«Икки ёмонликнинг енгилроғи» қоидаси

57
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиийм

Хижрий 1426-йил, Рамазони шариф ойида, милодий 2005-йил октябрь ойида «ал-Ваъй» журналида «Икки ёмонликнинг енгилроғи қоидаси» ҳақида мақола чоп этилган. Қуйида ушбу мақоланинг диққатга сазовор муҳим бир бўлимини эътиборингизга ҳавола этамиз.  

                 «Икки ёмонликнинг енгилроғи» қоидаси

Шаръий қоида – шаръий насс эмас, шаръий ҳукмдир, холос. Шаръий қоиданинг шаръий насс эмаслиги шундаки,  бундай шаръий қоидаларнинг насс(матн)и инсоннинг ишидир. Бу қоидаларни фақиҳ ёки мужтаҳид инсон бир қолипга солиб, шакллантиради. Шаръий насс деб эса, фақат Қуръон ва Суннат насслари эътиборга олинади. Бироқ, ушбу қоидага: “шаръий қоида”- деган номнинг берилиши ўта дақиқ ва пухта ўйланган масаладир. Негаки, у воқеъда ҳукмлигига қўшимча, қоида ҳамдир. Яъни, у умумий шаръий қоида, куллий шаръий қоида, деб умум ва кул билан сифатланади. Чунки, у омм лафзига биноан жуда кўп якка шахсларга ҳам мос келади ёки иллатга биноан жуда кўп жузъиётларга ҳам мос келади. Шунга кўра, агар қоидада ёки унинг татбиқида ихтилоф келиб чиқса, албатта унинг манбаъларига яъни ушбу қоида истинбот қилинган шаръий нассларга мурожаат қилиш вожиб бўлади. Натижада шаръий насслар қоиданинг маъносини, унинг татбиқ этилиш худудини, татбиқ этиладиган ўринларни баён қилиб беради. Истисно ҳолатларини, тахсис-хос ҳолатларини ёриштириб беради.

Юкорида қайд этилган ушбу қоида ўзининг турли насслари билан – уни қўллайдиган уламоларинг наздида – битта маънони англатади. У ҳам бўлса, иккита ҳаром ишнинг ҳаромлиги енгилроқ бўлганига кўл уришнинг жоизлигидир. Ушбу қоида шу маънога мутлақ эмас, балки у шундай ўринларда мукайяддирки, агар мукаллаф иккита ҳаромдан бирини қилишга мажбур бўлса, унинг ҳар икки ҳаромни тарк этиши имконияти мавжуд бўлмаса, бундай ҳолатда у узрли саналади, бундай иш унинг тоқатидан ташқарида бўлади. Ёки у шундай ҳолатга тушиб қоладики, у икки ҳаром ишнинг қайсидир бирини қилмаслиги мумкин, лекин уни қилса, иккала ҳаромга ҳам тушиб қолади ёки уларнинг иккисидан ҳам оғирроқ ҳаром бўлган ишга дучор бўлади. Мана булар ушбу қоидани ишлатиш шартлари ва унинг чегара-тартибларидир. Ушбу қоидани ишлатишнинг яна бошка тартиблари мавжуд бўлиб, бу тартиблар масалаларнинг ёки вазиятларнинг ҳилма-ҳиллигига қараб ҳар-ҳил бўлади. Ушбу масалаларда фақиҳ ҳар-бир масалани алоҳида-алоҳида белгилаб беради.

Ушбу қоиданинг тиргагига келсак, маълумки, динда ҳаром тарк этилиши ва вожиб адо этилиши зарур. Агар ҳаром ишлар жуда кўп бўлса ҳам, иккитами, ўнтами, юзтами, уларнинг барчаси тарк этилиши вожиб. Агар вожиботлар жуда кўп бўлсалар ҳам, уларнинг барчасини бажариш вожиб бўлади. Макруҳ ва мандубларда ҳам худди шу гап. Фарқи, макруҳ қанча кўп бўлса ҳам у макруҳлигича қолади. У ҳеч қачон ҳаромга айланмайди. Мандуб эса, мустаҳаблигича қолади. У ҳеч қачон вожибга айланмайди.

