Ўзимни (Исроил)да тургандек ҳис қилдим

112
0

Ўзимни (Исроил)да тургандек ҳис қилдим

Туркияда яшовчи фаластинлик бир қизчанинг ҳасрати юракларни доғлади. Туркияда қочқинларга нсбатан кундан кунга кучайиб бораётган ирқчилик ҳаракати ушбу қизчанинг ҳасратли ноласига сабаб бўлди.

Фаластинлик қизчанинг мактаб директори ўринбосарига сўзаб беришича, унинг отаси бозорда керакли нарсаларни харид қилаётиб, араб тилида гапирганлиги учун сотувчи “Мени сўкдингми”, дея қизининг кўз ўнгида уни калтаклаган. Қиз отасининг сўкмаганини ҳар қанча тушунтиришга уринмасин, ирқчи зўравонлигини тўхтатмаган. Улар полицияга қўнғироқ қилишганда, полиция келиб, у ҳам сотувчи ирқчининг тарафини олган. Қизча бўлган воқеани кўзлари ёшланган ҳолда директор ўринбосарига сўзлаб берар экан, унинг “Ўзимни (Исроил)да тургандек ҳис қилдим, устоз”, деган охирги сўзлари маъюс қалбларни тилкапора қилди.

Ислом тарихида – хоҳ Росулуллоҳ A даврларида бўлсин, хоҳ У Зотдан кейин келган Халифалар даврида бўлсин – “қочқин” сўзи мусулмонлар учун умуман ёд калима эди. У даврларда қочқинлар ғойридинлардан бўлиб, улар ўз давлатининг зулмидан ёки босқинчи давдатлар зулмидан қочиб, Ислом давлатидан бошпана сўраб мурожаат қилишар эди. Ўз навбатида Ислом давлати уларни ҳимоясига олиб, уларга омонлик бергани ва мурувват кўрсатиб, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилгани тарихдан маълум. Аммо Халифалик давлати инглизлар тарафидан қулатилиб, элликдан ортиқ давлатчаларга парчалаб ташлангач, Исломий ўлкалар парокандалик, адолатсизлик, фақирлик, очлик, ички тартибсизлик ва қатлиомлар гирдобига тушиб қолди. Натижада тарихи бўйи ҳеч кўрилмаган “қочқинлик” сифати Ислом Умматининг ҳам ёқасига ёпишди.

Энг ачинарлиси шундаки, босқинчилик, зулм, тазйиқлар, ички низолар ва урушлардан безиган Ислом Уммати иссиқ жойларини ташлаб, куфр юртида сарсон-саргардон бўлгани етмагандай, Ғарб томонидан тортилган сохта чегаралар туфайли ҳатто ўз юртида ҳам бегонага айланди. Капитализм тузуми туфайли юзага келган иқтисодий инқирозлар, ишсизликнинг ортиши ва бошқа муаммоларга, ўша сохта чегара ортидан бошпана излаб келган мусулмонлар сабабчи қилиб кўрсатиладиган бўлди. Бу билан Ислом юртларининг ҳокимлари бошқарувда ёки иқтисодда ўзлари йўл қўйган хатодан ўзларини оқлаш учун айбни қочқинларга юкламоқчи бўлаётган бўлса, мухолифат вакиллари ҳам ҳукуматни айблашда қочқинларни нишонга олмоқда. Бу эса, халқ орасидаги ирқчи тоифалар ўртасида қочқинларга нисбатан душманликни вужудга келтириши табиий.

Аслида Сайс-Пико битимигача Исломий ўлкалар орасида бундай чегаралар йўқ эди. Зотан Ислом ўлкаларининг ўртасида чегаралар бўлиши шаръан ҳаромдир. Шунинг учун айтиш мумукинки, бугунги кунда фаластинлик ота қизининг кўз ўнгида калтакланаётган, суриялик оилалар таҳдид остида қолаётган, уйғур мусулмонлари мушрик Хитой ҳукуматига топширилаётган тупроқларда фаластинликни ҳам, сурияликни ҳам, бошқа мусулмонларнинг ҳам теппа-тенг ҳаққи бор. Худдики, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар ва булардан бошқа Исломий ўлкалардан чиқадиган бойликларда барча мусулмонларнинг ҳаққи бўланидек. Мусулмонларнинг бу ва бундан бошқа барча ҳақ-ҳуқуқлари Халифалик давлатининг барпо этилиши билан яқин кунда қайта тикланажакдир, иншаАллоҳ.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here