Олмаотада “жангарилар” яширин кўмилган жой топилди

0
412

Олмаотада жангарилар яширин кўмилган жой топилди

 Хабар: Олмаота полициясининг расмий вакили Салтанат Азирбек 4-8 январ кунлари шаҳарда содир этилган терактда иштирок этган кишиларнинг қабрлар топилгани ҳақидаги фактларни тасдиқлади.

 Унинг айтишича, айни пайтда бу борадаги ишлар давом этмоқда.

 “Ҳа, тасдиқлаймиз. Жасадлар кўмилган жойлар топилди. Бу йўналишда ишлар давом этмоқда, шу боис ҳозирча уларнинг сони бўйича аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Тергов-тезкор гуруҳлар иши якунланганидан кейин батафсил маълумот эълон қилинади”, – деди Салтанат Азирбек.

 Шунингдек, унинг сўзларига кўра, тергов жараёнида жангариларнинг шахси ва уларнинг маҳаллий ва хорижий радикал диний оқимларга алоқадорлиги аниқланади.

 Терговнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмайди.

 Олдинроқ Олмаота коменданти Канат Таимерденов жангарилар ўлган террорчиларнинг жасадларини ўзлари билан олиб кетганини маълум қилганди.

 “Ҳужумчилар ўлганларни ташлаб кетишмаган, ярадорларни ўзлари билан олиб кетишган. Шу кунларда ўликхонага 7 марта ҳужум уюштирилди. 41 нафар кишининг жасади ўғирлаб кетилди”, – деди Олмаота полиция бошқармаси бошлиғи.

 Изоҳ: Қозоғистон президенти Тоқаев ҳокимиятини сақлаб қолиш учун ўз халқини террорчиларга чиқариб, тинч намойишчиларга қарши қурол қўллашга рухсат берди. Унинг “огоҳлантиришсиз отишга” буйруқ бериб, Россия бошчилигидаги КХШТ кучларидан ёрдам сўраганидан сўнг намойишчиларни куч билан тарқатиш бошланди. Гарчи Россия КХШТ кучлари намойишларни бостиришда иштирок этмаслиги, балки фақат муҳим объектларни қўриқлашини маълум қилган бўлсада ижтимоий тармоқларда Россия “тинчликпарвар кучлари” Олмаота кўчаларида изғиб, тинч аҳолини тартибсиз отаётгани акс этган видолар тарқалди. Қозоқ куч органлари ва “тинчликпарвар кучлар”нинг бундай тозалаш операциясидан кейин қурбонлар сони катта бўлиши табиий. Шу Қурбонлар кўп бўлишини олдиндан билган Қосим-Жомарт Тоқаев 10-январ куни бўлиб ўтган КХШТнинг навбатдан ташқари онлайн сессиясида “террорчилар ўз сафдошлари жасадларини ўғирлаш учун моргларга ҳужум қилишгани”ни айтган эди. Бу орқали Тоқаев ўз режими содир этган жиноят кўлами, қурбонлар сонини имкон қадар камайтириб кўрсатишни қасд қилган эди. Расмий ҳукумат тартибсизликлар вақтида 227 киши ҳалок бўлганини айтган бўлишига қармай, воқеа гувоҳлари қурбонлар бу расмий рақамдан бир неча баробар кўп эканлигини айтишмоқда.

 Тоқаев ҳокимиятини сақлаб қолиш учун халқига ҳиёнат қилиб, улар устига босқинчи рус кучларини ташлагани етмаганидек, босқинчи кучлар ўқидан қурбон бўлган одамларнинг жасадига ҳам ҳиёнат қилиб, шу орқали ўз жиноятларини яширишга ҳаракат қилмоқда. Энди расмий эълон қилинган сондан ортиқча чиққан қурбонлар мана шундай оммавий равишда кўмиб ташланади ва кейинчалик куч органлари “жангарилар яширин кўмилган жойини аниқлаб”, уларни ҳам террорчига чиқаришади.

 Абдураҳмон Одилов

NO COMMENTS