АҚШ элчиси Иорданияда худди мамлакат хўжайини каби изғиб юрибди!

92
0

Матбуот баёноти

АҚШ элчиси Иорданияда худди мамлакат хўжайини каби изғиб юрибди!

АҚШнинг Иорданиядаги элчиси Генри Т. Вустер телевидениеда янги йил билан табрик йўллаб, мамлакат шимолидаги Ирбиддан то жанубидаги Ақабага қадар кўплаб зиёрат ва учрашувлар ўтказганини маълум қилди. Америкача мустамлакачилик маъносида айтганда, ҳукмронлик қилиш, иқтисодий, хавфсизлик ва сиёсий нуфузни мустаҳкамлаш билан шуғулланганини айтиб, жумладан бундай деди: «Мен учун ўтган йили Ирбиддан Зарқогача, у ердан Ақабагача мамлакатнинг барча минтақасида иорданияликларни зиёрат қилиш имкони энг муҳим воқелардан бири бўлиб қолди».

У АҚШ-Иордания ҳамкорлигини давом эттириш ва моддий, иқтисодий, сиёсий, соғлиқни сақлаш, ҳарбий соҳаларда ёрдам кўрсатиш ҳақида гапирди. У шунингдек, Оқ уйга Байден даврида чақирилган энг биринчи шахс Иордания қироли бўлгани эътиборидан, АҚШ маъмуриятининг Иордания билан бўлган дипломатик муносабатлари муҳим эканини таъкидлади. Шунингдек, АҚШ ушбу ҳамкорликни келгуси йилда ҳам давом эттиришига, ҳатто келаси юз йилликда ҳам Иорданиянинг ёнида туришига ваъда бераман, деди.

Бу каби сафарлар фақат АҚШ элчисига чекланиб қолмаяпти. Балки йирик давлатлар элчилари Иорданияда истаганларича кезиб, вазирлар, депутатлар, фракциялар, партия ва муассасалар каби истаган томонлар билан учрашишяпти. Бу ҳақда на ҳисоб сўровчи бор, на тақиқловчи. Режимнинг танланган хавфсизлик хизматидан бирорта кимса бу ажнабий расмийларнинг аралашиб, «мамлакат суверенлиги»ни бузишларига қарши чиқаётгани йўқ. Мана, ўз навбатида, Британия элчиси Бриджит Бринд ўтган йили Мафрақ шаҳрига келиб, тараққиёт вазири билан учрашди ва миллий ёрдам фондини қўллаб-қувватлади… Инвестициялар ташкилотига келиб, адлия вазири билан учрашди. Уни коррупцияга қарши кураш, рақамли иқтисодиёт ва ички ишлар вазирлари қабул қилди. Буқо вилоятига борди ва давлат хавфсизлик хизмати директори билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида хавфсизлик ҳамкорлиги йўлларини муҳокама қилди. Ёшлар ишлари бўйича вазир билан учрашиб, у билан Мадаба шаҳрида ёшлар маркази очиш ва Америка элчиси тадбирларидан қолишмайдиган бошқа тадбирлар ҳақида суҳбатлашди.

Режим пайдо бўлгандан бери хўжайини бўлиб келаётган Британия, шунингдек, ўзини режимнинг стратегик ҳамкори, дея даъво қилаётган ва иқтисодий ёрдамлари, қўшма мудофаа шартномаси орқали бутун мамлакатда қўли узун бўлиб келаётган Америка каби мустамлакачи кофир давлатлар мамлакатни оёқ-ости қилишмоқда. Буни Иордания режими ўзининг хавфсизлик ва ҳарбий хизматлари билан нафақат кўриб эшитиб турибди. Балки мустамлакачи Ғарб билан унинг ўз манфаатларини амалга оширишида ва ўз иттифоқчиси яҳудий вужудига имкониятлар яратишида ҳамкорлик қиляпти. Ҳатто режим ўз ишлари ва юртдаги бошқарувига кофирларнинг очиқдан-очиқ бурун суқишларига ёрдам беряпти… Режим бу ёрдамни кофирларнинг истак ва тамаъларини рўёбга чиқарадиган услубда кўрсатяпти. Зеро, улар режимдан мамлакат бойликлари талашини, фуқароларини қул қилишини ва Фаластин масаласи ечимига уларни тиз чўктириб, Ислом ва қадриятларига қарши курашда кофирларга шериклик қилишини исташади.

