Халифаликни қайта тиклаш учун уюшишнинг вожиблиги

176
0

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

Халифаликни қайта тиклаш учун

уюшишнинг вожиблиги

Мана бу — шаръий далиллардан, шу жумладан пайғамбаримиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг сийратларидан тушинилган Ислом ҳаётини қайта бошлашнинг шаръий тариқатидир. Халифалик давлатини қайта тиклаш учун мана шу тариқатга эргашиш вожиб. Шунинг учун мусулмонлар ушбу тариқат асосида юриш учун уюшишлари лозим. Чунки, Халифаликни қайта тиклаш учун уюшиш нафақт шаръий вожиб, балки шаръий вожиботларнинг энг улуғларидандир.

Албатта, Халифалик давлати ағдарилгандан кейин мусулмонларнинг бошидан ўтган ҳодисалар шуни кўрсатдики, ва хануз кўрсатмоқдаки, мусулмонларнинг бошига тушган ва хануз тушаётган мусибатларнинг асосий сабаби уларнинг ҳаётнинг барча соҳаларида Исломни тўла ҳакам қилмаётганликларидадир. Мусулмонларнинг Ислом низомини ҳаётга қайтариш учун амалга оширган ҳатти ҳаракатлари шунга далолат қиладики, Халифаликни қайта тиклаш намоз, ҳаж, закот каби ибодатларни бажариш билан, йиғин ва конфренцияларни уюштириш, Ислом аҳкомларини ўрганиш, масжидлар қуриш, Қуръон мусобақаларини уюштириш, исломий меъросни қайта тирилтириш ва уларни чоп этиш  билан амалга ошмайди. Халифаликни қайта тиклаш капиталистик тузум асосига қурилган парламент ва ҳукуматларда иштирок этиш билан юзага келмайди. Шаръий далил, ҳеч қандай тариқат ва восита билан бундай амалларнинг Халифалик давлатини тиклаш учун йўл қилинганлига далолат қилмайди. Чунки, Аллоҳ таъоло Исломни ақийда ва ҳаёт низоми сифатида юбориб, ақийда фикрларини ва муолажалар аҳкомларини баён қилганидек, ақийдани муҳофаза қилиш ва уни етказиш тариқатини ҳам баён қилди. Ҳамда муолажаларнинг тариқатини, шу жумладан Ислом давлатини қуриш тариқатини ҳам баён қилди. Бу тариқат Аллоҳнинг Расули Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини қуриш учун тутган тариқатдир. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – асос солган бу давлат 13 асрдан кўпроқ вақт давомида қоим бўлиб турди. Охири мусулмонларнинг заифлашиши сабаб кофирлар ва уларнинг малайлари1924 йили уни ағдардилар.

Халифалик давлатини қайта тиклаш учун Аллоҳ таъоло унинг аҳкомларини ҳамда уни вожиблигини Қуръонда ва Суннатда баён қилган мана шу шаръий тариқатни маҳкам ушлаш лозимдир.

 Аммо Қуръони Каримда  баён қилинган тариқат аҳкомларига тўхталадиган бўлсак,  Аллоҳ таъоло айтади:

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

“Сизлардан яхшиликка(Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат-жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”.[3:104].

Демак, Аллоҳ таъоло мусулмонларни ўзларининг ичидан яхшиликка яъни Исломга даъват қиладиган, маъруфга яъни Аллоҳ амр этган вожиб ва мандубга буюрадиган ҳамда мункардан яъни Аллоҳ таъоло қайтарган ҳаромдан қайтарадиган жамоат чиқишига амр этди. Агар буни қилсалар, улар нажот топадилар, Аллоҳнинг савоби ва Унинг розилиги билан мукофотланадилар. Бу ушбу амрнинг вожиблигига далилдир. Негаки, ушбу амални бажариш ортидан нажот келмоқда. Аллоҳнинг сўзидаги бу амр ушбу ишларни якка шахс сифатида эмас, балки жамоат сифатида, ҳизб сифатида бажаришлари учун жамоатни ташкил этишга яъни якка шахсларнинг биргаликда уюшишларига қаратилгандир. Ушбу оятдаги амр қуйидаги оят ва ҳадислардаги амрлардан фарқ қилади, Аллоҳ таъоло айтади:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

“ Сизлар инсонлар учун чиқарилган Умматнинг энг яхшиси бўлдинглар; маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар ва Аллоҳга иймон келтирасизлар”.[3:110].

