Ҳадис соясида Беш нарсадан паноҳ сўралган ҳадис

80
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадис соясида

Беш нарсадан паноҳ сўралган ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладики, биз Росулуллоҳ ﷺнинг олдиларида эдик, у зот бундай дедилар:

«كَيْفَ أَنْتُمْ إذَا وَقَعَ فِيكُمْ خَمْسٌ؟ وَأَعُوذُ بِاللهِ أَنْ تَكُونَ فِيكُمْ أَوْ تُدْرِكُوهُمْ: مَا ظَهَرَتْ الْفَاحِشَةُ فِي قَوْمٍ قَطُّ يُعْمَلُ بِهَا فِيهِمْ عَلَانِيَةً إلاَّ ظَهَرَ فِيهِمْ الطَّاعُونُ وَالْأَوْجَاعُ الَّتِي لَمْ تَكُنْ فِي أَسْلَافِهِمْ، وَمَا مَنَعَ قَوْمٌ الزَّكَاةَ إلاَّ مُنِعُوا الْقَطْرَ مِنَ السَّمَاءِ وَلَوْ لَا الْبَهَائِمُ لَمْ يُمْطَرُوا، وَمَا بَخَسَ قَوْمٌ الْمِكْيَالَ وَالْمِيزَانَ إلاَّ أُخِذُوا بِالسِّنِينَ وَشِدَّةِ الْمُؤْنَةِ وَجَوْرِ السُّلْطَانِ، وَلَا حَكَمَ أُمَرَاؤُهُمْ بِغَيْرِ مَا أَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى إلاَّ سَلَّطَ اللهُ عَلَيْهِمْ عَدُوَّهُمْ فَاسْتَنْفَذُوا بَعْضَ مَا فِي أَيْدِيهِمْ، وَمَا عَطَّلُوا كِتَابَ اللهِ وَسُنَّةَ نَبِيِّهِ ﷺ إلاَّ جَعَلَ اللهُ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ»

«Бошингизга беш нарса тушса ҳолингиз не кечаркин?! Мен ўшандай кунда бўлишинглардан ёки ўша кунга етиб боришинглардан Аллоҳдан паноҳ сўрайман: Қайсики қавм аввал очиқчасига қилинмаган фаҳш ишлари билан очиқ шуғулланадиган бўлса, уларда аждодларида бўлмаган ўлат ва касалликлар кўпаяди. Қайсики қавм молларидан закот бермаса, ёмғирдан маҳрум бўлади. Зеро, ҳайвонлар бўлмаганда, ёмғир мутлақо ёғмай қўяр эди. Қайсики қавм тарози ва ўлчовдан уриб қолса, қаҳатчилик ва тақчилликка ҳамда ҳокимлар зулмига дучор бўлади. Агар ҳукмдорлари Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, уларнинг устидан душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Шунда ўша душманлар уларнинг қўлидаги бойликларини тортиб олади. Агар Аллоҳнинг Китоби ва Росули нинг суннатларини бекор қиладиган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларига душман қилиб қўяди». (Ибн Можа ва Табароний ривояти).

Ушбу беш нарсани Росулимиз ﷺ марҳамат қилиб, улардан Аллоҳдан паноҳ сўрадилар, жамиятнинг тузилмаси ва асосларига ҳалокатли таъсир кўрсатиши сабабли бизни бу ҳолатларга билмай тушиб қолишдан огоҳ этдилар.

Бу беш ҳолатнинг биринчиси ижтимо низомига, иккинчи ва учинчиси иқтисод низомига, тўртинчи ва бешинчиси бошқарув низомига алоқадор.

Биринчи: «Қайсики қавм аввал очиқчасига қилинмаган фаҳш ишлари билан очиқ шуғулланадиган бўлса, уларда аждодларида бўлмаган ўлат ва касалликлар кўпаяди».

