Сизлар Халифалик соясида қандай эдингиз?!

230
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сизлар Халифалик соясида қандай эдингиз?!

Эй мусулмонлар!

Сиз инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз. Анбиёлар хотами ва мужоҳидлар имоми Муҳаммад ﷺга эргашдингиз. Аждодларингиз рошид халифалар ва фотиҳ етакчилар бўлган. Сиз ҳижрий 583 йилнинг ражаб ойида нажас салибчиларни ер тишлатган ва Қуддусни улардан тозалаган Салоҳиддин Айюбийнинг авлодларисиз. Сиз татарларни мағлуб этган Қутз ва Байбарснинг авлодисиз. Шунингдек, ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йил Канстантинополни фатҳ қилганда йигирма уч ёшдан ошмаган амир Муҳаммад Фотиҳ авлодисиз. Аллоҳ Таоло уни мана шундай фатҳга мушарраф қилганлиги имом Аҳмад Бишр Хасъамийдан ривоят қилган ҳадисда бундай келади:

«فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»

«Унинг амири нақадар бахтли амирдир. Ўша қўшин нақадар бахтли қўшиндир».

Шунингдек, сиз олтинчи асрда (милодий 1525 йилда) Франция ўз қиролини қутқариш учун ёрдам сўраган халифа Сулаймон Қонунийнинг ҳамда халифа Салим III нинг авлодисиз. Дарҳақиқат, Салим III Халифалиги замонида Қўшма Штатлар ушбу давлатга йиллик солиқ тўлаган. Бу солиқни АҚШ ўз кемаларининг Атлантика океанидан Ўрта Ер денгизига Жазоирдаги Усмоний денгиз флотининг тўсқинлигисиз хавфсиз равишда ўтишига рухсат берилиши учун тўлаган. Америка ҳижрий 1210 йил, милодий 1795 йил ўз тилидан бошқа тилда, Усмоний давлат тилида шартнома имзолашга биринчи марта мажбур бўлган. Яна сиз халифа Абдулҳамиднинг авлодисиз. Абдулҳамид яҳудийлар Фаластинда ватан қилиш эвазига Ислом давлати хазинасига беришни таклиф қилган миллионлаб олтинларга алданмаган. Яна сиз соат ихтиро қилган халифалар авлодисиз. Ўшанда улар соатлардан бирини ўша пайтда Европадаги буюк қирол Карл Великийга ҳадя қилганларида унинг аъёнари соатни ичига шайтон ва жинлар тўлдирилган, деб ўйлашган эди! Ҳа, биз шундай ёрқин, тиниқ фикрли эдик. Улар эса, пуч ва жуда ҳам тубан фикрли эдилар.

Эй куч-қудрат аҳли, эй Салоҳиддин ва Фотиҳлар авлоди!

Фақат сизгина Умматни дин душманларидан қутқариш билан унинг қалбига ором беришга қодирсиз. Фақат сизгина мусулмонлар ўз исломий юртларида тушган бундай хор ва хўрлик ҳолатини кўтаришга қодирсиз. Шундай қилсангиз, биринчи шарафга сиз эга бўласиз ва Умматнинг орзу умидини рўёбга чиқарибгина қолмайсиз, балки бутун Уммат сизга эргашади ва унинг ҳар бир аскари сиз билан, сизнинг ортингиздан юради ва сиз – Аллоҳ Таолонинг изни ила – асло ёлғиз бўлмайсиз. Шундай экан, рошид Халифаликни барпо этиш учун бизга, Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга қўзғалинг. Бу фақатгина ишнинг воқеси кўрсатиб турган нусратга олиб борувчи тариқатгина эмас, балки биринчи навбатда буюк фарз ҳамдир. Зеро, бу билан Ислом аҳкомлари қоим бўлиб, жазо-ҳадлар қўлланади. Усиз Ислом аҳкомлари инсонлар устидан татбиқ бўлмайди, ораларида жазо ҳадлари ҳам қўлланмайди. Кимда-ким қодир бўла туриб Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилмаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади:

«…وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«… Кимда-ким бўйнида байъатсиз вафот топса, динсизлик ўлимини топибди». Динсизлик ўлимини топибди, дегани ушбу гуноҳнинг жуда қаттиқлигига далолат қилади.

Эй куч-қудрат ва нусрат аҳли, эй нусрат аҳли, эй исломий армиялар!

Орангизда Мусъаб ибн Умайр, Асъад ибн Зурора, Усайд ибн Ҳузайр, Саъд ибн Муоз каби Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули ﷺ учун нусрат бериб, бу дунё ва охират шарафига ноил бўлувчилар йўқми?! Саъд ибн Муознинг ўлимидан ҳатто Аллоҳ Таолонинг арши титраган, Аллоҳнинг динига нусрат бергани учун шундай бўлган. Имом Бухорий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ «Саъд ибн Муознинг ўлимидан арш ларзага келди», дея марҳамат қилганлар. Бас, Аллоҳ, Росули ва даъват аҳлига нусрат берувчилар наҳотки орангизда топилмаса?! Ахир, сизга бутун Уммат интизор бўлиб турибди. Уммат сизнинг такбирларингизга, такбирларингизга қўшилишга, қўлларингиз билан Росулуллоҳ байроғи кўтарилишига, сиз учун таҳлиллар айтишга мунтазир. Фақат шу билангина Уммат қўзғалиб, рошид Халифалик барпо бўлади. Халифалик ичкарида Исломни татбиқ қилади, ташқарида уни бутун оламга даъват ва жиҳод орқали олиб чиқади ва Аллоҳ Субҳанаҳу унга нусрат беради.

﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ﴾

«Биз росулларимизга ва мўминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган кунда ҳам албатта нусрат берурмиз»                                                                                                    [Ғофир 51]

Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here