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алйҳи ва саллам – марҳамат қиладилар:

لتَأمُرنَّ بالمعروفِ، ولتَنهونَّ عَنِ المنكرِ

“ Албатта сизлар яхшиликка буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар”. Термизий ривояти. Яна қуйидаги ҳадисларни:

من رأى منكم منكراً فليغيره

“Сизлардан ким мункарни кўрса, бас уни ўзгартирсин…”. Муслим ривояти.

Ушбу нусуслардаги амрлар мусулмонларнинг якка шахс, ҳизб ёки давлат бўлишларидан қатъи назар, уларнинг барчалари учун маъруфга буюришлари ва мункардан қайтаришларига  қаратилгандир. Аммо;

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّة…

 “Сизлардан бир уммат-жамоат бўлсин”…,   ояти каримаси эса, Аллоҳ таъоло томонидан мусулмонлар орасидан чиққан якка шахслар яхшиликка даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир ёки бир неча жамоатларда уюшишларига қилинган қатъий талабдир. Бу уларнинг бир жамоат ёки бир нечта жамоатлар бўлиб уюшишларига қаратилган қатъий талабдир. Ояти каримадаги “Яхшиликка даъват қилиш” Исломга даъват қилишни англатади. Исломга даъват қилиш эса, Ислом ҳаётини қайта бошлашга даъват қилишни ҳам ўз ичига олади. Негаки, Исломнинг зоҳирдаги феълий вужуди, амалдаги мавжудлиги Ислом давлати соясидаги исломий ҳаётнинг мавжудлиги билангина намоён бўлади. Чунки, Ислом инсонларнинг зеҳнларидаги, китоблардаги, Қуръон оятларидаги ёки ҳадиси шарифлардаги фикрлар сифатида бу ҳаётдан асло йўқ бўлиб кетмайди. Чунки, уни бу томондан Аллоҳ таъолонинг ўзи сақлайди. Аллоҳ айтади:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

“Албатта бизлар зикрни-Қуръонни нозил қилдик ва албатта Бизлар уни муҳофаза қилгувчидирмиз”.[15:9].

Аммо, инсоний сулукдаги, инсонларнинг турмуш тарзидаги ва башарий ҳаётдаги Ислом фикрларининг феълий вужуди яъни Ислом фикрларининг амалдаги мавжудлиги ўзгариб, заволга юз тутгандир. Халифалик давлатини қайта тиклашга бўлган даъват мана шу феълий вужудни – Исломнинг амалдаги мавжудлигини ҳаётга қайтаришнинг шаръий тариқатидир.

Аммо Суннатда келган тариқат аҳкомларига келсак, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг Мадинаи Мунавварада давлат қуришларидан олдинги сийратларини синчиклаб ўрганиб чиққан киши шунга амин бўладики, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ўз асҳобларини Ислом асосида уюштирганлар. Албатта улар даъват ишларининг ҳар бирида Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг амрларини бажарадиган бир жамоат бўлганлар. Ибн Касирнинг қайд этишича, саҳобалар йиғилишган пайтда, улар ўша пайтда 38 киши эдилар, Абу Бакр сиддиқ – розияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ – саллоҳу алайҳи ва саллам – дан ошкора чиқишни қатъий талаб қиладилар. Шунда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

يا أبا بكر إنّا قليل

“Эй Абу Бакр, албатта биз озчиликмиз”, дейдилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – саҳобалари билан Арқамнинг ховлисида тўпланишар, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – уларга Қуръон ўқиб берар ва Исломни ўргатар эдилар. Умар ибн Хаттоб Исломга кирганидан кейин саҳобалар чиқиб, Байтуллоҳни икки саф бўлиб тавоф қиладилар. Битта сафнинг бошида Хамза, иккинчи сафнинг бошида эса, Умар туради. Шундай қилиб, уларнинг амири Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – бўлган бир жамоат, бир ҳизб эдилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – амр этар, улар эса, итоат қилишарди. Бунинг мисолларини мусулмонларнинг аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинага қилган ҳижратлари, Мусъаб ибн Умайрни Мадинага, Туфайл ибн Амр ад-Давсийни ўз қавмига юборишлари ва давлат қуриш учун нусрат талаб қилишлари ишларида кузатиш мумкин. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда баён қилдики, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – даъватни етказишларида муайян тариқат асосида юрганлар ва мусулмонлар ҳам бу тариқатга эргашишга амр этилганлар. Аллоҳ таъоло айтади:

قُلْ هَٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي ۖ وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

“Айтинг, эй ҳабибим: мана бу менинг тўғри йўлимдир. Аллоҳга онгли равишда мен даъват қиламан ва менга эргашганлар даъват қиладилар. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман”.[12:108].

