Шом аҳлини Американинг сиёсий ечимига бўйсундириш ҳамда режимни қайта шакллантиришга қаратилган макр ва тил бириктирувлар

0
397

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом аҳлини Американинг сиёсий ечимига бўйсундириш ҳамда режимни қайта шакллантиришга қаратилган макр ва тил бириктирувлар

Шом қўзғолони бошлангандан то бугунги кунгача бўлган воқеа-ҳодисаларни кузатиб борган ва кузатаётган кишига душманларимизнинг америкача сиёсий ечим эшигидан кириш орқали қонхўр режимни сақлаб қолишга қанчалар зўр бериб уринишаётгани аён бўлади.

Биз ўтган яқин вақт ичида содир бўлган ушбу воқеаларни эслар эканмиз, улардан айримларига эътибор қаратишни ва огоҳликка чақиришни истадик:

Хориж билан алоқа қилмайдиган ва ташвишлари ҳамон режимни ағдариш бўлган қўзғолончиларга тазйиқ қилинмоқда… Режимга қарши фронтларни очишни истаган ҳар бир киши қамоққа олинмоқда. Зотан, Абу Хавланинг қамоққа олиниши ҳодисаси ҳамон кўз ўнгимизда. Бундан ташқари, ҳақни гапирган ҳар бир кишининг овози ўчириляпти, Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишга даъват қилган инсонлар қамоққа ташалмоқда.

Одамларга солиқ ва тўловлар солиняпти. Савдогар ва маълум компаниялар ёқилғи маҳсулотлари ва бошқа товарларни монополия қилиб олинган. Ҳатто малай ҳукуматлар одамларни бир бурда нонидан ҳам маҳрум қилиб қўйишди.

Режим назоратидаги минтақалардан озод этилган минтақаларга инсонпарварлик ёрдамларини киритиш орқали йўлакларни очишга ҳаракат қилиняпти. Бундан мақсад, Режимни қонунийлаштириш ва унинг бошқаруви қайтишига замин яратишдир.

Минбарлар нотиқларга монополия қилиб бериляпти. Бундан фақат Аллоҳнинг раҳми келган нотиқларгина мустасно  қолмоқда. Минбардаги бу монополчилар ўзларини мана шу минбарга чиқарганларнинг таълимоти бўйича нутқ сўзлашяпти… Мақсад, минбарларда халқ жароҳатига малҳам бўладиган, Уммат дарди ва давосини ифодалайдиган нутқ сўзланмасин.

Қўзғолон ҳаракатини қайта бошлашни талаб қилаётган кўплаб ҳалол ва ростгўй инсонлар таъқиб остига олинмоқда, ҳақ гапни гапирганлари учун узр сўрашга ҳамда раҳбарлар ва қўллаб-қувватловчи давлатлар истагандек гапиришга мажбур қилиш учун уларга босим қилиниб, тазйиқ ўтказилмоқда.

Таълим дастурлари бузилди, муаллимлар ойликлари жуда паст, уларнинг талабларига қулоқ соладиган кимса топилмайди, ҳатто бошланғич синф ўқувчиларига Пайғамбаримиз ﷺни таҳқирловчи материаллар ёзилган китоблар тарқатиляпти. Буларнинг барчасидан халқнинг қандай муносабат билдиришини текшириш ва озод этилган минтақалардаги қўзғолончилар реакциясини ўлчаш кўзланган.

Одамларнинг азоб-уқубатларини айтаётган ва муаммоларини ҳал этишга чақираётган инсонларга таҳдид қилиниб, қамоқларга ташланяпти, бироқ, бир вақтнинг ўзида, юртга Шом аҳлига ёқмайдиган журналист ва фигуралар киритиляпти, уларнинг озод этилган минтақаларда изғиб юришларига ва одамлар билан ўтиришларига қўйиб бериляпти, Мартин Смит ва бошқалар каби.

Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи Россиянинг патруллари ҳимоя қилиняпти. Ваҳоланки, бу давлат самолётлари озод этилган минтақалардаги аҳлимиз бошига ҳалигача бомбалар ёғдирмоқда.

Зулмга қарши қайта бош кўтариши мумкин, дея хавфсиралган кишиларга, жумладан, қўзғолонда салмоқли из қолдирган шаҳар ва қишлоқлар аҳлига қаттиқ босим қилиняпти.

Сурия шимолидаги «Черковлар кенгаши»нинг учрашувлар ўтказишига ва Исломга қарши эътиқод ва фикрларини тўсиқсиз тарқатишига рухсат бериляпти, шу орқали жамиятни бузиш ва одамларни адаштиришга уриниляпти.

Бу ва бошқа кўплаб ҳодисалар борки, барчасини айтиб ўтолмаймиз. Буларнинг барчаси тасодиф ишлар ҳам эмас, хато ишлар ҳам эмас. Йўқ, балки булар «Американинг сиёсий ечими», деган жиноятни одамлар томонидан қабул қилинишига замин яратиш, тарғиб қилиш ва оқлаш ниятида қасддан қилинмоқда. Маълумки, Американинг сиёсий ечими қонхўр режимни сақлаб қолиш ва Шом қўзғолонида иштирок этган одамларни жазога тортишдан иборат.

Булар озод этилган минтақалардаги воқеа-ҳодисалардир. Башар режими назорати остидаги минтақаларга келсак, у ерларда жиноятчи мутакаббир элитага қарши гапиришни истаган ҳар бир инсон бостирилмоқда. Ҳиврон ва Ғутада бўлгани каби. Масалан Даръа қамали уч ойга яқин давом этди ва ҳеч нарса – ҳатто дори-дармон ҳам – киритилмади. Устига-устак, Ҳиврон турли қуроллар ёрдамида бомбардимон қилинмоқда, унинг аҳлини жиноятчи режимга бўйсундириш учун барча энергия сарфланмоқда. Масалан, Ғута ва Хомсдаги уйларга бостириб кириш ва қамаш ҳодисаларидан у ердаги қўзғолон нафасини ўчириш, одамлар дилларига қўрқув солиш кўзланган, шунингдек, буларнинг барчаси режимнинг одамларни тиз чўктириш ва ҳаракат қилишларини олдини олиш сиёсатини давом эттиришга қаратилган.

Сиёсий ҳодисаларга келсак, қонхўр режим билан муносабатларни нормаллаштириш ишлари давом этмоқда ҳамда Американинг зўрлови билан бу нарса тезлаштирилмоқда. Ҳатто унга қонунийлик тусини бериш ва Араб давлатлари Лигасига қайта қўшиш мақсадида Амирликлар ва Баҳрайн каби айрим араб давлатлари бу режим билан қайта илиқ муносабатларни тиклашди ҳам. Шу билан бирга, Башар режими билан Иордания ва Ироқ каби режимлар ўртасида ҳам БМТнинг расмий вакили иштирокида алоқалар ўрнатилди. Мана, қонхўр режим мудофаа вазири БМТда йигирмага яқин араб ва ажам ҳамкасблари билан учрашмоқда. Бу қилмишларнинг ҳаммаси сиёсий ечим жиноятини татбиқ қилишга қаратилган. Америка ва унинг малайлари «бизнинг ягона халоскоримиз», дея зўрлаб тиқиштираётган ечим эса, аслида заҳри қотилдир.

Тил бириктирувлардан яна бири, Сурияда «конституциявий қўмита» орқали янги конституция ишлаб чиқилаётганидир. Шубҳасиз, унинг Ислом аҳкомларига уруш эълон қилувчи матнларида илмоний давлат қуриш таъкидланган.

