Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсонпарварлик ёрдами ниқоби остида афғон халқига сиёсий ва психологик ўйин қилмоқда

96
0

Матбуот баёноти

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсонпарварлик ёрдами ниқоби остида афғон халқига сиёсий ва психологик ўйин қилмоқда

БМТ бош котиби матбуот вакили афғон халқининг аҳволини яхшилаш учун 1.5 миллиард доллар йиғилганини эълон қилди ва қаҳратон қиш афғонлар ҳаётини қийинлаштираётганини қўшимча қилди.

Толибон ҳаракати Афғонистонда назоратни қўлга киритгандан буён «Афғонистондаги гуманитар кризис», тўғрисидаги гап Ғарб муассасалари оғзидан тушмай қолди. Одамлар эҳтиёжини қондиришда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган рақамларни кўтариш орқали сохта гуманитар ёрдам ҳақида тез-тез гапириб, ёлғон кўз ёши тўкишмоқда. ҳолбуки, рақамлар билан муҳтожларни тўйдириб бўлмайди. Аслида эса, БМТ ва Ғарб муассасалари инсонпарварлик ёрдамлари, деган ном остида афғон халқига сиёсий ва психологик ўйин қилмоқда.

БМТ айтаётган ёрдамларнинг катта қисми ваъда қилинган ва сиёсий шартларни ўз ичига олган хаёлий ёрдамдир. Аслида, улар гуманитар ёрдамни ниқоб қилиб, ўзларининг сиёсий ва разведка режаларини ҳозирги афғон раҳбарларига зўрлаб тиқиштиришяпти. Бирор исломий тузум қурилиши ва охир оқибат шариат татбиқ этилишини олдини олиш ҳамда Исломга даъват Афғонистон тупроқларидан ташқарига чиқмаслиги учун мана шу «гуманитар ёрдам», деган нарсадан фойдаланишяпти.

Бунинг акси ўлароқ, хорижий инсонпарварлик ёрдамлари тарихига қараладиган бўлса, шу нарса аён бўладики, аслида бу каби ёрдамлар юртлар иқтисодиётини ўсиш ва ривожланишга мутлақо олиб борган эмас, билъакс, мустамлакачи давлатларга қарамлик ва қолоқлик даражасини орттирган.

Ислом кофир давлатлар ва мустамлакачи муассасалардан молиявий ёрдам ҳам, қарзлар ҳам олишга рухсат бермайди. Чунки бу молиявий ёрдам ва қарзлар ортида маълум сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий мақсадлар ётади, бу мақсадлар кофирларни мусулмонлар устидан ҳукмрон қилиб, ўз таъсирларини ўтказишлари учун йўл очади. Шунинг учун, Ғарб ҳукуматлари ва халқаро муассасалар билан ҳар қандай келишув ёки шартнома имзолаш, шу жумладан, улардан молиявий ва гуманитар ёрдамларни сўраш уларни ҳукмрон қилиб, нуфузларини ёйишларига олиб боради ҳамда мусулмонларнинг сиёсий иродаларини кофирлар қўлига топширишга сабаб бўлади… бу эса ҳаромдир.

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»                                      [Нисо 141]

Шу сабабдан, ҳозирги иқтисодий муаммодан чиқишнинг ягона йўли Ўрта Осиё билан Осиёни Ислом байроғи остига бирлаштириш ва Афғонистонни Ислом давлатининг бошланиш нуқтасига айлантиришдан иборат. Йирик сонда мусулмонлар яшайдиган ушбу икки минтақа фақат иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий имкониятларгагина эга эмас, балки уларда йирик державага айланиш салоҳияти ҳам мавжуд. Агар бу юртларимизни битта Ислом соясига бирлаштирадиган бўлсак, албатта минтақа мусулмонлари кризисдан чиқиб, мўл-кўл табиий ресурсларидан, ноёб стратегик жойлашувларидан оқилона фойдаланиш билан мустақил иқтисодиётга эга бўладилар. Шундай экан, Ислом бошқаруви соясида фаровон ҳаёт кечириш сари биргаликда қадам ташлаш орқали чегараларни вайрон қилишимиз ва тиланчилик сиёсатидан воз кечишимиз вақти келди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Афғонистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here