Судан ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари ва Ибн Алқамийлар сиёсати!

113
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари ва Ибн Алқамийлар сиёсати!

Устоз Муҳаммаджомий Абу Айман

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти

расмий нотиғи ёрдамчиси

Судан молия вазири Жибрил Иброҳим бундай деди: «Судан келгуси йил учун иқтисодий ўсиш мақсадларидан воз кечди ва чекланган ташқи ёрдамнинг давомли даврига тайёрланмоқда». У Блумбергга қуйидаги сўзларни таъкидлади: «Биз энг ёмон сценарийга гувоҳ бўлмоқдамиз ва ички ресурсларимиздан фойдаланишни режалаштирмоқдамиз…», «Биз илгари режалаштирган ўсишни асло амалга оширолмаймиз», «Ҳукумат бюджетни қисқартиришлар орасида буғдой ва электр учун субсидияларни камайтиришни кўриб чиқмоқда ва бу қайта беқарорлик келтириб чиқариши мумкин». (https://sudantribune.net, 2021 йил 17 декабр).

Мана, молия вазири, инқилобдан 3 йил ўтиб, бугун юртни қўллаб-қувватлаш ёки муаммоларни ҳал этиш борасида мустамлакачи кофирга ишониш ютқазиш эканини тан оляпти. Зотан, ким кофирлар ва уларнинг ташкилотларига орқа қилса, ютқазмай қолмайди. Чунки уларга орқа қилиш ҳаргиз муаммоларни ечмайди, аксинча, уларни янада мураккаблаштиради. Кризисларга ҳам асло барҳам бермайди, балки унинг нафақат ўткирлигини оширади, ҳатто қасддан қайта пайдо қилади ҳам!

Ўтиш даври ҳукумати мустамлакачи давлатларга йўл очиш тинчлик ва барака олиб келади, халқаро ҳамжамият барча муаммолар ечимига очқичдир, деган нарсага Судан аҳлини ишонтиришга уринди. Ваҳоланки, бу мустамлакачи давлатларнинг мусулмонларни ёмон кўришлари, мусулмон юртлари тепасига қўйган уларнинг малайлари фуқаровий ва ҳарбий бошқарув ниқоби остида бир-бири билан ҳокимият учун курашиб ётишгани яққол маълум. Масалан, бугунги кунда Суданда Британия малайлари билан Америка малайлари худди шундай кураш оловини ёқиб, Судан аҳлига тузоқ қўйишди, юртларини бўлиб ташлашди, қабилавий ва ирқий фитналар уруғини сочишди, Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларини бажариш билан уларни қашшоқ аҳволга олиб келишди, кўплаб шаръий аҳкомларни бекор қилиб, Исломга қарши курашишди… ва ҳоказо.

Мусулмон юртларидаги ҳокимият тизгинининг ҳозирги замоннинг Ибн Алқамийлари қўлига ўтиши қачонки мусулмонлар ўз масалаларига динлари ва ақидалари ойнасидан қарашни йўқотганларидан кейингина бошланди… Мусулмонлар давлати заифлашиб, ҳукмдорлари бузилиб, одамлар ўз ҳаётларини тартиб-интизомга солувчи мабда ва минҳожларини унутишлари ортидан юз берди.

Дарвоқе, Ибн Алқамий Аббосийлар халифаси Мўътасимнинг вазири бўлган. Ўшанда Мўътасим Биллаҳ унга ишониб, юртнинг барча масалаларини ва фуқаро ишларини идора қилишни унга топширади. Аммо Ибн Алқамий ўз мансабидан фойдаланиб, душман билан тил бириктиради. Бу тил бириктирув уч босқичдан иборат бўлган:

Биринчи Ислом давлати армиясини заифлаштириш босқичи: Ибн Касир «Бидоя ва ниҳоя»да бундай дейди:

«Вазир Ибн Алқамий қўшин номларини девондан ўчириш ва йўқ қилишга ҳаракат қилган. Мўътасимдан олдин Мустансир замонида қўшин юз минг нафарга яқин эди. Ибн Алқамийнинг уларнинг сонини озайтиришга астойдил уриниши оқибатида ўн мингдан ошмаган аҳволга келди».

