Тожик ҳукумати намозхонлар кўпаётганидан ташвишда

351
0

Тожик ҳукумати намозхонлар кўпаётганидан ташвишда

 Хабар: 13-декабр куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида маҳаллий ҳокимият, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва пойтахт масжидлари имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 Хабар қилинишича, йиғилишда нафақат жума намозига, балки беш маҳал намозга ҳам масжидларга борадиган пойтахт аҳолиси сони ошиб бораётгани муҳокама қилиниб, бу ҳолат мамлакат расмийларини катта ташвишга солаётгани айтилди. Йиғилишда имом-хатиблар бу борада қабул қилинган қарорлар билан таништирилди.

 Қарорга кўра, бундан буён бирорта ҳам маҳалла масжиди, ҳатто яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда ҳам, таъмирлаш ишларини олиб бориши мумкин эмас. Шаҳарда фаолият олиб бораётган 140та масжиднинг бир қисми фаолият қоидаларини бузиш баҳонаси билан ёпилиши мумкин. Бундан буён масжидга сумка, пакет ёки шунга ўхшаш нарсалар билан кириш тақиқланади. Шунингдек, йиғилишда масжидга келувчилар устидан назоратни, хусусан, видеокамералар орқали кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, ҳокимият вакиллари бу борада режим томонидан кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамай, масжидга боришга интилаётган ёшлар кўпайиб бораётганидан алоҳида ташвиш билдиришди.

Изоҳ: Мулҳид коммунистлар тарбиясини олган Имомали Раҳмон бошчилигидаги тожик режими узоқ йиллардан буён Ислом ва мусулмонларга, исломий кўриниш ва қадриятларга қарши ўз имкониятидаги барча услуб ва воситаларни ишга солган ҳолда курашиб келмоқда.

 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2010 йили Тожик миллий универститети талабалари билан бўлган учрашувида пойтахт кўчаларида ҳижоб кийган аёллар ва қизларни учраётгани ва бунга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган бўлса, 2015 йилнинг кузида мамлакатнинг унчалик катта бўлмаган Кўлоб шаҳри қизларини ҳижоб кийганлиги учун танқид қилган эди. Унинг бу танқиди ортидан мамлакатда ҳижобланган ва рўмол ўрган аёлларнинг махсус рўйхатга олиши ишлари бошланиб кетган ва биргина Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида рўмол ўраган 643 нафар аёл ва қизлар рўйхатга олиниб, жамоатчилик жойларда муслима аёлларнинг ҳижобланиб юриши, эркакларнинг соқол қўйиши тақиқланган ҳамда ёш болаларга исломий исм қўйиш ман қилинган эди.

 Имомали Раҳмон 2017-йил 11-июл куни телеведения орқали қилган чиқишида ҳижоб ва қора либосларнинг тожик миллий анъаналарига мос келмаслигини, узун соқолларни диндорлик билан кўп ҳам алоқаси йўқлигини яна бир бор таъкидлаган эди. Тожикистонликларни “Аллоҳни қалб билан севиш”га чақирган Раҳмон мусулмонларга тақводорликни ташқи унсурлар билан намойиш қилишни тўхтатишни тавсия қилганди.

 Раҳмонинг мазкур баёнотидан сўнг Тожикистоннинг Ҳужанд шаҳрида ҳижобга қарши махсус гуруҳ ташкил қилинди. Оила ва хотин-қизлар қумитаси қошида ташкил қилинган мазкур гуруҳнинг вазифаси хотин-қизларнинг “бегона сақофат”га мойиллигини олдини олишдан иборатлиги белгилаб берилди.

 2018-йили Тожикистон куч органлари ташаббуси билан ҳижобли аёлларинг вазирликлар ва махсус идора-корхоналарга кириши қонун ман этилди ва тожик ҳукумати аёлларнинг қандай кийиниши ҳақида “Тавсиялар” номли китоб нашр қилди. Тожикистон маданият вазирлиги томонидан нашр қилинган китобда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган тожик аёлларига мос либослар тақдим этилди. Китобда “тожик аёллари нимани киймаслиги лозим” номли боб учун ҳам кенг ўрин ажратилган бўлиб, исломий кийимлар, қора либослар, муслималарнинг ҳижоблари ва рўмоллари тавсия этилмайдиган кийимлар орасида кўрсатиб ўтилган эди.

 Расмий ҳукумат “хорижий давлатларда ноқонуний диний таҳсил олишаётгани” иддаоси билан 1500 га яқин толиби илмни мамлакатга қайтарди. 2018-йили ҳукумат талабларига “мос келмайдиган” 22 нафар имом хатиб “Мусулмон биродарлар”, “Салафий” ва “Исломий давлат” ташкилотига аъзоликда айбланиб турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди…

 Тожик ҳукуматининг Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши олиб бораётган кураши ва бу кураш доирасида қўллаётган жирканч чора-тадбирларига қарамай тожик жамияти, хусусан ёшларнинг Ислом динига бўлган интилиши тобора кучайиб бормоқда. Ёшларни фақат жума намози билан чекланиб қолмай, беш маҳал намозни ҳам жамоат билан адо этишга бўлган интилиши мустабид режимни янада кескинроқ чоралар кўришга мажбур қилмоқда. Аммо, Имомали Раҳмон ва унинг ювиндихўрларининг бу чоралари ҳам дунё ва Охиратда ўзларининг зиддиларига бўлади, ин ша Аллоҳ.

 Аллоҳ таоло айтади:

“Аллоҳ ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар” (Юсуф сураси, 21-оят).

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here