Масжидларга қарши уруш

150
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Масжидларга қарши уруш

Покистон Олий суди 2021 йил 27 декабрда 25 йил муқаддам қурилган ва минглаб инсон намоз ўқиётган Карачидаги шаҳар масжидини бузиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу илмоний суд кибр-ҳаво билан Аллоҳнинг Байтларидан бирини «ноқонуний қурилган», деган дастак асосида бузиб, ўрнига боғ қурмоқчи.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, демократия ва унинг илмоний адлиясининг Ислом Уммати ақидаси ва қадриятига мутлақо зид эканини таъкидлаб, қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Илмоний ҳукумат Покистонда давлат маблағидан ҳинду ва сикхлар ибодатхоналарини қураётган бир пайтда, масжидлар қурилишини молиялаштириш ва одамларнинг уларга қатнашини енгиллаштиришда ўз зиммасидаги вазифасига эътиборсизлик қилмоқда.

Демократик тузум динимиз билан бўлган алоқамизни узишга ва жамиятларимизда Ғарбнинг бузуқ қадриятларини ёйишга ҳаракат қилмоқда».

Матбуот баёноти сўнггида Покистондаги мусулмонларга мурожаат қилиниб, қуйидагилар таъкидланди:

«Эй Покистондаги мусулмонлар! Халифалик ағдарилгандан сўнг Ислом ришталари узилди. Энди эса, Ислом душманлари энг сўнгги ришта бўлган намозни нишонга олишмоқда. Бас, шундай экан, овозларимизни баланд кўтариб, демократиядан воз кечиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали Исломни қайта ҳокимиятга олиб чиқиш вақти келмадими?! Зеро, Халифалик намозни ҳимоя қилиб, бошқа одамларнинг Исломга киришига йўл очади».

Роя газетасининг 2021 йил 12 январ чоршанба кунги 373-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here