Садир Жапаров: Казинодан тушган пулга ҳалқимизнинг яшаш шароитини яхшилаб олайлик

60
0

Садир Жапаров: Казинодан тушган пулга ҳалқимизнинг яшаш шароитини яхшилаб олайлик

 Хабар: Президент Садир Жапаров “Кабар” миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида казинолардан тушган пулга аҳолининг яшаш шароитини яхшилаб, давлат ходимларининг меҳнат ҳақини “юқори даражада кўтарамиз” деб билдирди.

 Жапаров казинога чет эллик миллионерлар ва миллиардерлар киришини таъкидлаб, давлат бюджетига миллиардлаган солиқ тушади деб ҳисоблайди.

 “Ўша маблағлар билан қишлоқларимизнинг йўлларигача таъмир қилайлик, ташқи қарзимиздан қутилайлик. Давлат ходимларининг ойлик маошларини бир ойдан иккинчи ойга оиласини боқишга бемалол етадиган даражага чиқаришимиз керак. Шундагина коррупция тўхтайди”, – деди у.

 Жапаров Қирғизистон фуқаролари учун казинога кириш тақиқланишини таъкидлаб, унга давлат кафолат беради деб ишонтирди.

 “Агар қирғиз фуқаросини казиносига киргизган бўлса, у ҳолда у казино эгаси лицензиясидан ажрайди. Шу сабабдан, казино экаги қирғизнинг 5-10 минг доллар пулига қизиқиб, ўзининг миллионлаган долларга сотиб олган лицензиясидан ажраб қолишни истамайди. Шу билан бирга казинога оддий одамлар кирмайди. Уларга қизиғи ҳам йўқ”, – деди Жапаров.

 Изоҳ: Қирғизистон халқининг аксар қисми мусулмонлик эътиқодидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда қиморхоналар очилишига қарши чиқишларига қарамай, Жапаров бошчилигидаги  қирғиз ҳукумати худдики, халққа ўчакишгандек қиморхоналарни очиш масаласида қатъий турипти. Парламентда ҳукумат томонидан тақдим этилган қиморхоналар тўғрисидаги қонун депутатлар ўртасида тортишувлар келтириб чиқариб, айрим депутатлар қонун лойиҳасига қарши овоз бергани, баъзи сиёсатчилар ҳам қиморхоналар очилишига қарши позицияни эгаллаганидан кейин МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев қарши овоз берган депутат ва сиёсатчиларга уларнинг ҳар бир ишларидан хабардор эканлигини айтиб таҳдид қилишгача етиб борди. Президент эса “қиморхона ароқ савдосидан кўра ҳалолроқ” деб айтиши орқали Ислом ва мусулмонлар қадриятини оёқ ости қилди.

 Жапаров ва Ташииев тандеми оёқ тираб қиморхоналар очилишини қўллаб-қувватлаётгани ва бу йўлда таҳдид қилишгача етиб бориши уларни ҳокимиятга олиб келган кучлар билан аввалдан келишилган битим эканлиги борасида таҳмин қилишга асос бўлади. Қиморхоналарга Қирғизистон фуқаролари киритилмайди деган бандини амалда татбиқ қилиб бўлмаслиги кундек равшан. Чунки, Россия ва бошқа давлат фуқаролигина олган асли қирғизистонликлар сони ўн минглаб, ҳатто юз минглабни ташкил этади. Улар орқали амалдорлар ва “қоралар” ўзларининг ҳаром пулларини ювиш имконига эга бўлишади.

  Қиморхоналар туристларни жалб қилиш ёки бюджетни тўлдириш, аҳоли фаровонлигин ошириш, иш ҳақини ошириш учун деган гаплар одамларни чалғитиш учун ўйлаб топилган қуруқ гап холос. Қолаверса ҳаром нарсада ҳеч қачон барака бўлмайди. Бу расмий ҳукуматнинг ўз халқи ҳалқумини булғашдан бошқа нарса эмас.

 Аллоҳ таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон ҳамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида сураси, 90-91 оятлар)

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here