Тариқатда натижага етиш учун фикрлаш шарт

125
0

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳиийм

Тариқатда натижага етиш учун фикрлаш шарт

Инсондаги ҳамма касалликларининг давоси бор, фақат ундаги касалликни аниқлашда, яъни ташхис(диагнос) қўйишда ёки унга дори-дармон белгилашда, даволаш йўлида хатолик содир бўлади. Натижада касаллик инсонни тарк этмайди, қийнайверади. Шунинг учун ҳар қандай касални даволашда кучли, тажрибали мутахассис врачга мухтож бўлинади. Чунки касал аниқ, уни тўғри топиш керак, давоси ҳам аниқ, фақат уни тўғрисини билиш, ундан тўғри фойдаланиш керак. Чунки Росулуллоҳ с.а.в қуйидагича хабар берганлар:

تداووا عباد الله، فإن الله سبحانه لم يضع داء إلا وضع معه شفاء، إلا الهرم

Даволанинглар, эй Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳ – субҳанаҳу – бир касалликни қўйган бўлса, албатта у билан шифосини ҳам қўйган, фақат карилик бундан мустасно.

Инсонлардаги нафақат касалликлар, балки ҳамма муаммоларнинг ечими Қунъонда баён қилинган, Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَىٰ لِلْمُسْلِمِينَ

сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни – Қуръонни нозил қилдик.[16:89].

Бу иймон масаласи, буни билиб туриб шубҳа қилган кимса кофир бўлади. Ундан ишимиз учун зарур бўлган ҳукмлар китобларимизда муфассал баён қилинган, биз учун зарур бўлган ҳамма мавзунинг ечими аниқ, бунга ҳам ишонамиз, Аллоҳ Таолони гувоҳ қилиб, қасам билан ишончимизни мастаҳкамлаб қўйганмиз.

Демак, биздаги ҳамма муаммоларнинг ечими бор, фақат уни ўрганиш керак. Хозирда биздаги асосий муаммо тариқат(Исломни ҳаётга олиб келиш) тўғрисидаги Ислом ечимини тўғри тушунмаслик бўляпти, яъни бошимиздаги муаммоларга ечим топиш учун тариқатни яхши ўрганишимиз керак. Тариқатда натижани мақсад қилинмаган ишлар шаръан қабул қилинмайди, худдики, ибодатларда ният шарт қилингандек ёки намозда таҳорат шарт қилингандек, тариқатда ҳам натижани хисобга олиш шарт. Масалан: ризқ Аллоҳ Таолонинг қўлида деган эътиқоддаги мўмин, ризқини топиш учун ўз тижоратидаги даромадни, фойдани ҳисоб-китоб қилиб, ўзига маъқул бўлса шу ишга киришади. Бу фикратга алоқадор,  лекин натижани ҳисобга олишни тасаввур қилиш учун бир мисол. Албатта, – хоҳ фикратга, хоҳ тариқатга алоқадор бўлсин – ҳар бир ишни шариат аҳкомлари асосида қилиш мўмин учун энг зарурий иш, умуман шариатга хилоф иш қилишни мўмин ўйламайди. Шунга ўҳшаб тариқатда ҳам – натижа Аллоҳнинг қўлида бўлса-да, ҳар бир ишни шариатга мувофиқ бўлса-да – асосий шарти натижани эътиборга олиш керак ва бу натижани ҳамма йигитларимиз тасаввур қилиб, ўшани амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз керак, чунки натижани ҳисобга олинмаган ишнинг шариатда эътибори йўқ: “шунинг учун Ислом фикратини ижро қилиш кўзланадиган барча амаллар хис қилинмайдиган натижаларни юзага чиқарадиган амаллардан бўлиши бутунлай инкор қилинади ва бу Ислом тариқатига зид деб эътибор қилинади” – деб, тушунчаларда келган. Бу натижани нафақат масъуллар билиши балки ҳамма йигитларимизнинг кўз-ўнггида бўлиши шарт. Тўғри, шу мақсадга олиб борадиган режани масъуллар аниқлаб бериши зиммасидаги масъулият бўлса-да, қолганлар буни билмасдан ҳаракат қилишлари шаръан жоиз эмас:

