Акаев ҳукумати Қумторни қандай суистеъмол қилган?

145
0

Акаев ҳукумати Қумторни қандай суистеъмол қилган?

 Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев 20-декабрда “Московский комсомолец” гахетасига берган интервьюсида Бишкекка бориши Россия президенти Владимир Путин билан келишилганини маълум қилди.

 Акаевнинг сўзларига кўра, “унга нисбатан таъқиблар тўхтаган ва барча ишлар ёпилган. “Қумтор” ҳақида гапирар экан, 2000-йилларда улар суистеъмол қилиб, атроқ-муҳитга катта зарар етказганини, баъзи амалдорлар коррупцияга алоқадор эканлигини” айтди.

 Бунга қадар вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Қирғизистоннинг деярли ҳар бир президенти ўз ваколатидан фойдаланиб Қумтордаги талон-тарождан ўз улушини олиб келганини айтган эди.

 Акаевга 1992-йили “Қумтор” лойиҳаси бўйича бош келишувни ишлаб чиқиш, 1994-йилда унга ўзгартиришлар киритиш ва 2003-йили “Камеко” компанияси билан бош келишувни қайта тузишда коррупция бўйича айблов қўйилган эди.

 МХДҚ “Қумтор иши” бўйича, жумладан, Аскар Акаевга оид тергов давом этаётгани ва бу иш бўйича янги айбловлар қўйилганини маълум қилди. Шунингдек, “тергов якунлари бўйича мазкур ишга алоқадор шахсларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилишини” айтди. Ушбу баёнот расмий баҳонадан бошқа нарса эмаслигини иш натижалари кўрсатиб турипти. Акаев қаерда юрипти-ю, булар нима дейишмоқда?

 Мухолиф сиёсатчилар эса Акаевни келиб-кетишини Бакиев ва унинг режимини оқлаш учун бўлган ҳаракат сифатида баҳолашмоқда. Аслида ишнинг асл моҳияти қаерда, демак сўзни бошидан бошлаймиз.

 Изоҳ: 1991-йили Чингиз Айтматов таклифи билан асли литвалик Канада фуқароси Борис Бирштейн президент Акаевнинг маслахатчиси бўлиб тайинланди. Унинг “Сиабеко” номли фирмаси воситачилигида Қумторни ишлатиш канадалик “Камеко” компаниясига берилди. Канада томони билан музокараларни ҳукумат раҳбари Насридин Исанов олиб борган эди. Бироқ, Исанов билан Бирштейн ўтирган машина ҳалокатга учраб, ҳукумат раҳбари ҳалок бўлди. Бирштейн билан хайдовчиси бўлса енги жароҳатланиб омон қолишди. Бу сирли ўлим хали ҳам жумбоқлиги бўйича қолмоқда. Шундан сўнг ҳукумат раҳбари бўлган Турсинбек Чингишев 1992-йил 3-декабрда “Камеко” билан Бош битимга имзо чекди. Натижада “Қумтор голд компани” ҳиссадаорлик жамияти тузилди. Унинг акцияларининг учдан бир қисми “Камеко” компаниясига, учдан икки қисми эса Қирғизистон ҳукуматига тегишли эди.

 Қирғизистон билан канадаликлар 1993-йили Қумтор дастлабки битимга эришган вақтда Директорлар кенгашида Қирғизистон вакиллар раислик қилди. Бироқ, инвесторлар конни ишлатувчи “Қумтор Оперейтинг Компани”ни ташкил этиб, Директорлар кенгашида раислик қилган қирғизистонликлар унга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмай қолди. 1994-йили кон қазиш ишларини техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди. Лойиҳада 276 млн. доллар сарфланган бўлишига қарамай, иш давомида 452 млн. доллар сарфланди деб, канадаликлар 175 млн. доллардан зиёд маблағни ўзлаштириб юборишди. Қўшма корхона қуришга 175 млн. доллар ошиқча маблағ кетгани тўғрисида можаро чиққанида “Камеко” ҳам, унинг қирғизистонлик “адвокатлари” ҳам пулни қаёққа кетганини аниқлаб бера олишмади. Ҳаммасидан қизиғи, фабрика қуришга сарфланди дейилган бу маблағ хорижий банкдан 452 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизли кредит сифатида олинган. Кредитни эса “Камеко” компанияси бизнинг Қумтор конини гаровга қўйиб олган. Кейин Қирғизистондан 1 тонна 800 килограмм олтинни “кредит олиш учун гаровга қўйилади” деган баҳона билан Бирштейннинг шахсий самолётида олиб чиқиб кетилиб, шу бўйича тайинсиз йўқолган. Ўша вақтдаги “Кыргызалтын” раҳбарининг айтишича, мазкур олтин “торози йўқлиги сабабли” таҳминан ўлчаб берилган. Юқоридаги 452 млн. доллар қарз кейинчалик фоизи билан 650 млн. доллар қилиб қайтарилди. Бироқ, бу қарз кондан қазиб олинган олтин ҳисобидан қайтарилган бўлса-да фабрикадаги техникалар Қирғизистон эгалигига ўтмай қолди.