Иккинчи Ислом давлати душманлари бўлган мўғул-татарлар билан мактуб алмашиш босқичи: Ибн Касир бундай дейди:

«Кейин Ибн Алқамий мўғул-татарлар билан мактуб алмашиш ва уларда юртни эгаллаш орзусини уйғотиб, буни осонлаштирди… Уларга давлатнинг воқеси ҳақида маълумот бериб, раҳбарларнинг заиф жиҳатини фош этди».

Учинчи Татарларга қарши жанг қилишни тўхтатиш ҳамда халифа ва халқ руҳини сўндириш босқичи: Ибр Алқамий ва унинг тарафдорлари одамлар орасида душман билан сулҳ тузиш ва сулҳдан фойдаланиш керак, деган фикрни кенг тарқатди. Халифа ва ёрдамчиларида мўғул-татарлар биз билан ярашмоқчи, деган тушунча пайдо қилди. Шунда халифа қозилар, фиқҳ уламолари, амирлар ва аъёнлардан иборат етти юз нафар одами билан татарлар олдига борди… Аммо татарлар уларнинг барчасини қириб ташлашди. Кейин халифа юрти Бағдодга келиб, эркаклар, аёллар, болалар, қариялар, ўрта ёшдагилар, йигитлар, имом-хатиблар ва Қуръон ҳофизлари дохил қўлларидан келган барчани ўлдиришди… Бир неча ой масжидларни ёпиб, жамоани ва жамланишни тақиқлашди.

Бас мана шу даҳшатли ҳодиса, йирик хиёнатни ўйлаб кўринг. Ахир, булар ҳозир ҳам онгсизлик сабабли ҳар куни юртимизда давом этмоқда ва бу эркаклар азм-қарорига зарба бериб, обрўларини тушираётган бир офат бўлиб қолмоқда!

Дарҳақиқат, ўтиш даври ҳукумати кофирларни Суданга эга чиқишлари устида ишлади. Масалан, Ҳамдук 2020 йил 8 феврал шанба куни БМТдан Суданни мустамлакачилар васийлиги остига киритиш учун тўлиқ мандат миссиясини талаб қилди… БМТ ва унга қарашли ташкилотларнинг қора тарихидан ҳам, аёллар ва болаларга нисбатан содир этган жиноятларидан ҳам кўз юмди. Унинг БМТга мурожаатида бундай дейилган: «Ушбу миссия ваколати Суданнинг бутун ҳудудини ўз ичига олиши керак. Конституция ишлаб чиқиш, қонуний ва суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар ўтказиш, давлат хизмати, хавфсизлик хизмати ва миллий полиция кучларининг салоҳиятини ошириш бўйича техник ёрдам кўрсатиш лозим». (https://www.alquds.co.uk, 2020 йил 9 феврал). Хавфсизлик Кенгаши айни талабларни маъқуллади ва Суданга «UN News» миссияси юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳамдук ҳукумати ушбу миссия билан шуғулланувчи махсус координатор тайинлади. (https://sudantribune.net, 2020 йил 5 июл).

Бу ҳукумат юрт маблағини совуриш ва мустамлакачиларга беришда ғайрат кўрсатиб келди. Масалан, 1998 йилда Кения ва Танзаниядаги Вашингтон элчихоналари учун америкаликларга 335 миллион доллар берди. Шунингдек, «Коул» мина ташувчи кемаси ҳодисаси бўйича ҳам АҚШга 70 миллион доллар тўлади.

