Тоқаев январ воқеалари юзасидан халқаро тергов ўтказишга рухсат бермади

153
0

Тоқаев январ воқеалари юзасидан халқаро тергов ўтказишга рухсат бермади

Хабар: Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халқаро ҳамжамиятнинг январ воқеалари бўйича халқаро тергов ўтказиш чақириғини рад этди. Мазкур воқеаларда камида 227 киши ҳалок бўлгани расман билдирилган.
Тоқаев 29 январ куни телевидения орқали қилган чиқишида Қозоғистон ҳукумати хориж давлатларининг ёрдамисиз ички тергов ўтказишга қодир эканини айтди. У яна бир бор “Қозоғистонга террорчилар ҳужум қилгани” тўғрисидаги баёнотини такрорлади.
Европа парламенти 20 январ куни бир овоздан “Қозоғистон халқига қарши содир этилган жиноятни тегишли тарзда халқаро тергов қилиш” талаб этилган резолюцияни қабул қилган эди. Тоқаев мазкур резолюцияни “нохолис ва ҳозирча керак бўлмаган” қарор деб атади.

Изоҳ: Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев шошилинч тарзда Россия бошчилигидаги КХШТ аралашувини сўраб мурожаат қилган вақтда “Қозоғистон террорчилик ҳужумига, хорижлик жангарилар иштирокидаги қасддан уюштирилган агрессияга учрагани, Олмаотага 20 минг жангари ҳужум қилганини, террорчилар томонидан содир этилган зўравонликлар натижасида хавфсизлик хизмати ходимлари ва тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бўлди, 1300га яқин тадбиркорлик объекти зарар кўрди, 100дан ортиқ савдо маркази ва банкларга ҳужум қилинди, 500та полиция машинаси ёқиб юборилди, кўрилган зиён 2 ва 3 миллиард атрофида”, бўлганини айтган эди.

Тоқаевнинг “террорчилар” борасида берган баёноти воқеликка умуман мас келмайдиган қуруқ сўздан бошқа нарса эмаслиги, у ўз тахтини сақлаб қолиш учун тинч намойишчиларни террорчига чиқаргани кундек равшан эди. Шу сабабли вазият назорат остига олинганидан кейин у шошилинч берган баёнотидаги “террорчилар”нинг изини йўқотишга киришди. Навбатдаги баёнотида Тоқаев “террорчилар тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлган шерикларининг жасадлари ва ярадорларни ўзлари билан олиб кетишгани, террорчилар ўз сафдошлари жасадларини ўғирлаш учун моргларга ҳужум қилишгани”ни иддао қилди. Кейинчалик тинч намойишлар вақтида қурбон бўлганлар сонини камайтириш мақсадида “жангарилар яширин кўмилган жой топилгани” хабар қилинди. Буларнинг барчаси Тоқаев ўз тахтини сақлаб қолиш ва ҳокимият талашувида ўз халқини қирғин қилганини яшириш учун қилинди.

Табиийки, Тоқаевнинг ушбу баёнотларига ўзи ва шу воқеадан манфаатдор бўлган томонлардан бошқаси ишонгани йўқ. Шу сабабли ҳам январ воқеаларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга муваффақ бўлмаган Ғарб давлатлари қозоқ ҳукуматидан “январ воқеалари бўйича халқаро тергов ўтказишни” талаб қила бошлади. Албатта, Европа давлатларининг бу талаби қозоқ халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки адолат ўрнатиш мақсадида эмас, балки бой берган позициясини тиклаш ва ўз манфаатларини таъминлашга уринишдан бошқа нарса эмас. Улар қозоқ ҳукуматини ўз измига солиш учун керак бўлса унга қарши санкциялар қўллашга қадар боришади. Бунда улар “тинч намойишчиларга қарши куч қўллаш”, “инсон ҳуқуқларини таъминлаш” каби “демократик қадриятлардан” қурол сифатида фойдаланишади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here