ҳар бир ишни бажаришдан олдин бу ишдан кўзланган мақсад бўлиши шарт. Бу мақсад эса имоний муҳитнинг бир бўлагидир. Чунки имоний муҳит мабдага яъни Исломга бўлган имондан ва амалий қоидадан иборатдир. Амалий қоида эса фикрни амалга боғлаш ва ҳар иккиси бир мақсад учун бўлишидир. Ҳар бир амалнинг мақсади бўлиши лозим деб айтишдан мурод фикр юритиш ва амал қилишнинг бир муайян ғоя учун бўлишидир. Бу эса бир бутун вужуд сифатида ҳизбнинг ўзида ва унинг ҳар бир аъзосида бўлиши шарт. Бу мақсадни тарбиялаш ва барча шахсларда пайдо қилиш зарур. (“… ёйилиш нуқтаси”дан).

Тариқатдаги шу жиҳат – яъни натижани ҳисобга олган ҳолда амалга киришишни – эътиборга олинмагани учун – қанчадан қанча муҳлис биродарлар Аллох калимасини олий қилиш, Исломни ҳаётга қайтариш учун моли-ю, жонлари билан фидоийлик қилсалар-да – Уммат ҳануз куфр чангали остида эзилиб келмоқда. Масалан: мураттаб қориларни, фақиҳларни кўпайтириш Умматни куфр чангалидан қутқаришга алоқаси йўқ, бу фикрий тарафлама аниқ бўлишидан ташқари бизнинг яқин тарихимиз, хозиримиз бунга ёрқин далилдир. Фақат Мисрнинг ўзида миллионлаган қорилар, фақиҳлар бор бўлса-да, Миср АҚШ чангалидан қутилолмаяпти. Қолаверса, бу йўл Росулуллоҳ с.а.в.нинг куфр тузумидан қутилиш учун олиб борган ишларига умуман алоқаси йўқ, чунки у вақтларда Қуръон тўла нозил бўлмаган, иқтисод, ижтимо, бошқарув кабиларга алоқадор жуда кўп аҳкомлар ўша вақтларда нозил бўлмаган эди. Демак, буни асос қилиш билан Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўлидан юрмаган, у Зодни ўзимиз учун ўрнак қилмаган, у Зодга эргашмаган бўламиз. Аслида, мураттаб қори бўлиш(Қуръонни тўла ёд олиш) Ислом талаб қилган амаллардан, у Уммат зиммасидаги фарзи кифоя ёки фақиҳ бўлиш ҳам худди шундек: Усмон ибн Афвон р.а ривоят қилади:

خَيرُكُم من تعلَّمَ القرآنَ وعلَّمَهُ

Сизларнинг энг яхшинглар – Қуръонни таълим олиб, уни таълим берганинглардир. Бухорий ривояти. Муовия ибн Абу Суфён ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в дедилар:

 من يُرِدِ الله به خيرا يُفَقِّهْهُ في الدين

«Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса уни динда фақиҳ қилиб қўяди».

Жиҳод, одоб-ахлоқларни тарбиялаш, мазлум-бечораларга ёрдам бериш, масжид-мадрасалар қуриш ва шу каби амаллар Исломда буюк амаллардан бўлса-да, Исломни ҳаётга қайтаришга алоқаси йўқ, худдики, рўзани нафақага, закотни ҳажга алоқаси бўлмаганидек, булар бошқа-бошқа вокеъликлар учун нозил бўлган ҳукмлардир. Бу амаллар билан машғул бўлиш мўминни Ислом тузумисиз яшашдаги ваъиддан қутқара олмайди. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. ривоят қилади:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

Кимики бўйнида байъати йўқ ҳолда ўлса, у жоҳилий ўлишда ўлибди. Муслим ривояти.

Бу амалларни қилиш билан муаммо(яъни Исломни ҳаётга қайтариш) ҳал бўлмайди, уни ҳал қиладиган шариат белгилаган ўз ечими бор, ким шариат бўйича юраман, шайтоний йўллардан сақланаман деса ўша “йўл”ни ўрганиши керак. Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنَّ هَٰذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди. [6:153].

Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. ривоят қилади:

 خَطَّ لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَطًّا ثُمَّ قَالَ: «هَذَا سَبِيلُ اللهِ ثُمَّ خَطَّ خُطُوطًا عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ، ثُمَّ قَالَ: هَذِهِ سُبُلٌ مُتَفَرِّقَةٌ، عَلَى كُلِّ سَبِيلٍ مِنْهَا شَيْطَانٌ يَدْعُو إِلَيْهِ». ثُمَّ قَرَأَ ﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِى مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ﴾

Росулуллоҳ с.а.в. биз учун бир чизиқ чизиб, сўнг: “бу Аллоҳнинг йўли” – деди. Кейин ўнг томонига, чап томонига бир неча чизиқлар чизиб, сўнг: бу ҳилма-ҳил йўллар, уларнинг ҳар бирининг бошида шайтон унга чақириб туради(қизиқтиради, тўғрига ўҳшатиб кўрсатади) – деди. Сўнг: Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр.- деган ушбу оятни ўқидилар. Ахмад ва Доримий ривояти.

Исломни ҳаётга қайтараман деган яхши ниятнинг ўзи билан тариқатни аниқламасдан туриб Ислом қарши ишлаб, шайтон йўлига тушуб қолиши, ҳатто ўзининг хато йўлини бошқаларга тўғри қилиб кўрсатишга уриниши билан шайтонга ёрдамчи бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.

Шундай экан ўша ягона тўғри йўлни, жаннат йўлини топиш учун, шайтоний йўлларга адашиб кетиб қолмаслик, бошқаларни ҳам адаштирмаслик учун  тариқат тўғрисида бирор бир амалга киришишдан аввал шу ҳақида жиддий фикрлаш керак, худди қаттиқ касал бўлган одам моҳир, тажрибали врачни излаганидек ёки куфр юртида оч қолган одам ҳалол овқат тўғрисида фикрлагандек ёки катта миқдорда ўташи керак бўлган қарзи бўлиб, пул топишни мақсад қилган савдогар ўз ишлари ҳақида фикрлагандек, ҳатто унданда жиддийроқ фикрлаш керак, чунки инсон текширмасдан жоҳил врач қўлида қолса қийналади, овқат тўғрисида адашган инсон оч қолиши, ҳаром таом еб қўйиши мумкин, савдосидаги хатолик чўнтагига, обрўсига зиён келтириши мумкин, яъни ўз шахсига зиён бўлади. Аммо тариқатдаги хато эса Умматга, динга, Исломни ҳаётга қайтишига зиён бўлади, орқага тортади, куфрни умрини узайтиради ва буни сабаби ўйламай иш қилган даъватчи бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Шунинг учун Ислом фикратини ижро қилиш кўзланадиган барча амаллар ҳис қилинмайдиган натижани юзага чиқарадиган амаллардан иборат бўлиши бутунлай инкор қилинади ва бу Ислом тариқатига зид деб ҳисобланади.

Тўғри йўлда юриш учун аввало воқеъликни ўрганиш керак, чунки ҳар бир воқеълик учун шариатда ўз ечими бор. Шунинг учун гарчи тариқатга далолат қилган амал хис қилинадиган натижага эга бўлган моддий амал бўлса-да, бу амал Аллоҳнинг амру-наъийлари асосида юритилиши ва уни Аллоҳнинг амру-наъийлари асосида юритишдан Аллоҳнинг розилиги кўзланиши лозим.

Хисдан амалга ўтиб кетиш – ҳатто шариатдаги фарз амаллар билан машғул бўлса ҳам – асосий ишдан буриб юборади, тўғри йўлдан чалғитади – ҳадисда келганидек – шайтон йўлига эргашиб қолиш эҳтимоли бор, Аллоҳ сақласин.

Росулуллоҳ с.а.в.нинг биринчи қадамини – жамият орасида бўлиб, юзма-юз баҳслашиб, одамлардаги чириган ақидаларни, хато тушунчаларни, золимона алоқаларни ҳамда шуни муқобилидаги ҳақиқатларини очиб бериш учун етарли даъватчиларни, жамият ўқитувчиларини тайёрлаб олишга қаратди ва бу иш тамомига етмагунича бошқа иш билан машғул бўлмади. Абу Бакр, Мусъаб ибн Умайр р.а. каби ҳар қандай инсон билан баҳслашиб, ҳақиқатларни етказишга қодир мўминлардан иборат жамоатини тайёрлаб олганидан кейингина жамиятда ишлашни бошлади ва ҳоказо.