Уламолар қачонки ҳар икки ёмонликни биргаликда дафъ килиш имконияти бўлмаганда ёки ҳар икки ёмонликни дафъ қилиш ундан ҳам оғирроқ ёмонликка олиб келадиган ўринларда иккита ҳаромнинг, иккиси ҳам ҳаром бўлса-да, енгилроғига қўл уришни жоиз дейдилар. Ёки шаръан макруҳ бўлишига қарамай икки макруҳнинг енгилроғига боришни афзал дейдилар. Бошқачароқ айтганда икки ёмонликни, икки бузукликни, икки зарарни енгилроғини килишни мумкин дейдилар. Енгилроқ ёмонликни қилиб, катта бир ёмонликни олдини олишга ижозат берадилар. Аллоҳ таъоло айтади:

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ

 «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар». Тағобун сураси-16.

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди». Бақара сураси-286.

Ушбу насслардан мазкур қоиданинг маъноси ва уни татбиқ этиш кайфияти маълум бўлади. Шунга кўра, яна айтиладики, агар икки вожибни бажариш узрли бўлиб қолганда вожиблиги озроғини тарк этиб, вожиблиги кўпроқ бўлгани бажарилади. Кичкина фойдани тарк этиш билан катта фойдани қўлга киритиш мумкин. Шуни ёддан чиқармаслик лозимки, маслаҳат-фойда, мафсадат-ёмонлик деган сўзлар бу ўринда хоҳши-ҳавога қараб, нафснинг иштаҳасига қараб  фойда ёки зарар маъносида ишлатилмайди.

Балки бу сўзнинг маъноси шариат талаб қилган ёки қайтарган нарса асосида ишлатилади. Имом Ғаззолий айтади: « Аммо маслаҳат-фойда бўлса, у аслида фойда топиш ёки зарарни дафъ этишдан иборатдир. Бизлар шундай деб ўйлаймиз. Чунки фойда топиш ва зарарни дафъ этиш халқнинг мақсадларидандир. Халқнинг салоҳияти – ўз мақсадларига эришишларидир. Лекин бизлар маслаҳат деганда шариат мақсадларини муҳофаза қилишни тушинамиз. Халқдаги шариъатнинг мақсадлари бештадир. Улар:

1- динларини,

2-жонларини,

3-ақлларини

4-наслларини

5-молларини муҳофаза қилишдир.

Юкорида қайд этилганларга кўра, ушбу қоидани мазкур ҳолатлардан бошқа ўринларда, қайтарилган ишларни қилишга фатво бериш учун ишлатиш Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқаси билан фатво беришдир. Содиқ уламоларнинг бирортаси бундай қилмаганлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

من أفتى بغير علم، لعنته ملائكة السماء و الأرض

 «Кимда ким илмсиз фатво берган бўлса, уни осмон ва ер фаришталари лаънатлайди». Суютий «Ал-Жомеъ ас-Сағирда» чиқарган ва ҳасан ҳадис деган.

