Матбуот баёноти
Яҳудий вужуди президентининг Иброҳимий масжидига бостириб кириши Халилда янги тартиб ўрнатиш бўлиб, бунга Фаластин маъмуриятининг хавфсизлик масаласидаги тил бириктируви ва малай режимларнинг муносабатларни нормаллаштириши сабабдир
Халил шаҳри худди Қуддус ва Ақсодаги каби шиддатли яҳудийлаштириш кампаниясига дуч келмоқда. Яҳудийлар ўзларининг тарихий ва тавротий байрам ва тантаналарини баҳона қилиб, яҳудийлаштириш ва янги тартиб ўрнатиш учун ҳар қандай фурсат ва имкониятдан қолдирмай фойдаланишяпти.
Шу нуқтаи назардан, яҳудий вужуди президенти Герцогнинг Иброҳимий масжидига бостириб кириши ҳам бу вужуднинг Халил марказини ва унинг Иброҳимий масжидини хавфли равишда нишонга олган ҳолда амалга ошираётган жирканч хатти-ҳаракатлари сирасига киради.
Босқинчи яҳудийлар асосий диққатни Халил шаҳрига қаратиб, унинг қадимий шаҳрига, муҳитига ва Иброҳимий масжидига яҳудийлик тусини беришмоқчи. Улар буни Герцогнинг «Бизнинг Халил (Хеврон)да тарихий ҳаққимиз бор», дейиши орқали очиқ эълон қилишяпти! Президентнинг бу баёнотидан икки йил олдин Нетаньяху «Халил яҳудийлардан асло холи қолмайди», «биз Халилда бегона эмасмиз, бу ерда абадий қолажакмиз» каби сўзларни айтган. Уларнинг сиёсати мана шундай келма-кет янги тартиблар жорий қилишга асосланмоқда. Масалан, эски шаҳарнинг қоқ марказида аҳоли пунктларини ўрнатишди, кейин Иброҳимий масжидини иккига бўлишди. Бугунга келиб эса, аҳоли пунктларини бир жойга йиғиб, эски шаҳарга янада кўпроқ яҳудийлик тусини беришга ва шу орқали Халил марказида бир-бирига туташ улкан аҳоли пунктларини ўрнатишга уринишяпти. Бир вақтнинг ўзида, Иброҳимий масжидининг иккинчи қисмини хусусийлаштириш мақсадида уни эгаллаб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Иброҳимий масжидига бостириб кирган Герцогнинг ёнида Халил жанубидаги қишлоқ аҳлига қатор ҳужумлар уюштириб, уларни қишлоқдан чиқариб ташлашга уринган «Тоғлик ёшлар» ташкилоти ҳам иштирок этди. Шунингдек, шаҳарда қурилган аҳоли пунктларида яшовчи депутат Эйтмар бин Ғафир ва Барух Барзил билан бирга Каҳоний ҳаракатининг ҳам иштирок этди… Бундан ташқари, аҳоли пунктларига жойлашиб олган келгинди яҳудийлар президент Герцог билан масжиддан чиқаётиб эски шаҳар аҳолисига қарата ирқчилик сўзлари билан ҳайқиришди… Буларнинг барчасидан шу нарса яққол кўриниб турибдики, бу жиноятчилар Ақсо муробитларини ўз уй-жойларидан ва Иброҳимий масжиди атрофларидан қувиб чиқаришга ҳаракат қилишмоқда ва буни амалга ошириш учун қулай фурсат кутишяпти.
Фаластин маъмуриятининг хавфсизлик масаласидаги тил бириктируви сабабли яҳудий вужуди ҳаддан ошиб, ҳеч нарсадан тап тортмаяпти. Зеро, Фаластин аҳлини бостиришда, даъватни кўтариб чиқаётганларни таъқиб қилиб, қамоққа олишда, сиёсий қарашлари сабабли одамларни қувғин қилиб, адолатсиз солиқ ва ўлпонлар орқали уларнинг ризқларини қийишда ва ораларида нифоқ уруғини экишда айни мана шу тил бириктирув Фаластин маъмуриятига қўл келмоқда. Бунга қўшимча, яҳудий вужуди билан мудофаа келишувларини имзолаб келаётган араб режимларининг у билан муносабатларни нормаллаштириши унинг мана шундай ҳаддан ошишига олиб келди. Буларнинг барчаси Фаластин аҳли ва бутун Уммат битта жангоҳда, хоин режим, ҳукмдорлар, босқинчи яҳудийлар, Америка ва бошқа мустамлакачи давлатлар эса бошқа жангоҳда эканини кўрсатмоқда.
Иброҳим \нинг Халил шаҳри ва Иброҳимий масжиди, булар муборак Фаластин замини устунларидан икки устундир. Фаластин аҳли ва мусулмонларнинг ушбу икки даргоҳдаги ҳаққи тарихий ҳақ эмас, шунингдек, ЮНЕСКО ташкилоти ва БМТга қарашли бошқа ташкилотлар белгилаб берган мерос ҳаққи ҳам эмас. Уларга мурожаат қилинмайди. Зотан, БМТ яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ва унга қонунийлик беришда асосий роль бажармоқда. Бу икки даргоҳдаги бизнинг ҳаққимиз Қуръони Каримда белгилаб берилган бўлиб, барча мусулмонларга уларни ҳимоя, мудофаа этиш буюрилган. Шу боис, бундай саратон иллатини томири билан суғуриб ташлаш ҳамда уларнинг ифлослиги ва зўравонлигидан Халил, Қуддус ва бутун Фаластинни қутқариш учун Ислом Умматига мурожаат қилмоқ лозим.
Халил аҳли ўзларининг бирлиги, бирдамлиги ва муробитлигига путур етказадиган ҳар қандай нарсадан огоҳ бўлишлари ҳамда ўзаро жипслашиб, шубҳали кимсалар томонидан қўзғатилган низолардан узоқ бўлишлари лозим. Шунингдек, улар Халил шаҳрини мўлжалга олган ҳамда шаҳардан унинг аҳолисини қувиб чиқаришга қаратилган ишларнинг нақадар хатарли эканини англаб етишлари даркор.