мукофотига татийди. Чунки Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш талаби билан чиққан Сурия халқи куфр олами, хусусан Американи тинчини бузиб, унга нисбатан катта хатарга айланган бир пайтда, Эрдоған бир тарафдан Сурияни қирғин қилган АҚШнинг қирувчи самалётларига Инжирлик базасини очиб берган бўлса, иккинчи тарафдан қурол-аслаҳа ва маблағ билан таъминлаш орқали Мужоҳидларнинг раҳбарларини ўзига оғидириб, АҚШнинг истагини амалга ошириб берди. Бу ҳолат Россия, Эрон ва Асад режими бир бўлиб, шафқатсиз шиддатли ҳужумлар билан тиз чўктира олишмаган Ҳалаб шаҳрини Асаднинг қўлига топширишда яққол кўзга ташланди.
Агар Эрдоған бу ишга аралашмаганда, Америка Сурияни жиловлашда асло муваффақият қозона олмасди. Буни АҚШ расмийларининг ўзлари ҳам бир неча маротаба “Туркия бўлмаганда биз асло Сурияда муваффақият қозона олмас эдик”, дея очиқ тан олишди ва президентларидан тортиб, пентагон масъулларигача Эрдоғанга расман миннатдорчиликлар билдиришди. Чунки Эрдоғаннинг бу хизмати яқинда тикланажак Халифалик давлатининг тикланишини бироз ортга суриш билан АҚШнинг тинчланишига ва бироз эркин нафас олишига имкон яратди. Бироқ Эрдоған АҚШнинг тинчлиги учун шунча жон куйдиришига қарамай, АҚШ унга ҳали ҳам тинчлик Нобел мукофотини бермади. Фақат баъзи бир минатдорчилик сўзларини айтиш билан кифояланмоқда.
Аммо бу масалада яҳудлар Америкадан анча илдамлаб кетди. АҚШдаги яҳудий ташкилоти ва яҳудий конгресси (бу икки ташкилот Теодор Ҳерзел томонидан ташкил қилинган) 2004 йилда ўша даврда Туркиянинг бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоғанга “Яҳудий жасорати” медалини топширди.
Мусулмон раҳбарнинг яҳудлардан мақтов ёрлиғи олиши ҳақида муҳокамалар кучайгач, бунинг сабабини Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли қуйидагича изоҳлади: “Америка яҳудийлари конгресси томонидан 2004-йил январ ойида Президентимизга берилган “Яҳудий жасорати” мукофоти мамлакатимизнинг демократик қадриятларга содиқлиги ва терроризмга қарши дадил курашганлиги сабабли у кишига тақдим этилди”.
Яҳудийларнинг юқори даражали жасорат медалининг рамзи Довуд шохидир. Бу мукофот (Исроил)ни ҳимоя қилувчи қалқоннинг рамзи бўлиб, (Исроил) учун қалқон сифатида танланган ва (Исроил)ни душманларидан ҳимоя қилган кишига берилади. Эрдоған бу мукофотга сазовор бўлган дунёдаги ягона мусулмон сиёсатчидир. Тавротда муқаддас рамзлар билан ифодаланган бу мукофот, (Исроил)га қарши танқидий чиқишлари билан танилган ва (Исроил)ни террор давлати деб атайдиган мусулмон раҳбарга берилишини сизнингча, қандай изоҳлаш мумкин?!
Қиёмуддин Шариф