Шунга кўра; «Агар у илмоний кофир, фосиқ бўлса ҳам фалончини сайланглар, фалончини қўлланглар, бошқасини қўлламанглар. Чунки аввалгиси бизга ёрдам беради, қолганларининг бизга фойдаси йўқ», деган ва шунга ўҳшаган гаплар – гарчи гапиргувчиси шайх бўлса ҳам, олим бўлса ҳам ёки оддий одам бўлса ҳам – шаръан рад этилган гаплардир. Бундай ишларда ушбу қоидага суяниш дуруст эмас. Бундай жойда айтиладиган гап шуки, қаршимизда турган икки ишнинг ҳар иккиси ҳаром. Шунинг учун илмоний(демократ)ни сайлаш ҳам, вакил қилиш ҳам, фикр билдиришда мусулмонлардан ноиб қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки, у Исломга амал қилмайди. Бундай вакил қилиши жоиз бўлмаган ҳаром ишларни қилади. Ҳаром қонунларни чиқариш, ҳаром қонунларга хайрихоҳлик билдириш, ҳаромларни талаб қилиш, уларни қабул қилиш ва шу ҳаромлар асосида юриш каби ишларни бажаради. Лўнда қилиб айтганда у маъруфдан қайтаради, мункарга буюради. Шунинг учун  ҳар икки илмонийни –  кофир бўлса ҳам, фосиқ бўлса ҳам сайлаш жоиз эмас. Чунки унисини ҳам, бунисини ҳам сайлаш ҳаром. Уларнинг ҳар иккисини сайламай қўйиш инсоннинг тоқатидаги ишдир. Масалан; «Агар фалончини сайламасак ва унинг сайловда ғолиб чиқишига ёрдамлашмасак, бошқалар ундан ҳам зарари кўпроқ шахсни сайлаб олишади», – деб бўлмайди. «Агар қиморхона-қазиноларни ўзларимиз очиб, уларнинг фойдаларини ўзимиз кўрмасак, албатта уларни бошқалар очадилар-да, фойдаларини ҳам улар кўришади», – дейиш дуруст эмас. Бу ўринда тутиладиган ягона йўл иккала ҳаромни ҳам тарк этиш ва бошқаларни ҳам бундай нарсаларни тарк этишга чақиришдир. Агар бошқалар ҳам бу маъруф ишни қилсалар, бу албатта улар учун ҳам яхши бўлади. Агар қилмасалар, оқибати ёмон бўлишини уларга уқтириш лозим бўлади. Аллоҳ таъоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا عَلَيْكُمْ أَنفُسَكُمْ ۖ لَا يَضُرُّكُم مَّن ضَلَّ إِذَا اهْتَدَيْتُمْ ۚ إِلَى اللَّهِ مَرْجِعُكُمْ جَمِيعًا فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

«Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас. Барчангиз ҳам Аллоҳга қайтишингиз бордир. Ана ўшанда Аллоҳ сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур». Моида сураси-105.

Термизий чиқарган, уни Нисоий, Ибн Можжа саҳиҳ деган Қайс ибн Ҳозимдан ривоят қилинган ҳадисда айтилади. Қайс айтади:

«Абу Бакр турдилар ва Аллоҳга ҳамду-сано айтдилар ва дедилар: Эй инсонлар! Сизлар мана бу «Эй мўминлар ўзингизни билингиз!…» оятини ўқийсизлар-у, лекин бу оятни ўз ўрнига қўймайсизлар. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан мана бу сўзларини эшитганман:

«Агар инсонлар бирор мункарни кўрсалар ва уни ўзгартирмасалар, Аллоҳ уларнинг ҳаммасига умумий азоб юбориши мумкин».

Термизий чиқарган ва у, Ибн Можжа, Абу Умайя ас-Саъсонийдан саҳиҳ қилган ривоятда айтилади. Абу Умайя айтади:

«Мен Абу Саълаб ал-Ҳушайнийга келиб, бу оятни қандай тушинасиз, дедим. У қайси оятни, деди. Мен: « Эй мўминлар! Ўзингизни билинггиз!…», оятини дедим. Шунда у: Мен бу ҳақда энг билгувчи Зотдан сўраганман. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганман. У зот айтганларки, «Маъруфга эргашдилар, мункардан қайтдилар. Ҳатто сен агар бирор итоат қилинган хасисни, эргашиладиган ҳавои-нафсни, таъсир қиладиган дунёни ва ҳар бир райъ эгасининг ўз раъйи билан мағрурланишини кўрсанг, сен хоссатан ўз нафсингга эга бўл. Авом халқ ишини қўй. Чунки, сенинг ортингдан шундай кунлар келадики, бу кунларда сабр килиш чўғни ушлаш билан баробар бўлади. Ана ўша кунлардаги амал қилувчи учун сизларнинг қилган амалларингизни қилаётган 50 та кишининг ажру-мукофоти берилади». Яна бир лафзда келади: «Я Расулаллоҳ, саллоллоҳу алайҳи ва саллам, бизлардан 50 тами ёки ўзларидан 50 тами, деб сўралганда, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам; «Сизлардан 50 кишининг ажри бир омилга берилади», деганлар.»

Ушбу насслардан маълум бўладики, ҳар икки ҳаром тарк этилади. Инсонларни ҳам ҳаромни тарк этишга буюрилади. Бу ерда «Икки ёмонликнинг бири», деган қоида ишлатилмайди.

