Ливан жанубидаги фаластинлик қочқинлар жамлоғидаги мудҳиш воқеалар

336
0

Матбуот баёноти

Ливан жанубидаги фаластинлик қочқинлар жамлоғидаги мудҳиш воқеалар

Абу Довуднинг «Сунан»ида ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар:

«إنَّ السَّعِيدَ لَمَنْ جُنِّبَ الْفِتَنَ، إنَّ السعيدَ لَمَنْ جُنِّبَ الْفِتَنَ، إنَّ السعيدَ لَمَنْ جُنِّبَ الْفِتَنَ، ولَمَن ابتُلِيَ فَصَبَرَ؛ فَوَاهًا»

«Бахтли киши фитнадан сақланган кишидир, бахтли киши фитнадан сақланган кишидир, бахтли киши фитнадан сақланган кишидир ва албатта синовга учраб сабр қилган кишидир, воҳ». «Воҳ»дан мурод синовга сабр қилган киши нақадар яхшидир, деган маънода.

Буржи Шимолий жамлоғида аввал портлаш, сўнг жанозадагиларга ўқ узиш каби кетма-кет мудҳиш ҳодисалар юз берди, ҳодисада бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди! Битта мотам бир неча жамлоқлардан кўплаб инсонларнинг мотамига айланди… Улар ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёш йигитлар эди. Шу нуқтаи назардан, яъни динимиз ҳукм қилган жиҳатдан келиб чиқиб, биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари барчани фитнадан сақланишга ва сабр либосига бурканишга даъват қиламиз.

Гўё Ливандаги Фаластин аҳлига энди бир-бирлари билан қирпичоқ бўлиш етмаётгандек! Шундоқ ҳам улар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, соғлиқни сақлаш ва турмуш тарзи каби барча соҳаларда таърифлашга тил, ёзишга қалам ожизлик қилувчи сурункали кризислардан бошлари чиқмаётганди. Зотан, бу балоларни Ливандаги Фаластин аҳли ҳам, Ливан аҳли ҳам баробар тортмоқдалар.

Тўғри, ҳар тарафда кўпайиб кетган кўчалардаги қуролли кўринишларга жиддий қаршилик кўрсатиш керак бўлса-да, бироқ ўзларини Ливандаги Фаластин халқининг етакчиси сифатида кўрсатган масъул шахсларни низоларни бартараф этиш учун бирлашишга ва ҳар қандай гижгижловчи баёнотлардан тийилишга чақирамиз. Айниқса, уларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларига қарши ирқчилик тўлқини авж олган бир пайтда, зудлик билан йиғилиш уюштириб, душманнинг ушбу ҳодисадан Ливандаги Фаластин аҳлига қарши фойдаланишини олдини олишга чақирамиз.

Фитнали гапларни ташишдан огоҳлантирамиз, фитнага сабаб бўлувчи ортиқча-бемаъни гаплардан тийилишга чақирамиз, айниқса, ижтимоий тармоқлар фитна тарқатиш минбарига айланган бир вақтда, биз Пайғамбаримиз ﷺнинг ушбу сўзларини эслатамиз:

«كَفَى بالمَرْءِ كَذِباً أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ»

«Киши эшитган ҳар гапини гапиравериши ёлғончи бўлиши учун кифоя қилади». (Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида ривоят қилган).

Бу кунларнинг долзарб масаласи фитнадан сақланмоқ ва мусибатга сабр қилмоқдир. Жароҳатлар учун тишни-тишга қўйиб, шариат мантиқидан, ақлирасолар ҳикматидан келиб чиқиб иш тутмоқ лозим. Шу мусибатларда шундай бўлинмаса-қачон бўлинади, ахир?!

Ҳақ нимаю ботил нима экани аён бўлиши учун биз албатта Росулуллоҳ ﷺнинг фитна вақтларида бизга буюрган буйруқларига амал қилишимиз керак. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида ривоят қилган ҳадисда ул зот бундай дейдилар:

«سَتَكُونُ فِتَنٌ القاعِدُ فيها خَيْرٌ مِنَ القائِمِ، والقائِمُ فيها خَيْرٌ مِنَ الماشِي، والماشِي فيها خَيْرٌ مِنَ السَّاعِي، ومَن يُشْرِفْ لها تَسْتَشْرِفْهُ، ومَن وجَدَ مَلْجَأً أوْ مَعاذاً فَلْيَعُذْ بهِ»

«Фитнали кунлар келади… Унда ўтирган киши турган кишидан, турган киши юрган кишидан, юрган киши югурган кишидан яхши бўлади. Ким фитнада қатнашса ҳалок бўлади, ким ундан яширин жой ёки паноҳ топса, албатта ўша ерга беркинсин».

Биз ушбу аҳлимизга ўз таъзияларимизни билдирамиз, жароҳатланган биродарларимиз учун Аллоҳ Субҳанаҳудан шифои ожил тилаб, барчаларини мусибатга учраган ва сабр қилган зотларга берадиган ажр билан мукофотлашини сўраймиз. Уларга Аллоҳ Азза ва Жалланинг салавот, раҳмат ва ҳидояти бўлсин.

﴿وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ * الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّـهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ﴾

«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Роббилари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир»      [Бақара 55-157]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here