Қирғизистон ҳукумати “экстремизм” баҳонасида Исломга қарши курашни янада кучайтирмоқчи

128
0

Қирғизистон ҳукумати “экстремизм” баҳонасида Исломга қарши курашни янада кучайтирмоқчи

 2021-йилда Қирғизистонда янги конституция қабул қилинди. Шундан буён қонунларни янги конституцияга мувофиқлаштириш ҳаракатлари давом этмоқда. Бу иш доирасида Ички ишлар вазирлиги томонидан “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси 29-декабрдан 28-январгача жамотчилик муҳокамасига қўйилди.

 Маълумки, мустамлакачи кофирлар ўзларининг Исломга қарши курашларини “экстремизм” ниқоби билан яшириб келишади. Исломий ўлкаларда эса кофирларнинг бундай фитналарини уларнинг малайлари шундай қонунлар қабул қилиш ва татбиқ қилиш орқали амалга ошириб беришади. Ҳукумат бу қонунни кофир хўжайинларига ёқиш илинжида қабул қилмоқчи эканлиги юқоридаги қонун лойиҳасида очиқ кўриниб турибди.

 Масалан, қонун лойиҳасида шундай матнлар мавжуд:

 1-модда. Экстремистик фаолиятга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари

 

 Экстремистик фаолиятга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари бўлиб… халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамоиллари ва нормалари, шунингдек… халқаро шартномалар ҳисобланади.

 5-модда. Экстремизмга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлик

 

 … Қирғиз Руспубликасининг давлат органлари… Қирғиз Республикасининг халқаро шартномалар асосида хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишади.

 “Халқаро ҳуқуқ”, “халқаро ташкилотлар” ва “халқаро шартномалар” мустамлакачи кофирларнинг бизнинг юртлар бўйнига солган сиртмоғи эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

 Ҳа, Қирғизистонда Исломга қарши бундай қонун биринчи марта қабул қилинаётгани йўқ. Ушбу қонун лойиҳаси аввалги қонунларнинг “такомиллаштирилган” давоми холос. Ҳозирги қонун лойиҳасининг аввалгиларидан фарқ қилувчи хусусиятларини қуйидаги 3 нуқтада кўрсатиб ўтса бўлади.

  1. Амалдаги Қирғизистон ҳукумати бу қонун лойиҳасини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида конвенция”сига мувофиқлаштирмоқда. Бу “Экстремизмга қарши курашда кофир хўжайинлардан Россия ва Хитойга эргашамиз” деган маънони англатади. Яъни, Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Россия ва Хитойнинг кескин чораларини кўчириб олиш ва шу орқали кофир хўжайинларига хушомад қилишмоқда.
  2. Ҳукуматнинг “дунёвий” рақибларига нисбатан ҳам “экстремизм” тамғасини босилиши. Чунки, ШҲТ томонидан экстремизмга берилган таъриф бунга йўл беради. Шу сабабли ҳам 2 йилдан буён ғарбпарастлар томонидан халқаро экспертлар иштирокида Бишкекда “Экстремизмга қарши курашда инсон ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ўтказиб келинмоқда. Бу билан ғарбпараст муҳолифат гуруҳлари ўзларини экстремизмда айбланишларидан ҳимоя қилмоқчи бўлишмоқда. Бироқ, агар қонун ишга тушса ғарбпарастларнинг бу ҳаракатларининг аҳамияти қолмайди. Чунки, хали қонун қабул қилинмай туриб, айрим муҳолифат вакилларини экстремизда айблай бошлашди. Айтиш жоизки, ўз вақтида холис мусулмонлар экстремизмда айбланиб, оғир жазога тортилганида бу “дунёвий”лар қарсак чалиб қувонишган эди. Энди таёқнинг иккинчи учи уларнинг бошига тегадиган бўлиб турибди.
  3. Бунга қадар Қирғизистонда 21 диний ташкилот фаолияти тақиқланиб, уларнинг аъзоларига нисбатан турли жазолар қўлланиб келинди. Эндиликда бу қонун фаолияти илгари тақиқланмаган “мўътадил исломчилар”ни ҳам нишонга олишга қартилган. Сабаби Ички ишлар вазирлиги баёнотида шундай дейилади: “Қирғизистонда диний ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг бузғунчи фаолияти хайрия, таълим ёки бошқа ижтимоий аҳамиятга эга акциялар ниқоби остида амалга оширилмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатларини муайян босқичида экстремизм ва зўровонлик белгилари кўринмаса-да айрим фуқаролар, жамият ва бутун мамлакат ҳаётига таҳдид солади”. Бу баёнот – вақти келганда – салафий хайрия жамғармалари ва таблиғчилар тугул, ҳатто гуленчилар ҳам тақиқланишини англатади. Аслида бундай ҳаракатлар қонун қабул қилинишидан аввал бошланган. Бўлиб ўтган парламент сайловида номзодларга диний сўзлардан фойдаланиш тақиқланди. Ўзларини “мўътадил ислом” вакиллари қилиб кўрсатган номзодлар Ислом ҳақида бир оғиз сўз айтмай сайловда қатнашишди. (Шу тақиқ туфайли оғизларини ёпиб олишди, парламентга келгандан кейин қандай қилиб тақиқлар қаршисида динга хизмат қилишади…) Бундан фарқли ўлароқ, Исломни ғарб фалсафаси нуқтаи назаридан муҳокама қиладиган “даъватчиларга” йўллар очиб берилмоқда. Масалан, куни кеча улардан баъзилари “янги йилни нишонлаш жоизгина эмас, вожибдир” деган фикрларни тарқатишди.

 Ушбу қонун лойиҳасининг асосий нуқталари мана шулар. Бундан Қирғизистон ҳукумати динимизга қарши курашни кучайтиришни кўзлаётгани кўриниб турибди. Шунингдек, янги қабул қилинган диний концепциядан ҳам, “экстремизм” борасида янгиланган жиноят кодексидан ҳам шу мақсад аён бўлмоқда.

 Бироқ, буларнинг барчаси – Аллоҳнинг изни билан – барбод бўлади, ин ша Аллоҳ. Чунки, дунёда ва минтақада бўлаётгани каби Қирғизистонда ҳам мафкуравий ва сиёсий бўшлиқ тобора чуқурлашиб бормоқда. Насиб этса, бу мафкуравий бўшлиқни Ислом, сиёсий бўшлиқни сиёсий онгли мусулмонлар тўлдиришади. Мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайларининг макр-хийлалари ўзларининг зиддиларига бўлади.

 Аллоҳ таоло айтади:

وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ “макр” қилувчиларнинг яхшироғидир” [8:30]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

  1. 01. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here