Қирғизистон ўзини фақат уч турдаги зарур озиқ-овқат билан таъминлашга қодир

293
0

Қирғизистон ўзини фақат уч турдаги зарур озиқ-овқат билан таъминлашга қодир

 Хабар: Қирғизистон ўзини фақат уч турдаги маҳсулот – картошка, сут ва сабзавотлар билан таъминлай олади.

  Бу ҳақда 7 феврал куни парламентнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитаси йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, айни пайтда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг аксарияти четдан келтирилади.

 “Керакли буғдой захирасининг 45 фоизи, шакарнинг 50 фоизи етарли эмас эди. Бундан ташқари, атиги 20% ўсимлик ёғи, 55% тухум ишлаб чиқарамиз. Аммо 2024 йилга бориб ўзимизни шакар ва буғдой билан таъминлашни режалаштирганмиз”, – деди Жанибеков.

 Изоҳ: Қирғизистон “учинчи дунё” давлатларидан бири бўлгани сабабли БМТ талабларига мувофиқ аграр сиёсати олиб бориши керак. 2019-йили қишлоқ хўжалиги мамлакат Ялпи ички маҳсулотининг 11,7%ни ташкил этган. Бироқ, бу кўрсаткич йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Масалан, 2013-йилга нисбатан 2,9%г пастлаган. Маълумки, бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалиги ҳам оғир саноатсиз ривожланиши мумкин эмас. Буни оғир саноатда етакчи бўлган давлатларнинг қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам олдинда эканлигидан кўришимиз мумкин. Бу давлатлар қурол-яроқ ва оғир техникалар ишлаб чиқариш билан бирга қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган комбайн, трактор каби замонавий техникалар ҳам ишлаб чиқаради. Натижада бундай давлатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича олдинги сафга чиққан.

 “Учинчи дунё” давлатлари қишлоқ хўжалаги учун зарур бўлган станок ва техникаларни ишлаб чиқара олмагани сабабли қишлоқ хўжалигида ҳам ортда қолган. Ҳатто, Қирғизистон каби ўз фуқароларини ҳам асосий озиқ-овқат билан таъминлай олмайдиган ҳолатда. Бундан ташқари, оғир саноатга асосланган давлатлар қишлоқ хўжалиги соҳасига йилига миллиардлаб доллар субсидиялар ажратади. Учинчи дунё давлатларига импорт моллари кириб туриши учун Жаҳон савдо ташкилоти томонидан субсидиялар ажратишга чеклов  қўйилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун божхона тўловлари камайтирилиши ва чекловлар олиб ташланиши шарт. Қирғизистон каби коррупцияга ботган ҳукуматлар бу талабларни ортиғи билан бажаришади. Масалан, ЖСТ талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ставкаси 12,2%  бўлиши керак эди, аммо Қирғизистон бу ставкани 8,1%га қадар тушириб берди. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш йил сайин ўсиб бормоқда. 2020-йили Қирғизистон 228 534,751 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилган. Бу бир йил аввалгига нисбатан 50 157,751 тоннага кўп. Бу ҳолат озиқ-овқат хавфсизлигига путур етказади ва фақат импортга боғланиб қолишга шароит пайдо қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари танқислиги вужудга келганида муаммони ҳал қилиш қийин бўлиб, нархлар осмонга кўтарилади. ЖСТ бундай талабларни бошқа халқаро молия ташкилотлари кредит ёки грантлар ажратилаётганида ҳам қўяди. Шунингдек, мустамлакачилик сиёсати сабабли бугун биз Россия таъсири остидамиз. Иқтисодий ва сиёсий қарорларимиз Россияга қарам. Россия ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун турли сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ташкилотлар орқали кишанлаб олган. Ушбу зўравон мустамлакачилик туфайли ҳатто, қўшни мусулмон давлатлари билан ҳам очиқ ва эркин алоқалар ўрната олмаймиз. Озиқ-овқат танқислиги ёки нархлар кўтарилишининг асл сабабчиси бу устимизда татбиқ қилинаётган мустамлакачилик сиёсати ва уларга иттифоқдош бўлган маҳаллий амалдор ва капиталистлардир.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here