Ўтиш даври ҳукумати хиёнатлари ғоят катталашиб, 2020 йил февралда яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга журъат қилди. Бу ишга Суверен кенгаш раҳбари Бурҳон мутасаддилик қилди. Кейин яҳудий вужудини бойкот қилиш бўйича 1958 йил тузилган қонунни бекор қилди. Оқибатда, яҳудийлар раҳбарларининг Хартумга қатновлари кўпайди ва ушбу (ҳарбий ва фуқаровий бошқарув) ҳукумати раҳбарлари билан хоинлик шартномалари имзоланди.

Кейин бу ҳукумат Халқаро Валюта Фондининг ҳалокатли кўрсатмаларини ижро эта бошлади… Яъни субсидияни бекор қилиш, деган ниқоб остида ёнилғи маҳсулотлари, нон, электр ва табиий газ нархини оширди… Шу орқали юзсизлик ва журъат билан одамларга тазйиқ ўтказди!

Кейин, фоҳишабозликка, муртадликка, динсизликка, Аллоҳ Субҳанаҳуга куфр келтиришга, гомосексуализмга, ичкиликбозликка рухсат бериш, шунингдек, CEDAW конвенциясини ратификация қилиш (тасдиқлаш) учун жиноят кодексидаги бир қатор шаръий аҳкомларни бекор қилди. 2020 йил 11 июлда адлия вазири Насриддин Абдулборий – шахсий ҳолатлар қонунини бекор қилмоқчи эканини таъкидлади… Бу қандай юзсизлик?! Улар Ибн Алқамий каби кофирлар малайларидир, уларни Аллоҳ лаънатлагай, қандай адашмоқдалар-а?!

Аллоҳ Субҳанаҳу

﴿إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّا مُّبِينًا﴾

«Кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир»                                               [Нисо 101]

дея кофирларнинг мусулмонлар душмани эканини аллақачон очиқлаб қўйган. Бироқ, ҳарбий ва фуқаровий ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари ушбу шаръий ҳақиқатни ёлғонга чиқаришяпти. Бу заминни босиб олганлар айни шу кофирлар эканига ҳамда улар фитна қўзғаш ва кризисларни келтириб чиқаришдан тийилишмаётганига қарамай, ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари – кофирлар юртимизни обод қилиб, муаммоларимизни ечиб берадилар, бизга тинчлик ва барқарорлик олиб келишади, дея алдашяпти…

Мозийдаги Ибн Алқамий билан бугунги ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари ва тарафдорлари ўртасида кофирларни дўст тутиш ва режаларини бажаришда фарқ йўқ. Бу ерда хавф-хатар фақат ўтиш даври ҳукумати раҳбарлари шахсларида ёки Ибн Алқамий шахсида эмас. Балки энг ёмон хавф икки жиҳатдан иборат: Биринчи хавф мустамлакачи кофирларнинг мусулмонлар ишларига аралашишига рухсат бераётган ва унга рози бўлаётган режимдадир. Аллоҳ Субҳанаҳу

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ кофирларни мўминлар устидан (ҳукмрон бўлишларига) ҳаргиз йўл қўймайди»      [Нисо 141]

дея кофирларни мусулмонлар устидан ҳукмрон қилишнинг ҳаром эканини айтган. Иккинчи хавф эса, кофирлар тарафдори бўлган ҳукмдорлар ва сиёсатчиларнинг ҳавои нафсига бўйсуниб, одамларга фикрсиз ва онгсизлик билан юзаки муносабатда бўлишдадир.

Одамлар ўз бошларига яна Ибн Алқамий балоси тушмаслиги учун ушбу воқеа-ҳодисалар билан онгли равишда муносабатда бўлмоқлари ҳамда Роббул оламин аҳкомларини татбиқ этувчи тузумни барпо этмоқлари лозим. Ушбу тузум мустамлакачи кофирлар думига болта уриб, куч-қудратни Аллоҳ, Росули ва мўминларга хослайди. Бунинг учун эса, Ислом давлати, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этмоқ лозимдир.

Роя газетасининг 2021 йил 19 январ чоршанба кунги 374-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here