Шу ўринда айрим «шайхлар» томонидан ахмақона гапларни эшитиб қоламиз. Бу ўта кулгули. Яъни, агар сиз икки иш орасида колиб, ё ҳаром ишни қилишингиз  керак ёки ҳеч нарса қилмаслигингиз керак. Учинчи йўл йўқ. Яъни, бу ўринда ҳеч қандай яхши иш кила олмайсиз. Ҳолат шундай экан, «Бизлар ҳеч бир нарса қилмай жим ўтирамиз», дейишади. Бу гапнинг жавоби ҳам, бундай аҳволга тушган одамга ҳам бериладиган жавоб шуки, сиз жим ўтиринг. Одамларга ахмақона фатвоингиз билан озор берманг. Тилингизни динни бузишдан тийинг. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

«Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, у фақат яхшиликни гапирсин. Ёки жим бўлсин». Икки шайх ривоят килган.

Аслида ўтириб олмасдан, туриб, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ва сайланишга ҳақли бўлган номзодни вужудга келтиришга ҳаракат қилиш лозим. Чунки вожиб фақат Ислом билан ҳукм юритишингиз, фақат Ислом билан бошқарилишингиз ва фақат Исломгагина ҳукм сўраб мурожаат қилишингиздир. Бас, шундай экан, Умматингиз шаънини кўтаришга туринг, ҳаракат қилинг!

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

«Аникки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас». Раъд сураси-11.

Бу ва бунга ўҳшаган ўринларга бу қоида тушмайди. Бу қоидани шундай ўринларга мослаштирмокчи бўлаётганларнинг ўзларига Аллоҳнинг мана бу ояти мос келади:

فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَىٰ أَن تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ ۚ فَعَسَى اللَّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَىٰ مَا أَسَرُّوا فِي أَنفُسِهِمْ نَادِمِينَ

«Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз хузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб колсалар». Моида сураси-52.

Анави хатокорлар ушбу қоидани ёпиштиришмокчи булаётган нарсанинг мисоли худди шунга ўҳшайдики, мукаллафга(ишхонада) икки ҳил таом кетирилади. Уларнинг бири ўлакса гўштидан, иккинчиси тўнғиз гўштидан тайёрланган бўлади. Уларнинг ушбу қоидани тушинишлари бўйича, мукаллаф бу икки таомнинг қайси бири енгилроқ ҳаром деб изланади-да, (ўрмонда адашиб қолиб, очликдан ўлиб қолаётган инсондек) ҳароми енгилроқ бўлганини тановул қилади. Аслида эса, бу ҳар икки таом ҳаром бўлиб, мукаллаф улардан ўзини тийиши лозим. Аллоҳ ҳалол қилган бошқа таомни излаши ёки сабр қилиши лозим бўлади.

Аммо ушбу қоиданинг асл моҳиятини тушинган уламоларнинг бу қоидани қандай татбик этганликларига айрим мисоллар билан тўхталиб ўтамиз:

1-Агар инсон жон таслим қилиш даражасига етадиган изтирор-мажбурлик хаддига етиб қолса, шу махалда, агар у икки ҳаромга: ё очликдан ўлиши ёки ҳаром таомни тановул қилиши керак. Шунда уларнинг ҳаромлиги енгилроғини қилади. Агар ҳалолни топиб олса, ҳаромни тарк этади.

Аслида бу қоидалар тушунарсиз, чигал қоидалар эмас. Ҳамма бало жоҳиллик, умидсизлик ва динга бўлган эътиборни сустлигидандир. Қуйида яна ҳам тушинарлироқ бўлиши учун ушбу қоидани татбиқ этиш ҳақида 2 та мисол келтирамиз. Ўқувчи ишнинг моҳиятини тушиниб етиб, қалби таскин топиши учун айрим имомларнинг сўзларидан ҳам мисоллар келтирамиз.

2 – Агар онанинг туғиш жараёни қийин кечиб, ҳам онани ва ҳам болани сақлаб қолиш имконияти йўқолса, вазият ё онани, ё болани сақлаб қолиш борасида жадаллик билан бир қарорга келишни талаб қилса, бундай вазиятда иш тек ташлаб қўйилса, улардан бирини сақлаб қолиш учун иккинчисини халок бўлишига йўл берилмаса, бу ҳар икки жоннинг ҳалок бўлишига олиб келади. «Икки ҳаромнинг енгилроғи», «Икки ҳаромнинг ҳаромлиги озроғи», «Икки ёммонликнинг енгилроғи» – деган қоидалар худди мана шу вазиятда ишлатилади. Ушбу қоида ишга солиниб, гарчи бу иш гудак мисолида бир жонни қатл этиш бўлса-да, сақлаб қолиниши талаб этилган бошқа жонни – онани сақлаб қолинади.

