Шуттер: Қирғизистон аҳолисининг 70 фоизи қашшоқликда яшайди

79
0

Шуттер: Қирғизистон аҳолисининг 70 фоизи қашшоқликда яшайди

 Хабар: Қирғизистонда камбағаллар сони расмий статистик маълумотлардан анча кўп. Бу ҳақда БМТнинг БМТнинг қашшоқлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Оливье Де Шуттер маълум қилди.

 “Қирғизистонда ойига минг сом даромад билан кун кечираётган аҳоли улуши 25,3 фоизни ташкил этади, аммо бу аниқ рақам эмас. Жаҳон банки бу кўрсаткич 35 фоиздан юқори эканлигини айтди. Сўнгги пайтларда муҳожирларнинг пул ўтказмалари ҳам қисқарган. Агар энг кам яшаш минимуми ойига 6000 сом десак, кўпчилик болалар, айниқса, 16 ёшгача бўлганлар болаларнинг кўпи бундан кам пулга ҳаёт кечирмоқда. Бизнинг таҳлилларимиз Қирғизистон аҳолисининг 70 фоизи камбағал эканлигини кўрсатмоқда”, – деди Оливье Де Шуттер.

 Эслатиб ўтамиз, БМТнинг қашшоқликни қисқартириш бўйича махсус маърузачиси Оливье Де Шуттер 23-май куни Қирғизистонга келган. У икки ҳафта давомида Ўш, Норин, Боткен вилоятларига бориб, кам таъминланган аҳоли вакиллари билан учрашди. Маҳаллий ҳокимиятларга қашшоқликни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар берди. У ушбу ташрифи натижаларини 2023-йилда БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига махсус ҳисобот билан тақдим қилади.

 Изоҳ: Бугунги кунда нафақат Қирғизистон, балки бутун дунёда ҳукм сураётган иқтисодий инқирозлар, қашшоқлик ва очарчиликнинг ягона сабабчиси устимизда ҳукм юритаётган капитализм тузумидир. Халқаро ва минтақавий қонунчилик билан мустаҳкамланган ушбу тузум бойларнинг янада бойишига ва камбағалларнинг янада қашшоқлашишига йўл очади. Чунки, бу тузум бошқа эркинликлар қаторида мулк эркинлигини ҳам ўз ичига олади, яъни ҳар ким хоҳлаган йўл билан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Капитализм тузумининг қашшоқликни қандай келтириб чиқаришига келсак, бу тузум ўз ғоясини мустамлакачилик билан тарқатади. Яъни йирик давлатларинг иши юртларни босиб олиш, халқларга зулм қилиш, бойлик ва ресурсларни талон-торож этиб, мамлакат аҳолисини улардан маҳрум қилишдан иборат.

 БМТнинг ҳисоботларидан бирида бундай дейилади: “Ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси 4.3 миллиард кишини ташкил қилади. Улардан уч миллиардга яқини қашшоқлик чегарасида яшамоқда, яъни улардан ҳар бирининг кунлик харажати 2 АҚШ долларни, 1.2 миллиардининг харажати эса, 1 доллардан озроқни ташкил қилади. Бунинг муқобили ўлароқ, Ғарб статистик маълумотларига кўра, саноати ривожланган мамлакатлар бутун дунё имтиёзларининг 97 фоизига, трансмиллий давлатлар компаниялари технология, ишлаб чиқариш ва маркетинг афзалликларининг 90 фоизига эга. Ривожланаётган мамлакатлардаги бевосита хорижий инвестициялар фойдасининг 80 фоиздан ортиғи 20та бой давлатларга кетмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда шунинг гувоҳи бўлдикки, аҳолининг 33.3 фоизи фойдаланиш учун хавфсиз, стерилланган сув ёки тоза ичимлик сувига эга эмас, 25 фоизининг етарли уй-жойи йўқ, 20 фоизи энг оддий тиббий хизматлардан маҳрум, болаларнинг 20 фоизи мактабнинг бешинчи синфигача ўқийди, мактаб ўқувчиларининг 20 фоизи тўйиб овқатланолмайди. Дунёдаги учта энг бой одамнинг бойлиги дунёдаги 48 нафар энг қашшоқ мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотига тенг. Дунёдаги 200 нафар энг бой одамнинг бойлиги дунё аҳолисининг 42 фоизининг даромадидан кўп”.

 Мустамлакачи давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган БМТ “учинчи дунё” давлатларини улар томонидан ишлаб чиқилган халқаро қонун ва меъёрларга итоат қилишга мажбурлаб келади. Ушбу қонунлар сабабли бу давлатлар иқтисодий ривожланишнинг асоси бўлган оғир саноат, станоксозлик ва қуролсозлик саноатини йўлга қўйишлари тақиқланган. Бу давлатлар етакчи давлатлар учун хом ашё базаси ҳисобланади ва фақат қишлоқ хўжалиги соҳасига боғлаб қўйилган. Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган техникалар эса яна ўша мустамлакачиларга боғлиқ. БМТ эса ривожланаётган ва қашшоқ давлатларда фалон миллион одам тўйиб овқатланмайди, фалон фоиз қашшоқлар бор, дунё халқига очарчилик хавф соляпти деб “тимсоҳ кўз ёши” тўкишдан чарчамайди…

 Аллоҳнинг изни билан барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати қашшоқлик ва унинг сабабларини йўқ қилади, инсонларни очкўз капиталистик тузумдан ҳимоя қилиб, барча шахсларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлайди ҳамда бойликларга эга бўлишларини, яъни қишлоқ хўжалиги, саноат, чорвачилик, овчилик каби молга эга бўлиш аҳкомлари орқали бойликнинг бевосита манбаларига эга бўлиш имкониятини яратиб беради. Кимда-ким бирор узр сабабли бунга эриша олмаса, унинг молга эга бўлишини Халифалик давлати шаръий аҳкомлар орқали Байтулмолдан таъминлайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here