Эй Шом аҳли! Саботингиз қаршисида душманингиз деярли қулади, шундай экан, йўлингизни охирига етказишда сусткашлик қилманг

368
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом аҳли! Саботингиз қаршисида душманингиз деярли қулади, шундай экан, йўлингизни охирига етказишда сусткашлик қилманг

Америка иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, ахборот ва бошқа соҳаларда йирик имкониятга эга бўлишига ҳамда барча маҳаллий малайларини ишга солишига қарамай, Шом қўзғолонини бутунлай йўқ қилишга муваффақ бўлолмади ва ҳамон бунинг уддасидан чиқолмаяпти. Ҳатто жинояткор режимга бирор альтернатива топишга ҳам, Шом аҳлини ишонтира оладиган ва шу орқали Дамашқдаги малай режимини сақлаб қоладиган бирор ечимни зўрлаб ўтказишга ҳам қодир бўлолмади. Нега, чунки инсонлар онги конференциялару у ердаги тил бириктирувларни англайдиган даражада юксакдир. Шом аҳли ушбу онглари бадалини жонлари билан ҳамда таналари чор атрофга сочилиб кетган фарзандлари билан тўладилар.

Бу эса Американи ёқиб юборилган картага, яъни қонхўр ва жиноятчи режимга маҳкам ёпишиб олишга мажбур қилди. Америка қонхўр режимни қайта тиклаш учун уни баъзи қадамларни ташлашга ва саҳна ўйинларини ўйнашга ундади. Бир неча кун аввал тоғутнинг амнистия эълон қилиши ана шу саҳна ўйинларидан биридир. БМТ ўзининг махсус вакили Гейр Педерсен орқали айни амнистияни кўкларга кўтариб мақтади. Бу ҳақда Шарқул Авсат газетасига бундай дейилди: «Кеча якшанба куни БМТнинг Суриядаги махсус вакили Гейр Педерсен президентлик департаменти томонидан умумий афв чиқарилганини олқишлади. Терроризмда айбланиб қамалган минглаб суриялик айни амнистияга биноан озод этилиши керак!».

Америка шунингдек, баъзи жинояткор ҳукмдорларни бу режимни зиёрат қилишга ундаб, унинг Араб давлатлари Лигасига ва халқаро ўрнига қайтаришга замин тайёрламоқда… Бу билан эса, ўзининг Шом қўзғолонига нисбатан нақадар ожизона муомала қилаётганини очиб қўймоқда. Американинг бундай ожизлиги сиз шомлик аҳлимиз учун бир таъкид ва башоратдир. Душманингиз сизни енгишидан деярли умидсизликка тушгани сабот ва қатъиятингиз олдида мағлуб бўлганидан даракдир. Бас, шундай экан, сиздан йўлингизни давом эттиришгина талаб қилинмоқда. Бунинг учун қўлингизни ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир қўлига беринг. Зеро, Ҳизб сизни огоҳлантирган ҳар бир нарсаси ўз тасдиқини топди ва у Уммат ва унинг фидокорликлари олдида жавобгарлик, сабот, онглилик ва холислик позициясида туриб келмоқда. У Қўзғолон ва Умматга зиён етказувчи ҳар бир ҳодисанинг воқелигини ёритиб берди, дардга ташхис қўйиб, муолажасини баён қилди. Уммат халоскорлик лойиҳасини тақдим этаётган, йўлини ёритиб кўрсатиб, амалий қадамларини чизиб бераётган инсонлар билан биргаликда қадам ташламоқ вақти келди. Бу эса, қонхўр режимни ағдаришга ва унинг харобалари узра рошид Халифаликнинг барпо этилишига кафил қадамлардир. Ушбу йўлда бу дунё азизлиги ва охират неъмати бор, инша Аллоҳ. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here