Жапаров ва Мирзиёев Марказий Осиё раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
Хабар: 19 май куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда – йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди.
“Эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бешта муҳим йўналиш – Давлат чегарасига оид масалаларда, савдо-сотиқни кўпайтириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш борасидаги амалий ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилган хабарда.
Президентлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлигини қайд этишди.
Изоҳ: 2018-йили Марказий Осиё раҳбарлари Остонада учрашиб, Ўзбекистон президенти Мирзиёев ташаббуси билан минтақадаги давлатлар ўртасида маслаҳат учрашуви тузилди. 2019-йил баҳорида Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин АҚШ давлат котибининг Шарқий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Элис Уэллс Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат кенгашини олқишлаган эди. АҚШнинг Ўзбекистондаги ўша пайтдаги элчиси Дэниел Розенблюм эса “С+1” яхши. Бироқ, С5 ҳеч қандай қўшимчасиз ундан ҳам яхшироқ! Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги етакчилиги таҳсинга сазавор”, – деган эди.
Маълумки, Марказий Осиё давлатларининг интеграциялашув ҳаракатлари АҚШ манфаатларига мос келади. У “С5+1” форматидан Марказий Осиё давлатларини Афғонистон орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш ва шу билан бу минтақани сиёсий-иқтисодий манфаатларига эга бўлишни мақсад қилган. Шу мақсадда 2021-йил 15-16-июл кунларида конференция бўлиб ўтди ва унда минтақадаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган “Термиз-Мазори-Шариф-Қобул-Пешавор” темир йўлини қуришга чақириқлар бўлди. АҚШ бу манфаатлардан ташқари минтақада Хитойга қарши кайфиятни кучайтириш ва Россия таъсирини чеклаш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.
Россия минтақада таъсирини сақлаб қолиш учун ўз етакчилиги остидаги МДҲ, КХШТ, ШҲТ ва ЕОИИ ташкилотларидан фойдаланиб келмоқда. Бироқ, ҳозирги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ҳолатида минтақага АҚШ ва Хитойни кириб келишига жиддий қаршилик қила олмайи.
Хитой эса минтақада аввалдан шаклланган кенгайиш сиёсатини олиб бормоқда. Шу мақсадда минтақа давлатларини қарзлари билан кишанлаб олмоқда. Сўнгги вақтларда ШҲТда ўз таъсирини кучайтирди ва Марказий Осиёда нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини ҳам амалга ошира бошлади.
Маслаҳат учрашуви иқтисодий жиҳатдан минтақадаги давлатларга манфаатли бўлиши мумкин. Аммо, ушбу манфаатлар энг аввало мустамлакачи ва халқаро таъсирга эга давлатлар манфаатларига тўғри келиши керак. Акс ҳолда эришилган шартномалар қоғозда қолиб кетаверади. Шу сабабли, минтақани бирлаштириш учун энг аввало устимиздаги халқаро куфр тузумига қарши тура оладиган мафкурага эга бўлишимиз шарт ва уни жамиятга етказиш талаб қилинади. Бундай қувватга эга мафкура фақат Исломда мавжуд. Демак, Ислом соясида бирлашишдан бошқа шиорлар малайликдан бошқа нарса эмас!
Туркистон