Ҳиндуларнинг Пайғамбаримизни таҳқирлашларига исломий юртлардаги ҳукмдорларнинг қўрқоқлиги ва хорлиги сабабдир

33
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳиндуларнинг Пайғамбаримизни таҳқирлашларига исломий юртлардаги ҳукмдорларнинг қўрқоқлиги ва хорлиги сабабдир

Ҳиндистондаги ҳукмрон партия матбуот воизининг Твиттерда Росулуллоҳ ﷺнинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзларни ёзганига жавобан, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу партия раҳбарлари томонидан қилинган бу таҳқирлов тасодифан айтиб юборилган нарса эмас. Балки бу ҳиндулар ва уларнинг партиялари томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши доимий равишда амалга ошириб келинган гижгижлаш сиёсатининг бир қисмидир. Мусулмонлар ақидасига қарши бундай ҳақоратли сўзлар Ислом ва унинг аҳлига бўлган қатор душманликларнинг бир ҳалқаси бўлиб, бугун у ҳар қандай қизил чизиқларни босиб ўтди. Ана, бир томонда яҳудийлар Фаластин заминини ва муқаддас даргоҳларни оёқ-ости қилишган бўлса, иккинчи томонда бутпараст мушриклар роҳинга мусулмонларини қатли ом қилишяпти, яна бошқа томонда Хитой уйғур мусулмонларни репрессия қилмоқда…».

Матбуот баёнотида мусулмонларга хитобан бундай дейилди:

«Исломга нисбатан давом этаётган ва кучайиб бораётган бундай таҳқирлов муҳитининг гуноҳи ҳаммадан ҳам аввал исломий юртлардаги ҳукмдорлар бўйнига тушади. Чунки шариатни бекор қилиш ва мустамлакачи кофир Ғарбга малай бўлишни ўзларига раво кўриш билан Ислом ва аҳкомларига қарши уруш очган аввало мана шу ҳукмдорлардир. Чунки яҳудийлар барча ҳукмдорларимизнинг хоинликлари ва қўрқоқликларини ўз тажрибаларида синаб кўришгандан кейингини мана шундай душманликка журъат қилишадиган бўлди… Мана шу ҳукмдорлар ўз қўрқоқликлари сабабли Умматни таҳқирланадиган, ҳайбатини йўқотган ва душманларга хор Умматга айлантиришди. Ваҳоланки, Ислом Уммати куч-қудратга бой бўлиб, душманини етарлича ва зиёдаси билан тийиб қўйишга қодир, бироқ ҳукмдорлари томонидан оёқ-қўллари кишанланиб турибди, холос. Шу сабабдан Ислом ва муқаддас нарсаларининг таҳқирланишига фақат ғазабнинг ўзи етарли эмас. Балки бу ғазаб Аллоҳ йўлидаги ғазабга айланмоғи ва биринчи навбатда анави қўрқоқ фитначи ҳукмдорларни тубдан ағдариб, сўнг Халифаликни барпо этмоғи, шу орқали Умматни инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат даражасига қайта кўтармоғи даркор.

Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here