Юқорида айтилганларнинг барчасидан Башар Асад режими асосларини ва хавфсизлик, мудофаа муассасаларини мустаҳкамлаш, шу орқали одамларни қайта унинг зулму зўравонлиги остига тиқиш, қутулиш ҳақида ҳатто ўйлаган кишини ҳам жавобгарликка тортиш ҳамда қўзғолончиларни назорат қилиш учун хавфсизлик бўлинмаларига кенг имконият яратиб бериш кўзланган. Ҳолбуки, ўн минглаб қамоққа олинган эркак ва аёлларнинг тақдири ҳамон номаълум қолмоқда, буни суриштирувчи инсон деярли топилмаяпти.

Мудом, Шом мусулмонлари томирида қон уфурар экан, тил бириктирувчиларнинг бу макрлари – Аллоҳнинг изни ила – албатта беҳуда кетади ва ушбу мусулмонлар ўзларидан олдинги Миср, Тунис, Ливия ва Яманда нима бўлганидан ибрат олмоқлари керак.

Эй Шом аҳли!

Жуда-жуда ҳушёр бўлинг, бу заҳри қотил конституцияни ҳаргиз қабул қилманг, таслим бўлувчи сиёсий ечимга асло рози бўлманг. Чор атрофга иллати тарқалувчи бу ечим халқаро ҳамжамият томонидан олқишланмоқда. Халқаро ҳамжамият эса, қонхўр режимнинг ҳар бир қилмишини кўриб турибди ва айнан шу жамият уни ағдарилишини олдини олиб, барча тириклик воситалари билан таъминлаяпти. Шуни билингки, сизни қутулиш сари олиб чиқадиган эшик фақат битта. Бу эшикка тушадиган калит ўз ақидангиздан балқиб чиққан халоскорлик лойиҳасидир. Бас, шу лойиҳа атрофида бирлашинг. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси бўлиб, у билангина динингиз, номусингиз ва улуғлигингиз, молу фарзандларингизни ҳимоя қиласиз, у билангина кучли-қудратли бўласиз. Худди саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу «Биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган халқмиз, қачон азизликни Исломдан бошқа томондан қидирсак, Аллоҳ бизни хор қилади», дегани каби. Ушбу лойиҳа билан биз битта давлат сояси остида Роббимиз бошқарувини барпо этамиз ва бутун Умматимизни бирлаштирамиз. Бу шундай давлатки, барча мусулмонлар юраги уни орзиқиб кутмоқда, ростгўй инсонлар уни барпо этиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу шундай давлатки, у сизни ҳимоя қилиб, барча фаровон азиз ҳаёт воситалари билан таъминлайди ва буларни Роббингиз рози бўладиган, душманингиз ғазабланадиган холис исломий дастур орқали амалга оширади.

Мана, ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган ва турли шароитларда сизнинг тажриба-синовингиздан ўтган Ҳизб ут-Таҳрир сизга қўлини чўзмоқда. У сизга Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларидан тўлиқ равишда ишлаб чиқилган дастур лойиҳасини тақдим этмоқда. Ушбу лойиҳани қабул қилишингизни ва унга ёрдам беришингизни умид қилмоқда. У сизни ушбу лойиҳани қабул қилишга ва холис ростгўй инсонлар саъй-ҳаракати билан анави режим харобалари узра барпо этажагимиз давлат соясида уни татбиқ этишга даъват қилмоқда. Бас, қонхўр режим ва унинг ортидаги куфр, зулм ва туғён режимлари истамасаларда, юринг биргаликда Ислом бошқарувини барпо этиш билан Аллоҳнинг изни ила бу дунё азизлиги ва охират неъматига ноил бўлайлик. Росулуллоҳ ﷺнинг

«إِنَّ اللَّهَ زَوَى لِي الْأَرْضَ فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا وَإِنَّ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مُلْكُهَا مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا»

«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради», деган башоратларидан қувонайлик. Бизга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи етарлидир:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»                                                                                                [Нур 55]

Роя газетасининг 2022 йил 12 январ чоршанба кунги 373-сонидан

NO COMMENTS