Сурия Исломий Кенгаши ўз баённомасида хорижий аралашувни қоралади

111
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!»

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Сурия Исломий Кенгаши ўз баённомасида хорижий аралашувни қоралади. У бундай аралашув ўтган октябр ойида Женевада бўлиб ўтган конституциявий қўмита йиғилишларида янги Сурия конституциясининг ёзилиш чоғида бўлганини таъкидлади.

Кенгаш ўз баённомасида ушбу ёзилган конституцияга норози экани сабабини унинг халқаро қонунларга зид экани билан изоҳлади. Keнгаш Сурия мустақиллиги унинг барқарорлиги асоси эканини таъкидлаб, сурияликлар ишлари ватандаги содиқ фарзандлар қўлида ташкил этилишига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди».

Роя:

Аслида, бу «Сурия Исломий Кенгаши» илмоний конституция нима эканини, ҳатто Сурия ичкарисида сурияликлар қўли билан ёзилган тақдирда ҳам у Ғарб буйруқлари билан Сурияга қарши тўқилаётган макр тўри бўлиб, мусулмонлар ақидасига ҳамда уларнинг Ислом билан ҳукм юритиш ва фақат Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон этишдан иборат истакларига зид эканини баён қилмоғи лозим эди. Шунингдек, Сурия ва бошқа исломий юртлардаги мусулмонларга Ислом ва унинг аҳкомларига қарши уруш очадиган илмоний конституция ёзишга ҳаракат қилиш эмас, балки Аллоҳнинг Китоби, Росули ﷺнинг суннатлари, саҳобалар ижмои ва шаръий қиёсдан истинбот қилинган конституцияни татбиқ этишга ҳаракат қилиш вожиблигини тушунтириши керак эди.

Бу «Сурия Исломий Кенгаши», деган нарса ўз баённомасида Исломни ҳам, Ислом дастурини ҳам, Ислом тузумини ҳам заррача тилга олмади. Аксинча, биз унда Сайкс-Пико чегараларини ва унинг мустамлакачиликка хизмат қилувчи делимитациясини тан олишдан келиб чиқувчи миллий манфаатни ҳис қилдик. Бунга унинг мана бу сўзлари далолат қилиб турибди: «Сурия мустақиллиги унинг барқарорлиги асосидир ва унинг келажагини шакллантириш бунга қодир солиҳ фарзандлари қўлида бўлиши керак». Бас, у қандай мустақиллик ҳақида гапиряпти?!

Бу «Сурия Исломий Кенгаши» Асад режимининг расмий диний муассасаларидан асло фарқ қилмайди. Чунки унинг ҳам бир оғиз ҳақ сўзни айтишга, Аллоҳни рози қилиш учун қўзғолон ва унинг аҳлига ёрдам беришга журъати етмаяпти. Билъакс, бу кенгашнинг ҳам кетаётган йўли тоғут режимларни қўллаб-қувватлаш, улар содир этаётган гуноҳи азимларни қонунийлаштириш, Шом аҳлини мустамлакачи кофир Ғарб режаларига ва унинг нопок сиёсий ечимларига тиз чўктириб, муборак Шом қўзғолонини йўқ қилиш ва қонхўр режимни мустаҳкамлашга қаратилган фатволар чиқаришдан иборат. Булар – Аллоҳнинг изни ила – ҳаргиз амалга ошмайди!

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here