Мусулмонликни даъво қилган киши Росулуллоҳ ﷺни таҳқирлаганлар билан ҳамкорлик қилиши мумкинми?!

67
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонликни даъво қилган киши Росулуллоҳ ﷺни таҳқирлаганлар билан ҳамкорлик қилиши мумкинми?!

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда шайха Ҳасинанинг салибчи ва мустамлакачи Франция давлати билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув имзолаши қораланди. Баёнотда қуйидаги савол ўртага ташланди: мусулмонликни даъво қилган ҳукмдор Росулуллоҳ ﷺнинг таҳқирланишини қўллаб-қувватлаганлар билан ҳамкорлик қилиши мумкинми, салибчиларни дўст тутган мусулмоннинг имони саломат бўлиши мумкинми?! Сўнг қуйидагилар таъкидланади:

«Ҳасинанинг Франция билан бундай яқинлашуви ва келишув имзолаши мустамлакачи кофирларни дўст тутаётганини, Ислом ва мусулмонлардан эса воз кечаётганини кўрсатмоқда. Бангладеш турли мустамлакачи кучлар ўртасида геосиёсий рақобат марказига айланди. Франция билан келишув имзолаш Британиянинг мустамлакачилик манфаатига хизмат қилади. Яъни, Британия Ҳасинани Франция ва Евроиттифоққа яқин бўлишга ундаб, АҚШ нуфузи ва ҳимоясидан узоқлаштирмоқчи. Худди ўзининг Мьянмадаги малайи ҳарбий кенгашни Хитой билан яқинлашишга ундагани каби. Ҳамда Ливияда Муаммар Қаззофийни ва Ироқда Саддам Ҳусайнни Совет Иттифоқи билан яқинлашишга ундагани каби. Шу жиҳатдан булар Британия манфаатига хизмат қилади. Ажабланарлиси шуки, Британия Ливия ва Ироқдан улар айнан унга муҳтож бўлиб турган пайтларида воз кечган!».

Баёнотда армиядаги холис зобитларга мурожаат қилинди:

«Сизнинг реал қудратга эга бўла туриб, бу каби қилмишларга жим қараб туришингиз ва ҳаракатга келмаслигингиз катта хато. Бас, бундай илмоний ҳукмдорлардан қўлингизни тортиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётган кишиларга узатинг. Бу Франциянинг яна қайта тиз чўкишига Аллоҳнинг изни ила жуда оз қолди.

Роя газетасининг 2021 йил 1 декабр чоршанба кунги 367-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here