БМТ озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирди

142
0

БМТ озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирди

БМТга қарашли Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) кенг тарқалган озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирди, уларга кўра, очлик ўнлаб мамлакатларда барқарорликка таҳдид солмоқда. WFP ижрочи директори Дэвид Бисли ҳозирги шароит 2007-2008 йиллардаги озиқ-овқат инқирози ва 2011йилдаги араб баҳори давридан анча ёмонроқ эканини ва тез ҳаракат қилиш зарурлигини билдирди.

Шунингдек, WFPнинг ҳисоботида келтирилишча, 56 мамлакатда 533 миллион киши тўйиб овқатланмайди. 84,34 миллион аҳолига эга бўлган Туркияда эса, 14,8 миллион кишининг етарли даражада озиқ-овқат истеъмол қила олмаслиги кўрсатилган. Айни пайтда Оксфам ташкилотининг ҳисоботида айтилишича, бугунги кунда миллиардерлар сони 2020-йилга нисбатан 573 кишига кўпайган. Бу эса, ҳар 30 соатда бир миллиардер кўпаяётганини билдиради.

Изоҳ: Дунё бўйлаб изланишлар олиб борадиган жуда кўп нуфузли тадқиқот марказлари ҳар йили турли соҳаларда ўз ҳисоботларини эълон қилишади. Эътибор берадиган бўлсангиз, бу тадқиқот марказларининг ҳисоботлари фақат салбий натижалар билан якунланаётганига гувоҳ бўласиз. Масалан дунё бўйлаб қочқинлар сони кундан кунга ортиб бораётгани, қанчалаган инсонларнинг очликдан ўлим ёқасига келиб қолгани ва айни пайтда бир куннинг ўзида тонналаган озиқ овқат чиқиндига ташланаётгани, озиқ овқат у ёқда турсин, тоза ичимлик сувига зор аҳолининг ортиб бораётгани, уй-жойсиз кўчада қолаганлар сонига ҳар йили сон-саноқсиз инсонларнинг қўшилаётгани, ўн минглаган, балки юзминглаган инсонларнинг оддий медицина хизматидан фойдалана олмаётгани ва ҳоказо. Бундай мисоллардан кўплаб келтириш мумкин. Бирор марта бўлса ҳам “Америка ёки Европа давлатлари каби ривожланган давлатларнинг бирортасида фалон вақтга келиб қашшоқликка умуман барҳам берилиши ёки Фалон ривожланган давлатда уй-жойсиз кўчада қолган бирор киши топилмаслиги ҳақида ҳисобот эшитганмисиз, эшитмайсиз ҳам. Бунинг сабаби дунё бўйлаб капитализмнинг ҳукмронлик қилаётганига бориб тақалади. Чунки бундай ҳолатлар фақат моддий манфаат устига қурилган капитализмнинг табиатида мавжуддир. Шунинг учун бугунги кунда оламнинг энг бой давлатларида ҳам кўчаларда, ахлатхоналарда оч-юпун кун кечирадиганларнинг сони миллионлаб кишиларни ташкил этиши табиий ҳолга айланган.

Дунёнинг 90дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритувчи Оксфам ташкилотининг сўнги ҳисоботидан ҳам капитализмнинг асл башарасини кўришингиз мумкин. Унинг ҳисоботида айтилишича, жорий йилда озиқ-овқат нархларининг қарийб 30 фоизга ошгани сабабли 263 миллион киши қашшоқлик чегарасидан ҳам паст даражага тушиб қолиши кутилмоқда. Айни ҳисоботга кўра, охирги икки йил ичида озиқ-овқат ва энергия нархларининг кўтарилиши орқали ўз бойликларига бойлик қўшган 62 нафар янги озиқ-овқат миллиардерлари пайдо бўлган. Афсуски бундай ҳисоботларнинг чеки йўқ. Капитализмнинг табиати еб-тўймас очкўзлик бўлса, қандай қилиб ундан “фалон вақтга келиб қашшоқликка умуман барҳам берилиши ёки Фалон ривожланган давлатда уй-жойсиз кўчада қолган бирор киши топилмаслиги” ҳақида ҳисобот кутиш мумкин?!

Бундай ҳисобот бўлса, фақат Исломда бўлади холос. Ҳа, закот юкланган карвонлари бутун юртни кезиб, закот оладиган биронта камбағални тополмаган, ҳамда жарчилари “Ким уйланишни истаса, келиннинг маҳрини биз берамиз”, “Кимнинг зиммасида қарзи бўлса, уни биз тўлаб берамиз”, ҳатто “яҳудий ва насронийлардан бўлган инсонларнинг қарзлари бўлса уни ҳам тўлаймиз”, “Ким ҳажга бормоқчи бўлса, харажатларини биз кўтарамиз”, дея кўчаларни айланиб, жар солиб юрган Халифалик давлатида бўлади холос.

Ислом тузуми камбағалликка барҳам бериш,  озиқ-овқат, турар жой ва медицина каби зарурий эҳтиёж масалалирини ҳал қилиш борасида мисли кўрилмаган тузум эканлигини тарихда исботдай олди. Халифалик давлати соясида яшаган инсонлар бир тарафдан тонналаб озиқ овқатлар ахлатхонага ташланиб, иккинчи тарафдан бир бурда нонга зор инсонларнинг очликдан ўлишини тасаввурига ҳам сиғдира олмасди. Европалик бир сайёҳ Ислом давлатининг энг зайиф пайтида ҳам кўчаларда бирорта тиланчи кўрмаганлигини ҳайрат билан ҳикоя қилган эди. Халифалик давлати соясида ҳаёт қандай гуллаб яшнаганини дўст ҳам, душман ҳам жуда яхши билади, бунинг учун узундан-узоқ фактларни келтиришга ҳожат йўқ. Демак бу олам капитализм разолатидан қутулиб, унинг ўрнини Ислом низоми эгалламас экан, бундай ҳисоботларнинг яна ҳам аянчлироғи чиқишда давом этаверади. Чунки ер юзидаги адолатсизликларни фақат Ислом низомигина бартараф қила олади холос. Зеро Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, унга танг-бахтсиз ҳаёт бўлур, уни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here