НАТО Россиянинг Украина борасидаги талабини рад этди

102
0

НАТО Россиянинг Украина борасидаги талабини рад этди

 Хабар: НАТО иттифоқчилари Россия Украинанинг альянсга киришига тўсиқ қўя олмайди деган якдил фикрда. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда бўлиб ўтган Россия — НАТО кенгаши музокараларидан сўнг маълум қилди.

 “Бош тамойил борасида барча аъзолар якдил: ҳар бир давлат ўз йўлини ўзи танлаш ҳуқуқига эга. Иттифоқчилар Украина қачон НАТО аъзоси бўлишга тайёрлигини фақат Украина ва НАТОнинг 30 иттифоқчиси ҳал қилади деган фикрда ҳам якдил”, – деди Столтенберг.

 Унинг таъкидлашича, Россия Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қила олмайди.

 Столтенберг Россия делегацияси билан қарийб тўрт соат давом этган музокараларни мураккаб, лекин фойдали деб атади.

 Ўз навбатида, АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман АҚШ «ҳеч кимнинг бошқа мамлакат учун НАТО эшикларини ёпишига қўймаслиги»ни айтди.

 Россия-НАТО кенгаши учрашуви хавфсизлик кафолатлари бўйича иккинчиси бўлди. Биринчи учрашув Женевада Россия ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ давлат департаменти делегациялари ўртасида бўлиб ўтганди. Учинчи учрашув 13 январ куни ЕХҲТ доирасида ўтказилиши кутилмоқда.

 Москва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларидан НАТОни кенгайтирмаслик, собиқ совет мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш, Европадан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетиш, НАТО кучларини 1997 йилдаги жойлашувига қайтаришни талаб қилмоқда.

 Изоҳ: … Ҳозирда Украина кризисини бошқараётган Россиянинг – айниқса, Ғарб санкцияларини бошдан кечириб, шу пайтга қадар чидаб келаётган экан – бугунга келиб, Украинадан воз кечиш ҳамда уни Америка ва НАТОга тайёр луқма қилиб бериш нияти йўқ. Қолаверса, Россия Хитойга қарши туриш бугунги кунда АҚШнинг устувор вазифаси эканини кўриб турибди. Шунинг учун Украинани мудофаа қилиш АҚШ ресурсларини талаб қилгани сабабли Америка Украинани НАТОга аъзо қилиш сари қадам ташламайди, чунки бу нарса унинг Узоқ Шарқда Хитойга қарши кураш тайёргарликларини заифлаштиради, деб биляпти. Бундан ташқари, Россия ҳарбий жиҳатдан заиф ва энергия таъминотида ўзига қарам бўлган Европани унчалик менсимай қўйди. Афтидан, Кремл Россиянинг Украина масаласида муваффақиятга етишиши учун ҳозирги халқаро вазият жуда қулай, деб ҳисоблаётган кўринади…

 … Масалани диққат билан кўриб чиқадиган бўлсак, Россия ўзи учун тескари натижа бериши мумкин бўлган кризисга ўзини отаётганини кўрамиз. Чунки ҳозирги ҳолатда Америка Украина президентини Россияга қарши провокацион ҳаракатларни олиб боришга ундаши мумкин. Бундай ҳолатда Россиянинг Украинага бостириб киришдан бошқа варианти қолмайди, оқибатда Европа билан биргаликда Украина ботқоғига ботиб қолади. Зеро, Украина НАТОга аъзо давлат бўлмагани учун Америкада уни ҳимоя қилиш мажбурияти йўқ. Агар Россия хатога йўл қўйиб, Украинага бостириб кирадиган бўлса, бу билан Американинг Россия агрессиясига қарши туриш баҳонасида Европа давлатларини бўйсундириб, уларни ўз қаноти остига қайтариб олишига имконият яратиб берган бўлади. Бу эса, Россия илгари сураётган халқаро кўп қутблиликка мос келмайди. Бу ерда Россия кўра олмаётган бошқа бир уфқ ҳам бор. Яъни Россия Украинага бостириб кирган тақдирда, Қўшма Штатлар Россия ва Хитой ўртасида пайдо бўлаётган иттифоқни бузиш учун Россияга босим ўтказадиган янги воситани қўлга киритади. Ана шунда Украинага тажовуз қилган Россиядан узоқлаштириш учун Хитойга босим ўтказиши ва савдога алоқадор ишлар билан унга таҳдид қилиши мумкин. Бордию Хитой Қўшма Штатлар босимига бўйсуниб, Россиядан узоқлашадиган бўлса, Америка буюк мақсадига эришган бўлади. Агар Россия АҚШнинг турли санкцияларига бўйсуниб, Украинага бостириб кирганидан кейин ортга чекинадиган бўлса, Америка нафақат Украина шарқи масаласида, ҳатто Қрим ярим ороли масаласида ҳам ўз талабларини ўтказишни бошлайди. Бу эса, Россияни Украинага бостириб кириши натижасида қўлга киритадиган ҳар қандай фойдадан маҳрум қилади, ҳатто Россия учун катта фалокатлар келтиради. Американинг Шарқий Европа давлатларини Россияга қарши қўйиши ва Украинада Россияга аниқ зарба бериш учун бу давлатларга самарали ҳарбий ёрдамлар кўрсатиши ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Зеро, Россияни Афғонистонда ҳолдан тойдирган АҚШ тажрибаси хотиралардан ўчгани йўқ. Буларнинг барчаси шуни кўрсатиб турибдики, Россия Украина борасида хавфли ўйин ўйнамоқда. Бу ўйин Россия учун катта тузоққа айланиши ҳамда Россиянинг ўз қилмиши оқибатини тушунмайдиган аҳмоқ каби ушбу тузоққа илиниши ҳеч гап эмас.

  Ҳизб ут-Таҳрир амири шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг “Украина кризисининг ҳақиқати, унинг кўлам ва сабаблари” саволга жавобдан. 22 декабр  2021й

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here