Демак, бу Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га ва у зотга эргашган мусулмонларга; “Ва мен мушриклардан эмасман”, деган ояти кариманинг қаринаси билан то қиёматгача эргашишлари вожиб бўлган тариқатдир. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ушбу тариқатига мусулмонларнинг ҳам то қиёматгача эргашишлари вожиблигига яна бир қарина мана бу оятдир:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам нимани олиб келган бўлсалар, бас сизлар уни махкам ушланглар. Ва сизларни нимадан қайтарган бўлсалар, бас ундан қайтинглар. Аллоҳдан тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган зотдир”.[59:7].

Албатта, Халифалик давлатини қуриш фарзи кифоядир. Ушбу фарзи кифоя билан шуғилланиш кўпинча бутун Ислом Умматига лозим бўлади. Халифаликни қуриш муҳим  аҳамиятга эга бўлгани учун Аллоҳ таъоло эркак ва аёллардан иборат бутун мусулмонларга хитоб қилиб, улардан ушбу фарзни бажаришлари учун бир ёки бир неча жамоатларни вужудга келтиришларини талаб қилди. Агар уларнинг айримлари бу фарзни талаб этилган суратда қоим қилсалар, шундагина бошқалардан гуноҳ соқит бўлади. Агар бу фарзни бирор киши қоим қилмаса ёки уни қоим қилиш билан шуғилланаётганлар кифоя даражасига етмаса, бу фарзни қоим қилиш, токи у вужудга келмагунича, бутун мусулмонларга вожиблигида давом этади.

Халифаликни қоим қилиш учун даъват юкини кўтариш мусулмон эркакга вожиб бўлгани каби муслима аёлга ҳам фарздир. Чунки, Аллоҳ таъоло Расулимиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни эркак ва аёлдан иборат бутун инсониятга элчи қилиб юборди. У ўз Расулига хитобан мана бундай деди:

قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا

“Айтинг, ё Муҳаммад: эй инсонлар, албатта мен сизларнинг барчангизга юборилган элчидирман”.[7:158].

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ

“Эй инсонлар! Сизларни битта жондан яратган Аллоҳдан тақво қилинглар”.[4:1].

Шаръий таклифлар инсонлик сифати билан инсонга алоқадор бўлиб келган пайтда бу таклифлар эркакга ҳам, аёлга ҳам бирдек келган. Масалан Аллоҳ айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

“Агар Аллоҳ ва Расули бирор ишда ҳукм қилса, мўъмин эр учун ҳам, мўмина аёл учун ҳам ўз ишларида бирор ихтиёр бўлиши мумкин эмас”.[33:36].

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ

“Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар”.[2:110].

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар:

من رأى منكم منكراً فليغيره

  “Сизлардан ким мункарни кўрса, бас уни ўзгартирсин”. Муслим ривояти.

كلكم راع وكلكم مسؤول عن رعيته

“Сизларнинг ҳар бирингиз бошлиқ ва у ўз қарамоғидаги нарсадан масъулдир”. Бухорий ривояти.

Аммо шаръий таклифлар аёллик сифати билан фақат аёлга ёки эркаклик сифати билан фақат эркакка алоқадор бўлган пайтда бу таклифлар турлича бўлади. Чунки, бундай таклифлар мутлоқо инсонни эмас, балки инсон фардларидан бўлган икки қарама-қарши воқеъни муолажаси учун келган бўлади. Масалан, шаръий аҳкомлар кўпроқ эркаклар жамоатида бўладиган ишларда икки аёлнинг шаҳодатини бир эркакнинг шаҳодатига тенг қилди. Фақатгина аёлларнинг жамоатида жорий бўладиган, эркаклар қатнашмайдиган ишларда эса, ёлғиз аёлларнинг шаҳодатини қабул қилди. Разоатдаги (бола эмизиш) шаҳодати каби фақат аёллар иштирок этадиган ишларда биргина аёлнинг шаҳодати билан кифояланди. Ислом меросда – кўп ҳолларда – аёлнинг насибасини эркакникининг ярмига тенг қилди. Айни пайтда нафақани эркакнинг зиммасига юклади. Нафақани аёлга фарз эмас, балки мубоҳ қилди. Аллоҳ айтади:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ

“Аллоҳ таъоло баъзиларини баъзилари устидан афзал қилганлиги ва улар ўз молларидан нафақа қилганликлари учун эркаклар аёллар устидан бошқарувчидирлар.[4:34].