Аслида, элчининг вазифаси хабар етказишдир. Ўз мамлакати мактубларини олиб келади ва қайтиб кетади. Агар яшашга рухсат берилса, унинг вазифаси ўз давлатининг ўша давлатга мактубларини олиб келиб бериб туришдан нарига ўтмайди. Ўзи учун учрашиш-алоқа қилиш белгилаб берилган муайян томон билангина алоқа қилади, ундан бошқа томонлар билан алоқа қилиши ножоиз. Зеро, ўзини ҳурмат қилувчи ҳар қандай давлат элчиларга давлат фуқаролари ёки раҳбарлари билан учрашишига  йўл қўймайди, фақат ўзининг ишига тааллуқли муайян шахслар билангина учрашишига рухсат беради. Агар шундай қилмаса, бу элчихоналар худди бугунги аҳволга етиб келади ҳамда жосуслик ва қўпорувчилик қилиш, дахлсизликни бузиб, хоинлар сотиб олиш ишлари амалга ошириладиган инларга айланади. Инша Аллоҳ, келаётган Ислом давлати амалда уруш ҳолатида бўлган мустамлакачи давлатлар учун элчихоналар бўлишига ҳаргиз йўл қўймайди.

Британия парламентининг қуйи палатаси архивига кўра, 1792 йил Россиянинг Қримни босиб олиши ортидан Усмоний Халифалик давлати билан Россия давлати ўртасида кризис юзага келганда Британиянинг Истанбулдаги элчиси сэр Роберт Эйнсли ўз мамлакатининг ушбу кризис масаласида Халифалик давлатига ёрдам кўрсатмоқчи эканини айтади. Шунда Халифалик давлатининг садри аъзами ўша Эйнслига бундай жавоб ёзади: «Султонимизнинг сизнинг девонингиз билан ҳеч қандай расмий алоқалари йўқ, бирортаси билан кўришишни истамайдилар ҳам, бунга рағбатлари ҳам йўқ. Агар бу ерда резидент сифатида ёки мамлакатингиз элчиси ўлароқ қолишни истасангиз, у ҳолда, бошқа насроний давлатлардаги ҳамкасбларингиз қатори маданият ва хушахлоқлик доирасида итоат қилиб яшайсиз. Аммо биз сизларнинг ёрдамингизни истамаймиз, на қуруқликдаги ва денгиздаги. Маслаҳатингизга ҳам, воситачилигингизга ҳам муҳтож эмасмиз.

Таклифингиз учун раҳмат айтишни истамайман. Чунки султонлик девони бу таклифни юзсизлик ва бачканалик, деб билади. Денгиз кучларингиз билан ёрдам бериш таклифингиз учун ҳам ташаккур билдирмоқчи эмасман. Чунки бизнинг Боби Олийнинг фикрига биринчи бўлиб келган нарса шуки, демак, сизнинг сувларимизга нуфуз киритишингизга рухсат беришимиз керак экан.

Сизнинг Россия билан нима қилмоқчи эканингизни ҳам билмаймиз ва бунга эътибор қаратмоқчи ҳам эмасмиз. Бизнинг Россия билан бўлган ишимизни ўзимизга муносиб равишда ва давлатимизнинг ўзгармас асос ва сиёсати асосида ўзимиз ҳал қилиб оламиз». Иқтибос тугади. Ушбу нурафшон чизгилар Ислом давлатининг элчилар билан – айниқса, ўз миссиялари борасида ҳаддан ошган пайтда – қандай муомала қилганини ёритиб бермоқда.

Жосус элчилар шуни билиб қўйсинки, уларнинг мамлакатимиз билан ўйнашишига ва юрт ишларига бурун суқишига рухсат бераётганлар анави режимлардир. Бироқ, жуда яқин вақтда улар ҳар бир исломий юртда мусулмонлар қаршилигига юз тутишади. Ислом давлати барпо бўлгач, Уммат уларнинг  юртларимизга қадам босишига йўл қўймайди ва уларни юртларимиздан қувиб солади. Уларга шундай мурожаат йўллайдики, улар учун шайтон васвасасига тушишдан ва тиз-чўкиб итоат қилишдан бошқа йўл қолмайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here