Ҳижрий 1443, милодий 2022 йилда Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати қулатилганининг аламли хотираси сабабли халқаро тадбирлар бошлади

227
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳижрий 1443, милодий 2022 йилда Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати қулатилганининг аламли хотираси сабабли халқаро тадбирлар бошлади

Ҳижрий 1443 йил (милодий 2022 йил) ражаб ойида Ҳизб ут-Таҳрир дунёнинг ўзи фаолият қилаётган ҳар бир мамлакатда кенг кўламда қатор оммавий тадбирлар бошлади. Ушбу тадбирлар ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 мартда жиноятчилар томонидан Ислом давлати қулатилгани ва исломий бошқарув тузуми, Халифалик бекор қилинганининг аламли хотираси сабабли ўтказилади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари ушбу саҳифа орқали барча тадбирларни – Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни ила – ёритиб борамиз ва Ундан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилишини тезлатишни сўраймиз. Бу Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳаргиз мушкул эмас. Имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида ушбуни ривоят қилган:

«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً عَاضّاً، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар».

Қуйидаги манзил орқали тадбирларни кузатиб бориб, афзалликларидан хабардор бўлишингиз мумкин:

https://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/79762.html

Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here