 Юқоридаги қарзлар адо қилингунга қадар канадаликлар лойиҳада белгиланган 14 тоннадан ошиқча, йилига 24-25 тоннадан олтин қазиб олиб, солиқсиз имтиёзли йиллардан фойдаланиб қолишган. Шундай қилиб, Қумтор кони иш бошлагандан то 2003-йилга қадар Қирғизистон фойда кўрмади. Лойиҳага кўра, республикага кондан олинган соф фойда ҳисобидан 400 миллион доллар тушиши керак эди. Бироқ, сўнгги беш ярим йил орасида Қумтордан Қирғизистонга фақатгина 56 миллион доллар маблағ тушди. Тушган бу маблағнинг аксари солиқ ҳисобидан эди. Девиденд ҳисобидан эса “Камеко” Қирғизистонга 6 млн. долларгина тақдим қилди холос. 2002-йили “Камеко” Қирғизистонга “Қумтор”ни реструктуризациялашни таклиф қилган. Бу ўринда “реструктуризация” атамаси билан силлиқ қилиб Қумтордаги Қирғизистон улушини сотиб олиш назарда тутилган. “Камеко” бу борада “Қумтор билан Монголия, АҚШда қазилаётган бошқа олтин конларини бирлаштириш орқали бир компания ташкил этиб, қимматбаҳо қоғозлар бозорига чиқамиз” деган баҳонани ўйлаб топди. Аслида реструктуризациядан кўзланган мақсад “Қумтор”дан Қирғизистонга тушувчи фойда ва корхонани Қирғизистонга ўтиб кетишини олдини олиш бўлган. Ваҳолангки, 2007-йил 10-майда “Қумтор” Қирғизистон эгалигига тўлиқ ўтиши керак эди. Бироқ, Канада мустамлакачилари бунга етмай туриб “Қумтор”ни “реструктуризация” қилди. 

  Ушбу шартнома тузилишига 2003-йили Акаев даврида ҳукумат раҳбари Николай Танаев ва “Камеко”даги директорлар кенгаши аъзоси, президентнинг ўғли Айдар Акаев “Қумтор” битимини қайта кўриб чиқишга розилик беришган. Шунингдек, парламент қаршилигига қарамай Танаев ҳукумат қарори билан реструктуризацияни амалга оширди. Шундай қилиб, 2003-йили Қирғиз ҳукумати ва Канаданинг “Камеко” корпорацияси “Сентерра голд” номли компания ташкил этишди. Икки томонлама келишувга мувофиқ, янги компанияга 716 тонна олтин заҳираси бор Қумтор кони Монголиянинг 43 тонна олтин заҳирасига эга “Бороо” ва таҳминан 50 тоннача олтини бор “Гацуурт” конлари ҳамда Американинг Невада штатидаги 30 тоннача олтин заҳираси бўлган “Рен” конлари кирди. Аслида “Центерра голд инк” компанияси ташкил этилганда Қирғиз ҳукумати 69 фоиз улушга эга бўлиши керак эди. Сабаби Қумтордаги олтин заҳираси юқорида номлари айтилган бошқа конларни қўшганда ҳам 6 баробар кўпдир. Шундай бўлишига қарамай, Қирғизистон 32 фоизгина улушга эга бўлиб қолди. Қолган 68 фоиз улуш канадаликларга ўтиб кетди. Бундан ҳам ёмони, бу вақтда Қумтордан ҳар йили 14-18 тонна олтин қазиб олинди. Хориждаги конлар эса эндигина тадқиқ қилинаётган эди.

 2004-йилда ҳукумат “Центерра”даги 30% оддий акцияларнинг 16%ни 85 миллион долларга сотиб юборди. Шу орқали Қирғизистоннинг “Центерра”даги улуши 17%га тушиб қолди.

 Мана шундай хиёнатларга қарамай Акаев амалдаги ҳукуматнинг вақтинчалик манфаати ва Путиннинг мустамлакачилик сиёсати сабабли оқланмоқда! Олтин конларининг ҳақиқий эгаси бўлган халқ эса қуруқ ваъдалар билан алдаб келинмоқда!

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here