Бизнинг вокеълигимиз ҳам Муҳаммад с.а.в. пайғанбар қилиб юборилган холатга ўҳшайди: куфр системаси соясида ҳамма мункарлар авжига чиққан, беҳаёлик, зулм-зўравонлик ҳукмрон, ширк, зино очиқ-ошкора қилинмоқда. Бу мункарлардан, зулмлардан, куфр чангалидан масжид-мадрасалар қуриш ёки қори-фақиҳларни кўпайтириш билан, топган бойликларимизни муҳтожларга, мазлумларга сарфлаш ёки одоб-аҳлоқни тарбиялаш билан эришиб бўладими? Тўғри, бу амаллар шариат талаб қилган фарз-мандуб амаллар ва даъватчилар бу ишларда олдинги сафларда бўлиши талаба қилинади, лекин Росулуллоҳ с.а.в. куфрни, мункарларни, зулмларни йўқотиш учун шу ишларни асос қилганми? Йўқ, албатта.  Бу амаллар билан машғул бўлиб: – куфрни, зулмни, мункарларни йўқотиш учун ҳаракат қилаяпман – деб билиш тўғри йўлдан тойилишдир, ўзини ўзи алдаш, шайтон васвасасига мубтало бўлишдир.

  1. Энди бизга вожиб бўлган Росулуллоҳ с.а.в. нинг шу вокеъликка алоқадор иши, яъни шаръий талаб нима ва у нима учун, яъни қайси натижа-мақсад учун қилиниши керак? Китобларни ўз ҳолича ўқиш етарли деб биласизми?
  2. Биз билдикки, Росулуллоҳ с.а.в.ни ўзига йўлбошчи қилган, Аллоҳ Таолонинг тўғри йўлидан юришни мақсад қилган даъватчи аввало, одамларнинг ақийдаларини, тушунчаларини нотўғри, ахмақона экани очиб бериш ва рисолатни етказиш мақсадида ўз жамоатини-ҳизбини тайёрлаш бўлмоғи керак. Тариқатдаги дастлабки қадам шу экан, у қандай тайёрланади? Арқам ибн Арқам р.а.ни уйида Росулуллоҳ с.а.в. саҳобаларни тўплаганидек биз ҳам бир жойга тўпланимиз керакми?
  3. Ҳизбни бошқа одамлардан фарқлайдиган қандай асослари бор? Шаръий ҳукмлар ҳаммадан талаб қилинадику?

Бу саволларга жавоб топиш учун фикрат ва тариқатни яхши ўрганиш керак, албатта.

Аммо бизда муаммо ҳал бўлган, шу кунгача бўлган ҳаракатлардаги хатоликлар, улардаги адашиш сабабларининг баёни, ҳамда аввалги мўътабар китобларда бўлмаган халифалик тизимини иккичи маротаба яна ҳаётга олиб келиш борасидаги, ундаги бошқарув системаси, уларнинг салоҳиятлари, жиҳозлари хақидаги ҳукмлар бўлсин ёки хиссадорлик, кооператив, суғурта ширкатлари, пулларни айирбошлаш каби иқтисодга алоқадор ҳукмлар бўлсин ёки аёлларнинг хозирги кунларда ишлаш ҳукмлари, эркак-аёллларни аралаш ёки алоҳида бўлиш каби ижтимоий масалалар бўлсин, таълим-тария, жазолар каби ҳозирги даврга алоқадор шаръий ҳукмларнинг ҳаммаси саҳиҳ ижтиҳод билан ишлаб чиқилган, тариқат аҳкомларига алоқадор саволлар учун ҳам жавоб аниқ. Бизнинг фикрлар китобларимизда муфассал баён қилинган, ижтимоий тармоқлардан топиб, ўрганиш, текшириш ҳаммани имкониятида бор.

 Энди шу ҳақида қисқача тўҳталиб, тариқатда ҳизб белгилаган ҳукмларни тасаввур қилишлигингиз учун баъзи фикрлари ва қарорларини келтираман, фикрлаб кўрингчи, сиз ҳам шу ишлар шаръий эканига ва тариқат талаб қилган мақсадга олиб боришига ақлингиз қаноатланармикин:

… Бутун ҳизбни давомли равишда иймоний муҳит қамраб турмоғи зарур, токи ҳизбни бирлаштирувчи омил икки нарса – қалб ва ақл бўлсин. Шунинг учун мабдага иймон келтирмоқ даркорки, ҳизб шахслари орасини аввало қалб боғласин. Сўнгра мабдани чуқур ўрганмоқ, ёдда тутмоқ, ўзлаштирмоқ ва тушуниб етмоқ зарурки, иккинчи робита, яъни ақл ҳосил бўлсин. Шундай қилиш орқали ҳизб тўғри тайёрланади ва унинг робитаси ҳизбнинг ҳар қандай бўрон-шамоллар қаршисида сабот-матонат билан тура олишига имкон берадиган даражада мустаҳкам ва пухта бўлади.