Шундай қилиб, Ислом инсонга инсон сифатида алоқадор бўлган ўринларда эркакларга ҳам, аёлларга ҳам бир ҳил бўлган аҳкомларни олиб келди. Шунингдек, у бир ҳил эмас, турли ҳил бўлган аҳкомларни ҳам олиб келиб, уларнинг айримларини эркакларга, айримларини аёлларга хослади ҳамда ҳар икки тарафни Аллоҳ хослаган ҳукмга рози бўлишга амр этди ва бир-бирларига ҳасад қилишдан, баъзиларининг баъзилари устидаги афзалликларида орзу қилишдан қайтарди. Аллоҳ таъоло айтади:

وَلَا تَتَمَنَّوْا مَا فَضَّلَ اللَّهُ بِهِ بَعْضَكُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ ۚ لِّلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِّمَّا اكْتَسَبُوا ۖ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِّمَّا اكْتَسَبْنَ

“ Аллоҳ таъоло баъзингизни баъзилар устидан афзал қилган нарсада орзу қилмангиз. Эрлар учун касб қилган нарсаларида насиба бор ва аёллар  учун ҳам ўзлари касб қилган нарсада насиба бор”.[4:32].

 Ислом уларнинг ҳар бирини ўзини бошқасига ўхшатишдан қаттиқ қайтарди. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар:

لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – الْمُتَشَبِّهِينَ مِنَ الرِّجَالِ بِالنِّسَاءِ ، وَالْمُتَشَبِّهَاتِ مِنَ النِّسَاءِ بِالرِّجَالِ

“Аллоҳ аёлларга ўхшамоқчи бўлган эркакларни ҳам, эркакларга ўхшамоқчи бўлган аёлларни ҳам лаънатлади”. Бухорий ривояти.

Айрим аҳкомлардаги бу ҳар ҳиллик аёл кишини даъватни етказишдан ҳам, бугун, мелодий 21- асрда  мусулмонлар яшаётган бузуқ воқеъликни ўзгаририш масъулиятидан ҳам озод қилмайди. Шунинг учун аёл ушбу амр қаршисида эркак каби хитоб қилингандир. Аллоҳ айтади:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

“Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани ўзгартирмайди токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича”.[13:11].

Ояти каримадаги “қавм” лафзи эркакларни ҳам, аёлларни ҳам бирдек ўз ичига олади.  “Сизлардан бир уммат-жамоат бўлсин”, ояти каримасидаги “уммат” лафзи эркакни ҳам, аёлни ҳам ўз ичига олади. Даъватни тарк этиш ҳамда бузуқ воқеъликни ўзгартиришни тарк этишга белгиланган уқубот жуда қаттиқдир. Аллоҳ айтади:

وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَّا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنكُمْ خَاصَّةً ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

“Хоссатан сизлардан зулм қилганларнигина мусибатламайдиган фитнадан қўрқинглар. Билингларки, Аллоҳ  азоби қаттиқ бўлган зотдир”. [8:25].

  Расулуллоҳ – соллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

  “Ким ўлса ва унинг гарданида халифага байъат бўлмаса, жоҳилларча ўлган бўлади”. Муслим ривояти.

