Халифаликни барпо этиш тариқатини ақл эмас шариат белгилаган

39
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифаликни барпо этиш тариқатини ақл эмас шариат белгилаган

Халифаликни барпо этишнинг шаръий тариқатини Ҳизб ут-Таҳрир белгиламаган, балки уни фақат шариат белгилаган. Буни Исломга даъват қилиш бошланган кундан то давлат барпо этилгунга қадар бўлган Росулуллоҳ ﷺнинг сийратлари баён қилади. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ давлат барпо этишдан олдин ўша пайтдаги ҳудудларнинг воқеига кўра давлатнинг таркибий қисмларини ташкил этувчи куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилдилар. Шунинг учун Росулуллоҳ ﷺ кучли қабилаларга мурожаат қилиб, уларни Исломга даъват этдилар ва нусрат талаб қилдилар. Масалан, Сақиф қабиласи, Омир авлоди, Шайбон авлоди ва Мадинадаги ансорлардан талаб қилганлари каби. Кичик қабилаларни эса, фақат Исломга даъват қилдилар. Росулуллоҳ ﷺ бу ишни йўлда учраган қийинчилик ва машаққатларга қарамай давом эттирдилар. Усул қоидаларига кўра, машаққатли ишнинг такрорланиши унинг шаръан фарз эканига далолат қилади. Шундай қилиб, Росулуллоҳ ﷺ куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишда давом этдилар ва бир қабила ул зотнинг оёқларини қонга булади, яна бир қабила тўсқинлик қилди, яна бошқаси ул зотга шартлар қўйди. Шунга қарамай, Росулуллоҳ ﷺ ўзларига келган ваҳида собит турдилар… ушбу тариқатдан бошқа тариқатга ўтмадилар, масалан, асҳобларини Макка аҳлига қарши жанг қилишга ёки айрим қабила орасида давлат барпо қилиш учун уларга қарши жанг қилишга буюриш каби тариқатни қўлламадилар, ваҳоланки, асҳоблари Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдиган мард инсонлар эди. Росулуллоҳ ﷺ куч-қудрат аҳлидан нусрат сўрашни асло тўхтатмадилар ва ниҳоят, Аллоҳ Субҳанаҳу ансорларни чиқариб берди. Мусъаб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ томонидан Мадинаи Мунавварада бажариши керак бўлган зиммасига юкланган вазифани муваффақият ила адо этди, сўнг асҳоблар ул зотга иккинчи Ақаба байъати билан байъат қилдилар. Аллоҳ Субҳанаҳу Мусъаб розияллоҳу анҳуга нусрат-ёрдам берувчи куч-қудрат аҳлини муяссар қилишига қўшимча, Мадинаи мунавварада Росулуллоҳ ﷺ юклаган вазифаларни муваффақиятли адо этгандан кейин Аллоҳнинг изни ила Мадина хонадонларига Исломни олиб кириб, Ислом борасида жамоатчилик фикрини пайдо қилди. Натижада ансорлар байъати билан жамоатчилик фикри уйғунлашди. Кейин Росулуллоҳ ﷺ мусаффо пок бир байъат билан ҳамда Мадинаи Мунаввара аҳли томонидан илиқ кутиб олиниш билан у ерда давлат барпо этдилар.

Давлат барпо этишнинг шаръий тариқати мана шу. Аслга эргашилади, демак, бандалар амалларидаги асллик шаръий ҳукмга чекланишдир. Мисол учун, мусулмон қандай намоз ўқишни ўрганмоқчи бўлса, у намоз далилларини ўрганади, жиҳод қилмоқчи бўлса, жиҳод далилларидан сабоқ олади, бас, давлат барпо этмоқчи бўлса ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг давлат барпо этиш тўғрисидаги далилларни ўрганмоғи керак бўлади. Ул зотдан давлат барпо этишга оид тариқат келган бўлса, бу фақат сийратларида очиқ баён қилинган ҳолда келган. Ушбу тариқатларига кўра, ул зот ўша пайтдаги ҳудудларнинг воқеига кўра давлатнинг таркибий қисмларини ташкил этувчи куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилдилар. Аввал уларни мусулмон бўлишга даъват қилдилар, сўнг уларда ва уларнинг ҳудудида ваъйи омдан балқиб чиқувчи раъйи ом, яъни жамоатчиликни фикрини вужудга келтирганларидан кейин, улардан нусрат беришни ва розилик ва ихтиёран байъат қилишни талаб қилдилар.

Шунга кўра, Ислом Уммати ва унинг армиялари, ҳар бир куч-қудрат аҳли Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ушбу тариқатга мувофиқ ҳаракат қилмоқлари даркор. Токи, умматлар орасидаги ўз мавқеимизни қайта тиклаб, инсонлар ўртасида адолат ўрнатайлик, воқеа-ҳодисалар яратиб, инсоният ҳаётида фаол ва таъсирли бўлайлик… Барчасидан ҳам муҳими Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилайлик.

Роя газетасининг 2022 йил 8 июн чоршанба кунги 394-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here