«Фуқаролик жамияти» ташкилотлари ва уларнинг нопок мақсадлари

254
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Фуқаролик жамияти» ташкилотлари ва уларнинг нопок мақсадлари

Суриядаги «фуқаролик жамияти» ташкилотларидан 15 нафари АҚШ президент Жо Байденга мактуб йўллаб, Асад режимининг даҳшатли жиноятларни давом эттираётганидан шикоят қилишди. Мактубга имзо чекканлар «бутун сурияликлар охири кўринмаётган инсон ҳуқуқлари бузилишидан ҳамон азоб чекаётганлари»ни таъкидлашди. Мактубда Байден маъмуриятига Қўшма Штатларнинг Сурияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда содиқ эканини намойиш этиш учун амалга ошириши керак бўлган таклифлар тақдим этилди. Муҳим таклифлардан бири Xaвфсизлик Кенгашининг 2254-сонли резолюциясига мувофиқ сиёсий ечимнинг амалга ошишини кузатувчи махсус вакил тайинлаш бўлди.

Ўз навбатида, устоз Розия Абдуллоҳ бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот радиосига изоҳ ёзиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу каби ташкилотлар таъсис этилгандан бери бир кун ҳам бечора мусулмонлар, айниқса аёллар тарафида турган эмас. Билъакс, улар Ғарбнинг мусулмон юртларидаги ҳукмронлигини қўллаб-қувватлаб, Хавфсизлик Кенгаши қарорларига мос сиёсий ечимларни талаб қилишади. Бу ташкилотлар Ғарбнинг қуроллари бўлиб, ундан жамиятларга кириб боришда, ҳукуматларга босим ўтказишда ҳамда Исломий Уммат билан ўзи ўртасидаги мафкуравий курашда халқларни ўзининг бузғунчи сиёсати сари ҳаракатлантиришда фойдаланади.

Ушбу ташкилотлар фаолиятини жонлантиришда бевосита кескин ҳаракат мавжуд. Мисол учун, қанчалик одамларнинг Исломга амал қилиши ва ўз Ислом динини қизғанувчи мусулмонлар даъвати ошгани сари, бу ташкилотларнинг фаолияти ҳам шунчалик ортмоқда… Ортганда ҳам улар ушбу исломий уйғонишга ваҳшийлик билан қарши туришибди. Булар озчилик, тобе-малай ва манфаатпараст ташкилотдан бошқа нарса эмаслар… Мақсадлари Исломни бузиш ва уни Ғарб андозасидаги исломга айлантиришдир… Шу орқали, холис фаолият қилаётганларнинг ва уларнинг тарафдорларининг ўз ғояларига етишларига қарши курашаётган мустамлакачи кофир ва йирик жиноятчи давлатларга қулайлик яратиб беришмоқчи. Зеро, ушбу ғоя сари ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир етакчилик қилмоқда, эътибор берингким, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш ғоясидир. Халифалик Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи бундай ташкилотлар ва уларни қўлловчи давлатларни давлат ташқарисига улоқтириб ташлаб, тубсиз жарлик томон йўллайди.

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here