  Дарҳақиқат, арабларнинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам ушбу далилларни тушиниб етганлар ҳамда эркаклар каби аёллар ҳам иймон келтирганлар. Эркаклар каби аёллар ҳам даъватни етказиш вазифаларини бажарганлар.  Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га биринчи иймон келтирган инсон у зотнинг аёллари Хадижа бинти Хувайлид – розияллоҳу анҳо – онамиз эдилар. Хадижа онамиз ҳар доим Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ёнларида у кишини қўллаб қувватлаб, у зотга тиргак бўлиб турганлар. Бирор ёмон сўз эшитсалар ёки бирор озорга йўлиқсалар, албатта онамиз Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ёнларида бўлганлар, У зотга далда бериб, дардларини енгилатганлар. Илк бор ваҳий тушган маҳалда пайғамбаримиз – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – қалтироқ босган ҳолда Ҳадижа онамиз ёнларига “Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар”, деб келадилар. Шунда онамиз мана бундай деб у зотни юпантирган эдилар:

فَوَاللَّهِ لا يُخْزِيكَ اللَّهُ أبَدًا؛ إنَّكَ لَتَصِلُ الرَّحِمَ، وتَصْدُقُ الحَدِيثَ، وتَحْمِلُ الكَلَّ، وتَقْرِي الضَّيْفَ، وتُعِينُ علَى نَوَائِبِ الحَقِّ

  “Аллоҳга қасамки, У ҳеч қачон сизни хафа қилиб қўймайди. Албатта сиз қариндошлар билан борди-келди қиласиз, рост сўзлайсиз, етимнинг бошини силайсиз, камбағалга ёрдам берасиз, меҳмон кутасиз, ҳақ йўлда мусибатланганларга кўмаклашасиз”.

  Сўнгра мана бундай деб у зотни тинчлантирган эдилар:

أَبْشِرْ يَا بن عمّ واثبت، فو الّذي نَفْسُ خَدِيجَةَ بِيَدِهِ إنِّي لَأَرْجُو أَنْ تَكُونَ نَبِيَّ هَذِهِ الْأُمَّةِ المنتظر

  “Хурсанд бўлинг, эй амакимнинг ўғли ва собит қадам бўлинг. Хадижанинг жони унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мен сизни шу Умматнинг кутилаётган пайғамбари бўлишингизни умид қиламан”.

  Шундан сўнг Хадижа онамиз амакилари Варақа ибн Навфалга борадилар. Варақа насроний эди. Ундан пайғамбаримиз – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ишлари хақида тушинтириб беришини сўрайдилар.

  Қурайш Расулуллоҳ -:саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни ва у зотга иймон келтирган мусулмонларни қамалга олиб, улар билан буткул алоқани узишга қарор қилишган пайтда Хадижа онамиз Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ёнларида турдилар. Қўлларидан келгунича у Зотни қўлладилар. Ўзларининг шинам ҳовлиларини тарк этиб, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – билан бирга жазирама сахродаги дарада бирга турдилар. Ёшлари улғайиб, заифлашиб қолганларига қарамай барча азиятларни Расуллоллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – билан бирга кўтардилар. Хадижа онамиз вафот этганларида Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – қаттиқ қайғурдилар ва шундай дедилар:

خيرُ نساءِ العالمينَ أربعٌ : مريمُ بنتُ عمرانَ ، وآسيةُ بنتُ مزاحمٍ امرأةُ فرعونَ ، وخديجةُ بنتُ خويلدٍ ، وفاطمةُ بنتُ محمدٍ

  “Дунёдаги энг яхши аёллар; Марям бинти Имрон, Осия бинти Музохим – “Фиръавн аёли”, Хадижа бинти Хувайлид ва Фотима бинти Муҳаммаддирлар”. Бухорий ва Муслим ривояти.

  Ушбу аёлларни бирлаштириб турган нарса шу эдики, улар Аллоҳга ва Унинг элчиларига иймон келтирдилар ва бу йўлдаги турли ҳил азият ва озорларни кўтардилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – Хадижа онамизни кўп сано ва мақтовлар билан ёдга олар эдилар. Кунларнинг бирида Оиша онамиз; “Аллоҳ таъоло сизга ундан ҳам яхшироғини бердику”, деганларида, раддия билдириб, шундай деган эдилар:

ما أبدَلَني اللهُعزَّ وجلَّ خَيرًا منها، قد آمَنَتْ بي إذ كفَرَ بي الناسُ، وصدَّقَتْني إذ كذَّبَني الناسُ، وواسَتْني بمالِها إذ حرَمَني الناسُ،…،

“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ ундан яхшироғини менга бермади. Инсонлар кофир бўлганларида у иймон келтирди, инсонлар мени ёлғончига чиқаришганда у мени тасдиқлади ҳамда инсонлар мени маҳрум қилганларида у ўз моли билан менга ёрдам берди”. Аҳмад ва Ҳофиз “Ал-фатҳ”да чиқарганлар.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here