Биринчи босқич – таъсис босқичидир. Яъни, умматнинг барча шахсларини ҳар қандай тўғри сақофатдан холи эканликда баробар деб эътибор қилиш, ҳизбга аъзо бўлишни хоҳлаётган кишиларни ҳизб сақофати билан тарбия қилишни бошлаш ва жамиятга таъсир қилиш мақсадида у билан боғланишга қодир бўлган гуруҳни ҳизб томонидан қисқа муддат ичида етиштириб чиқариш учун бутун жамиятни ҳизбнинг мактаби деб эътибор қилиш босқичидир. … Бу тариқатга алоқадор баъзи фикларимиз эди, энди баъзи қарорларни келтираман:

  1. Дорисни халқага олиб келишдан мақсад – ҳаётида амал қилиши ва Умматга етказиши учун Исломни ўрганиш. (мулоҳаза: дорислар халқага келиб Исломдан ўрганмасалар ёки ўргансалар-у, унга амал қилишни ҳамда Умматга етказишни билмасалар, мушриф – Амирнинг қарорига итоатсизлик қилишдан ташқари – амонатга хиёнат қилган бўлиб қолади. Чунки Исломга амал қиладиган, Умматга етказадиган қилиб дорисларни ўргатиш уни масъулиятига киради, чунки тариқатнинг даслабги қадами шу, мушрифга шу вазифа юклатилган. Бундан ташқари, Аллоҳ Таолонинг амонатини шаръий талабга кўра етказишга амал қилмаган бўлади. Бу оғир гуноҳ, амонатни етказмаган яҳудлар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди:

مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا ۚ بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ ۚ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

 Таврот юкланган – берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилиб, Аллоҳнинг амонатини биндаларига етказмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилару, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас! [62:5].).

  1. Халқага боришдан аввал дарсга таёрланиб бориш…
  2. Қўшимча китобларни хафталик халқадаги китоблар билан бирга ўқиб бориш…
  3. Дарсга вақтида келиш, кеч қолганни даволаш, ҳатто беш минут бўлса ҳам кеч қолишни даволаш…
  4. Дорисларни камчиликларини ўнглаб, хатоларини тузатиш учун, исломий шахсиялар қилиб тарбиялаш мақсадида хафта мобайнида улар билан қўпроқ бирга бўлиш, уларни кузатиб бориш… ва ҳовазолар.

Бу қарлорнинг ношаръий бўлгани ёки мақсадга олиб бормайдигани борми?

Фақат итоат яхшимас, чунки ҳизбнинг учта асоси бор, итоат ҳам унинг асосларидан бири:

 а). Амири. Амир ўз ишини бенуқсин қилиб бормоқда.

б). Табанний. Ишимиз учун зарур бўлган, мақсадимизга олиб бориш учун керакли ҳукмлар, услублар ҳаммаси табанний қилинган. Бу фикрлар бизлар учун мақсадимизга етишга достурул-амал бўлишидан ташқари ким ҳақу, ким ноҳақ эканини билишимиз учун ўлчовдир.

в). Итоат. Бу соҳада камчиликка йўл қўйяпмиз, “Уҳд” ғазотида тоғдаги камончилар “Амир”ларига итоат қилмасдан, ақлларига эрк бериб:- “Бу ерда туришдан фойда йўқ” – деган ҳулосалари билан қарорни бузганликларидан ғалаба мағлубиятга айлаб, мусулмонлар оғир йўқотишга учраган эдилар. Шунинг учун Амиримизга итоат қилиб, – шариатга зид келмаслик шарти билан – ҳар қандай қарорларига, биз учун арзимасдек бўлиб кўринганларига ҳам итоат қилишимиз фарз ҳамда шу итоат билан Умматни Исломига қайтариш учун тўғри йўлда кетаётган бўламиз, аксинга шайтоний йўлларга оғиб кетишимиз хавфи бор. Аллоҳ Таоло айтади:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىٰ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا ۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (103) وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (104) وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман(жоҳил) бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир. [3:103-105].

Муфаккир Муслим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here