Дания ҳукумати исломий оила қадриятларига қарши курашида ютқазди

204
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дания ҳукумати исломий оила қадриятларига қарши курашида ютқазди

Дания ҳукумати топшириғи билан ўтказилган ва яқинда нашр қилинган катта йиллик тадқиқот мусулмонларнинг Ғарб турмуш тарзини рад этаётганларини кўрсатди. Ўтказилган ушбу оммавий сўровдан мусулмон ёшларнинг ҳаёсизлик қабул қилиб бўлмас нарса, деган фикрда якдил эканликлари маълум бўлди. Дания интеграция вазири Маттиас Тесфайенинг бунга нисбатан реакциясидан унинг жуда хафалиги кўриниб турди ва бунинг «қабул қилиб бўлмас ҳол!» эканини билдириб, Дания қадриятлари ва гендер тенглигига содиқ қолишга чақирди.

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Дания матбуот бўлими 2021 йил 9 декабрда баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Дания ҳукумати ўзининг нуқтаи-назарини сингдира олишдан умидини узган. Шунинг учун Ислом сақофатига қарши «қадриятлар уруши»да қатнашиш учун барча воситаларни ишга солишга тайёр турибди. Ҳукумат томонидан одамларнинг онг-савиясини аниқлаш учун ҳар йили ўтказиладиган сўров натижалари шуни кўрсатдики, мусулмонлар ҳамон исломий ўзликларидан воз кечишни рад этмоқдалар. Хўш, мусулмонлар илмоний давлатда туғилиб ўтганликларига қарамай, нега фаҳш ҳаётда яшашни истамаяптилар? Жавоб оддий: Ҳар қандай тоза табиатли шахс «тўғри ҳаёт кечирмоқ улуғликдир», деб билади. Ислом аёлларга нисбатан ҳаё, эзгулик ва улкан ҳурматни қарор топтирган. Агар бу даниялик вазир мусулмонларни ўз исломий қадриятларидан воз кечтира оламан, дея ғурурланаётган бўлса, унга айтар сўзимиз битта: ҳаргиз бундай қилолмайсан! Бундан ташқари, биз ғарбча турмуш тарзидан воз кечиб, Исломни танлаётган данияликлар сони аста ортиб бораётганини кўрмоқдамиз.

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here