Ҳизб ут-Таҳрир муборак Ақсо масжидидан Уммат армияларини Пайғамбаримиз ﷺнинг шаънини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

54
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Ақсо масжидидан Уммат армияларини Пайғамбаримиз нинг шаънини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини Уммат армияларини ҳаракатга келиб, Ислом душманларига ҳамда жаноби Пайғамбаримиз ﷺга ва ул зотнинг шаъни-шарифларига адоват қилганларга қарши туришга чақирди.

Ҳизб шунингдек, Умматнинг муқаддас даргоҳлари ва ақидаси душманлар томонидан таҳқирланишини исломий юртлардаги ҳукмдорларнинг қўрқоқлиги ва динга ёрдам беришга бепарволик қилишаётгани билан боғлади.

Ушбу сўзлар 2022 йил 10 июн куни муборак Ақсо масжиди хонақоҳида жума намозидан сўнг йўлланган маърузада айтилди. Маърузада бундай сўзлар келган:

«Армиялар Уммат ақидаси ва муқаддас даргоҳлари ҳимояга жавобгардирлар. Ақида ва муқаддас даргоҳларга бўлган ҳужумларга эса, фақат Аллоҳ йўлида жиҳод эълон қилиш билан жавоб берилади, жиҳоддан бошқа жавоб ён бериш ва қўрқоқликдан ўзга нарса эмас.

Покистон, Миср ва бошқа исломий юртлардаги армияларнинг Америкага ва малай ҳукмдорларга қарамлиги, уларни хор, қадр-қимматга ва таъсирга эга бўлмаган, иродасиз қўшинга айлантирди. Бу эса, Ислом душманларини барча муқаддас нарсаларни оёқ ости қилишга журъатлантирди».

Ҳизб қуйидаги саволларни ўртага ташлади:

«Армияларни Ислом душманларига қарамликдан озод этиш вазифасини ўз зиммасига оладиган бирор мард қўмондон ва мужоҳид борми?! Армияларни Исломга ва Росулуллоҳ ﷺга нусрат бериш учун жиҳод майдонларига сафарбар қилувчи бирор раббоний қўмондон борми?!».

Кейин Аллоҳ исломий армиялар сафидаги Уммат фарзандлари орасидан Холид бин Валид, Қутайба ибн Муслим ва Салоҳиддин Айюбийлар сийратини янгилайдиган тақволи зобит ва қўмондонларни чиқаради деган умидда, уларни ўз вазифаларини адо этишга чақирилди.

Роя газетасининг 2022 йил 15 июн чоршанба кунги 395-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here