3 – Бир шахс чўкиб ўлай деяпти ёки бошқа бир шахс томонидан қатл этилгани турибди ёки унга оғир тан жарохати етказилмоқчи ёки бир аёлнинг номусига зино билан тажовуз қилинмоқчи. Бу мункаротларнинг, аянчли ва жирканчли манзаларнинг барчаси буларни дафъ килишга курби етадиган бир мукаллаф кўз унгида содир бўлмокда. Ушбу мудхиш воқеаларга гувоҳ бўлиб турган мукаллафнинг эса намози казо бўлаяпти. Хўш, бундай вазиятда мукаллаф нима қилади? Агар ҳаромни қайтаришга киришиб кетса, намози қазо бўлади, агар намозини ўз вақтида ўқийман деса, юқоридаги ҳаром ишлар содир бўлади. Ҳар икки ишни қилишга эса, вақт йўқ. Мана шу ерда қоида ишга тушади. Бу жойдаги мувозанатни шариъат белгилайди. Яъни, шариъат мазкур ҳаромларни дафъ этишни мазкур вожибни адо этишдан кўра таъкидлироқ деб кўради. Агар ҳар икки вожибни адо килишга имконияти бўлса – вожиброғини бажарамизда, вожиблиги озроғини бажармай қўяверамиз дейилмайди – албатта иккиси(мазлумга ёрдам беришни ҳам, намозни вақтида ўқиш)ни ҳам бажариши вожиб бўлади.

Хозиргина айтиб ўтганимиздек, аҳкомлар орасидаги мувозанатни шариъат белгилайди. Бу борада фиқҳ уламоларининг «Киёс», «Мушобаҳа», «Тақдир», «Муқорана», деган қоидалари мавжуд. Айни пайтда бу қоидаларга тўхталиб ўтиш имкониятимиз йук. Фақат, айрим диққатга сазовор бўлган нуқталарга ишора қилиб ўтамиз. Уларни батафсил ўрганмокчи бўлганлар фиқҳга мурожаат қилишлари мумкин. Манбаъларни ўрганиш қанчалар машаққатли бўлса, хосил бўлган илм завқи ҳам шунчалик тотли бўлади.

Демак, иккита жонни сақлаб қолиш битта жонни сақлаб қолишдан авло. Учта жонни сақлаб қолиш эса, иккита жонни сақлаб қолишдан авло ва ҳоказо. Жонни сақлаб қолиш молни сақлаб қолишдан авло. Дорул-Исломни сақлаб қолиш динни сақлаб колишга киради. Бу эса, жонни ҳам, молни ҳам сақлаб қолишдан авло. Шунингдек, динни сақлаб қолишга кирадиган жиҳод ҳамда энг катта имомат-халифалик – заруротларнинг энг дастлабкиси, энг авлосидир.

Зинога мажбурлаш билан қотиллик орасидаги мувозанатда ихтилоф бор. Шотибий «Ал-Мувафакот» асарида айтади: «Албатта жонлар ихтиром килинган, сакланган ва уларнинг иҳёси(тирик қолиш) шу даражада талаб қилингандирки, агар иш жоннинг иҳёси ва бунинг учун молнинг талофати орасида ёки жоннинг талофати ва молни сақлаб қолиш орасида танлаш даражасига етиб борган бўлса,  албатта жонни сақлаб қолиш авлодир.

Агар жонни тирик қолиши динни ўлдиришга олиб келадиган бўлса, албатта, жонни ўлдириб бўлса ҳам, динни иҳё қилиш авло бўлади. Масалан, кофирларга қарши жиҳод қилиш, муртадни қатл этиш каби мисоллар фикримиз далилидир. Шунингдек, агар бир жонни иҳёси жуда кўп жонларни курбон қилишга олиб келса ҳам, албатта ўша кўп жонлар эвазига бир жон иҳё қилинади.

Муфаккир Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here