Швецияда исломий мактабларни ёпишдан мусулмонлар шахсияти нишонга олинган

0
286

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Швецияда исломий мактабларни ёпишдан мусулмонлар шахсияти нишонга олинган

Пайшанба кунги матбуот хабарларига кўра, Швеция билим юртлар инспекцияси мамлакатдаги иккита хусусий исломий мактабларнинг лицензиясини бекор қилди. Бу Швеция хавфсизлик хизматининг «ўқувчилар Ислом экстремизми хавфи остида» эканига оид огоҳлантирувидан сўнг бўлган. Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Швеция матбуот бўлими ўз баёнотида бундай деди:

«Хусусий исломий мактабларни ёпиш таълимдаги ёмон натижалар ёки камчиликларга асосланган қарор эмас. Балки, у Исломга нисбатан ғаразли ниятдаги сиёсий қарордир. Сиёсий партиялар ва сиёсатчилар Исломнинг тараққиётидан қўрқиб, стрессга тушишяпти… Бу эса, уларни мағлубиятга етаклайдиган кураш олиб боришга мажбур қиляпти… Биз бу интеграция мусулмонларнинг ўзлигини йўқ қилиш ва болаларни илмоний қадриятларга зўрлаб ўргатишга қаратилган бир қурол эканини кўп гапирганмиз. Агар мусулмонлардан кимдир Ғарб цивилизациясига қоришмаса, тамом, у экстремист ҳисобланади ва бу ҳеч маъно-мантиғи бўлмаган айбловдир. Шунинг учун исломий хусусий мактабларнинг ёпилишини шу нуқтаи назардан тушунмоқ керак, чунки Ислом тинимсиз ҳужумларга, исломий қадриятлари оғир муаммоларга учрамоқда. Зеро, исломий мактабларни ёпиш, Қуръони Каримни ёқиш, мусулмон болаларни ижтимоий тармоқ томонидан «ўғирлаш», булар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, барчаси ассимиляция сиёсатининг бир қуролидир».

Матбуот баёноти сўнггида сиёсий партиялар ва сиёсатчиларга мурожаат сифатида бундай дейилди:

«Сиз ўз тузумингизнинг вайрон бўлаётганини билиб турибсиз… Биз сизнинг Исломга қарши курашдаги омадсизлигингиз ва мағлубиятингизни яширишга уринаётганингизни тушуниб турибмиз. Бироқ, Исломга қарши курашингиз ғирт аҳмоқона бўлиб, фақат ўзингизнинг тезроқ йиқилишингизга хизмат қилади. Сиз Исломни мусулмонлар юрагидан ўчиришга ҳаргиз муваффақ бўлолмайсиз. Чунки бизнинг қадриятлар ҳақиқий бўлиб, ҳеч қачон сотилмайди».

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

 

NO COMMENTS