Бугун фаҳш ишларни кенг ёйиш, очиқ-ошкор қилиш ва бу билан мақтаниш Ғарб давлатларида ҳукмрон муҳитга айланган. Аммо бизда ҳукмрон эмас. Чунки юртларимиздаги оммавий ахборот-рекламалар гарчи фаҳшни кенг тарқатишаётган эса-да, аммо мусулмонлар бунга рози бўлмадилар. Буларни рад этиб, ҳукуматнинг разил рекламаларига жавоб бермадилар. Шунинг учун биз фаҳш ишларни очиқ-ошкор қилган ва уни фикр эркинлиги деб билган Ғарб давлатларида янги-янги касалликлар тўхтовсиз тарқалаётганига гувоҳ бўляпмиз. Оқибатда уларда сифилис, гонорея, тиф, СПИД ва яқинда чиққан маймунчечак каби янги-янги юқумли касалликлар келиб чиқди ва буларнинг барчаси мана шундай ҳайвоний сохта эркинлик даъволарининг оқибатидир.

Аллоҳ Субҳанаҳу бундай қотил ижтимоий офатлардан мусулмонларни асради. Ғарб ўзининг бузғунчи халқаро ташкилотлари орқали муслима аёлни бузиш, мусулмон юртларида тубан уятсиз қадриятларга тарғиб қилиш мақсадида қутурган кампанияларни олиб борса-да, бироқ мусулмонлар жамоа ва шахслар сифатида, Ғарбнинг бундай порно кампаниясидан – фақат озчилигидан ташқари – таъсирланмадилар. Азбаройи исломий ижтимоий қадриятлар мусулмон фарзандлар қалбида илдиз отгани фазлидан Аллоҳ уларни сақлади. Натижада исломий юртлардаги жамиятларни вайрон қилиш, муслима аёлни бузиш ва худди ғарблик оилалар каби бизнинг оилаларимизни ҳам вайрон қилиш учун CEDAW етакчилигида олиб борилаётган оммавий ахборот кампаниялари таъсири остига тушиб қолишдан оилаларимиз омон қолди. Исломий оила ҳайвоний жинсий эркинлик қадриятларини тарғиб қилувчи Ғарбнинг шафқатсиз кампанияларига қарши сўнгги қалъа бўлиб қолди.

Иккинчи: «Қайсики қавм молларидан закот бермаса, ёмғирдан маҳрум бўлади. Зеро, ҳайвонлар бўлмаганда, ёмғир мутлақо ёғмай қўяр эди».

Закот Исломнинг муҳим арконларидан бири. У муҳим молиявий ибодат ва Ислом иқтисодининг асосий бўғинидир. Закотнинг бериладиган саккиз ўрни Исломдаги иқтисодий ҳаётнинг муҳим асосларидан бўлиб, уни тўхтатиш ёки ман этиш нафақат Исломнинг муҳим арконларидан бирини бекор қилиш ва унинг иқтисодий тузилмасини очиқ вайрон қилишдир, балки мусулмонларнинг катта қисмини молиявий ҳуқуқларига эришишдан маҳрум этиш ҳамдир. Зеро, закот Аллоҳ йўлидаги жиҳодни молиялайди. Жиҳод эса, жизя, хирож, ўлжалар, анфол ва ушрлар каби байтулмолга йирик даромадлар келтиради. Закотнинг ман қилиниши, уни беришга буюрилмаслиги, йиғиб олинмаслиги аввало Исломдан чиқиш саналса, қолаверса, Байтулмолга келувчи улкан манбаларнинг йўқолишига ҳам сабаб бўлади.

Алалоқибат, закотни ман қилиш осмон ёмғирини ҳақиқатда ман қилади… Одамларга кўриб турганимиздек ёмғирларнинг ёғаётганлиги бу ҳайвонларнинг баракасидир. Бу эса, закотни ман қилувчилар учун айблов ва ғазабнинг энг оғир шаклларидан биридир. Чунки уларнинг ризқи ҳайвонларнинг ризқига боғлиқ қилиб қўйилди!

Учинчи: «Қайсики қавм тарози ва ўлчовдан уриб қолса, қаҳатчилик ва тақчилликка ҳамда ҳокимлар зулмига дучор бўлади».

