Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Масжид ал-Ақсо Ислом Умматининг қизил чизиғидир

120
0

Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Масжид ал-Ақсо Ислом Умматининг қизил чизиғидир

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Индонезиянинг чақириғи билан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда босқинчи яҳуд вужудининг муборак Масжидул-Ақсога қилаётган ҳужумлари муҳокама қилинар экан, Рамазон ойида намозхонларга қилинган ҳужумлар қаттиқ қораланди.

Йиғилишдан сўнг берилган қўшма баёнотда «Икки қибланинг биринчиси ва икки муқаддас масжиднинг учинчиси бўлган Қуддус Шариф Ислом умматининг қизил чизиғи» эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, баёнотда Қуддус атрофида бирлашишга, уни ва муқаддас жойларини ҳимоя қилишга, (Исроил) режимининг жиноятларига қарши туришга ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга чақирилди.

Изоҳ: Бундан бир аср муқаддам Қуддус масаласи деган нарса йўқ эди. У даврда яҳуд вужуди Муқаддас тупроққа босқинчилик уюштириб, Масжидул-Ақсони вайрон қилиши, Фаластин аҳлини эркагу-аёл, ёшу-қари демай, турли баҳоналар билан куппа-кундуз куни дунёнинг кўз ўнгида қатл қилиши, она меҳрига тўймаган ёш гўдакларни узоқ муддатларга қамоққа ташлашлари у ёқда турсин, бу ҳақида ўйлаб кўришга ҳам ботина олишмас эди. Чунки у пайтда Мусулмонларнинг сиёсий вужуди, Росулуллоҳ таъбири билан айтганда Мусулмонларнинг қалқони бор эди. Ушбу вужуд қулатилиши ортидан Мусулмонларнинг қони энг арзимас қонга айланди. Нафақат Фаластинда, балки бутун дунёда Мусулмонлар ҳорланмоқда, қадр қийматлари поймол этилмоқда, ота-оналаридан ҳам суюкли бўлган Росулуллоҳ карикатура қилинмоқда, Аллоҳнинг каломи кўчаларнинг ўртасида ёқилмоқда. Агар Мусулмонларнинг сиёсий вужуди, яъни Халифалик давлати бўлганда эди, куфр аҳли бундай ишларга ботина олишармиди?!

Аммо бугунги кундаги Исломий давлатчалар эса, “Қаттиқ” танқид қилиб қўйиш билан яҳудларни янада шижоатлартирмоқдалар. Яҳудлар Ислом ўлкалари раҳбарларининг фақат қоралаш билан кифояланишини ва қўл остидаги армияни асло ҳаракатга келтира олмаслигини жуда яхши билишади. Шунинг учун ҳам булар айтаётган “қизил чизиқ” яҳудларнинг назарида заррача ҳам аҳамиятга эга эмас.

Баъзан “Дунё бўйлаб икки миллиард атрофида Мусулмонлар бирлаша олмайдилар, агар булар бирлашганда эди, Қуддус муаммоси деган нарса бўлмасди” деган фикрлар олға сурилади. Ҳатто давлат раҳбарларидан бирининг “Агар Мусулмонлар бир ҳовучдан сув олиб (Исроил)нинг устидан куйса, (Исроил) сел остида қолиб кетиши” ҳақида айтган гаплари ҳам Мусулмонларнинг бирлаша олмаслигига ишора сифатида қўлланилади.

Аслини олганда “Булар бирлаша олмайдилар”, деган фикр Мусулмонларни чалғитишдан бошқа нарса эмас. Чунки бирлик, баробарлик Ислом ақидасининг асосий талабларидан биридир. Оқ танлини олдида қора танлини одам сифатида кўрмайдиган, бойларни олий даражага кўтариб, камбағалларга уларнинг хизматчиси сифатида қарайдиган капиталистик ақиданинг эргашувчилари бирлаша оладилар-у, қулни ўз хўжайини билан бир хил даражага кўтарган, араб, ажам, оқ танли, қора танли, дея инсонларни ирқ, жинс ва рангларга ажратмайдиган Ислом ақидасига эргашганлар бирлаша олмайдиларми?! Демак, бу ерда Умматни айблашга ўрин йўқ, балки ҳамма айб Умматнинг олдига сохта чегаралар тортиб ёки миллатчилик, ватанпарварлик каби сассиқ тушунчалар билан Умматнинг бирлашишига йўл қўймаётган раҳбарлардадир. Бу Уммат Қуддусдаги зулмларга нисбатан ўз норозилигини билдириб, қўлидан келгани ишни қиляпти. Аммо Ислом ўлкаларининг раҳбарлари эса, армияларни сафарбар қилиш ўрнига, бир жойда тўпланишиб, қоралаб-қоралаб, ундан сўнгра беш юлдузли меҳмонхоналарда маза қилиб дам олиб ётишибди.

Яҳудийлар масаласи фақат танқид қилиб қўйиш билан эмас, балки Мусулмонлар армиясини сафарбар қилиш билан ҳал бўлади. Чунки кучга куч билан жавоб қайтарилиши лозим, қуруқ бақир-чақир билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Мусулмонлар армиясини сафарбар қилиш эса, яҳуд вужуди билан ҳамкорликда мусобақалашаётган бугунги ҳокимлардан кутилмаслиги кундек равшан. Шундай экан, Қуддус масаласи ва шу каби Мусулмонларнинг долзарб масалалари тубдан ҳал қилиниши борасида дилида озгина бўлса ҳам ғами бўлган киши Мусулмонларнинг ўша сиёсий вужудини, яъни Халифалик давлатини қайта тиклашга жиддий ҳаракат олиб бормоғи лозим.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here