Тарози ва ўлчовдан уриб қолишнинг кўп кўринишлари бор. Улардан бири барчага маълум, яъни баъзи тужжор-сотувчининг одамларга тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш ҳолати. Яна бири давлатнинг меҳнаткашлар, деҳқонлар ва ишчиларнинг меҳнатидан уриб қолишидир. Давлатнинг уриб қолиши шахснинг уриб қолишидан зарари катта-даҳшатлидир. Шу боис, биз бугунги кунда кўплаб мусулмон фарзандларини товар ишлаб чиқариш ва турли хизмат кўрсатиш соҳасида тер тўкиб меҳнат қилаётганларига, аммо бу меҳнатларини давлат ва унинг ширкатлари қадрламаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ишлаб чиқарган маҳсулотларини давлат жуда арзон нархда сотиб олиб, ўзларига жуда баланд солиқлар соляпти. Улар ишлаб чиқариш ва меҳнатда қийинчилик билан ҳаракат қилишларига қарамай, камбағал халқ бўлиб қолмоқдалар… Ҳукмдорлар уларга жабру зулм қилишмоқда, шу сабабдан бутун жамият қурғоқчилик, қашшоқлик ва коррупциядан боши чиқмаяпти.

Тўртинчи: «Агар ҳукмдорлари Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, уларнинг устидан душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Шунда ўша душманлар уларнинг қўлидаги бойликларини тортиб олади».

Бу масала асосан тўрт синф инсонларда яққол намоён бўлмоқда:

1)   Таъвил қилувчилар;

2)   Кофирларга ялтоқлик қилувчи имони заиф мусулмонлар;

3)   Мунофиқлар.

Таъвил қилувчилар демократия Исломда бор, деган ёлғон иддаолар билан Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни таъвил қилишмоқда. Кофирларга ялтоқлик қилувчилар ҳукмдорларни рози қилиш учун уларнинг куфр бошқарувларини сохта ҳужжатлар билан оқлаб беришяпти. Мунофиқлар эса, куфр қонунларини Исломдан, дея даъво қилишмоқда. Бу уч тоифи кимсалар «конституцияда давлат дини Исломдир, дея қайд қилинган ва одамлар мусулмондир», деган нарсани дастак қилиб, «замонга қараб аҳкомларни ўзгартиришнинг зарари йўқ», дейишяпти.

Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмаслик оқибатида кофир душманлар мусулмонлар устидан ҳукмрон бўлишди ва уларнинг қўлидан Фаластин, Кашмир, Чеченистон, Шарқий Туркистон, Мьянма ва Кипр сингари юртларини тортиб олишди… Улар кўплаб бойликларини талон-торож қилишди, оқибатда исломий юртлар мустамлакачи давлатлар бошқаруви остида қолди.

Бешинчи: «Агар Аллоҳнинг Китоби ва Росули нинг суннатларини бекор қиладиган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларига душман қилиб қўяди».

Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларини бекор қилиш Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмасликдан фарқ қилади. Чунки шариат аҳкомларини бекор қилиш уларни очиқдан-очиқ йўққа чиқариш ва инсон ўйлаб топган қонунларни очиқдан-очиқ татбиқ қилиш, демакдир. Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмасликда эса, Аллоҳ нозил қилган аҳкомларга зид келмайди, деган таъвил, даъво ва дастаклар келтирилади. Масалан, давлат дини Ислом, давлат қонунлари манбаларидан бири Исломдир, дея конституцияга қайд қилинган деган асоссиз ҳужжатлар келтириш каби.

Бекор қилиш, бу Исломни тўғридан-тўғри ўзгартириш ва алмаштириш ҳамда унинг ҳаётда ҳукм суришини очиқ-ошкор ва расман рад этишдир. Аммо Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан бошқа нарсалар билан ҳукм юритишда эса, Исломнинг қонунчиликдаги ролини юзаки бўлса ҳам тан олиш бор.

Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларини бекор қилиш оқибатида ички урушлар келиб чиқади, арзимаган сабаблар билан ўзаро қирпичоқ бўлинади, сўнг мусулмон юртлари армиялари бир-бирини қонини тўкувчи қуролли тўдаларга айланиб қолади!

Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here