Қирғизистон 2022-йилда ташқи қарзни тўлаш учун 26,6 миллиард сом ажратади

398
0
Қирғизистон 2022-йилда ташқи қарзни тўлаш учун 26,6 миллиард сом ажратади
Молия вазири Алмаз Бакетаев Жогорку Кенешнинг Бюджет ва молия бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилишича, Қирғизистон 2022-йили ташқи қарзни тўлаш учун 26,6 миллиард сом ажратиши зарур.
“2023-йилда ташқи қарзни тўлаш учун 34 миллиард, 2024-йилда 38,8 миллиард сом ажратиш режалаштирилган”, – деди Бакетаев.
Унинг сўзларига кўра, 2022-йилда ички қарзни тўлаш учун 12,7 миллиард сом, 2023-йилда 13,5 миллиард, 2024-йилда 18,8 миллиард сом йўналтирилади.
2022-йилги республика бюджети тақчиллиги 9,1 миллиард сомни ташкил этади. Бу ички ва ташқи манбалар ҳисобидан қопланиши айтилди.
Охирги расмий маълумотларга кўра, жорий йил ўрталарида Қирғизистоннинг давлат қарзи 416 миллиард сом (4 млрд. 921 млн.доллар)дан ошган. Шундан 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз.
Изоҳ: Кучли давлат заиф давлатларни эзиб қул қилиш, рибо утига қурилган иқтисодий муносабатлар қашшоқ давлатни янада қашшоқлаштириб, қарз ботқоғига ботириш асосига қурилган халқаро капиталистик тузумда иқтисоди қишлоқ хўжалигига асосланган Қирғизистон каби давлатлар ҳеч қачон эркин нафас олмайди. Халқаро тузум бу каби давлатларни қарздан тўлиқ озод бўлишига, иқтисодий тараққиёт асоси бўлган оғир саноатини ривожлантиришга йўл қўймайди. Бу каби давлатлар узоқ йиллар мобайнида олинган қарзлар фоизини тўлаб беришга, танини қайтарадиган вақтда тўлашдан ожиз қолиб яна янги қарз олишга ва бўғзигача қарзга ботиб охир-оқибат қазларини ер ва қазилма бойликлар ҳисобидан тўлашга мажбур бўлади.
Қирғизистоннинг қарз ботқоғига ботиб боришининг асоси халқаро оламий глобал бошқарув системаси томонидан атайин пайдо қилинади. Бу жараёнда қирғиз сиёсий доирасининг роли коррупцияга ботиб қолганидадир. Шу коррупциялашган схема ҳам, ташқи мустамлака давлатлар томонидан ривожлантириб борилади. Уларга Қирғизистон тобора кўпроқ қарзга ботиб қолиши учун мазкур қарзларнинг бир қисмини ўзлаштириб олиш ҳақида фикрлайдиган коррупция ботқоғига ботган амалдорлар керак. Халқаро сиёсат вакиллари айнан шу ҳаромтомоқ сиёсий гуруҳдан фойдаланади. Чунки бу гуруҳ мамлакат учун қарз олаётганида “оғир саноатни ривожлантириш учун, ҳатто шу кунга келиб сотиб йўқ қилиб юборишган йирик корхоналарни қайта ишлатиш учун” деб бирор марта қарз олган эмас.
Қирғизистон муаммоси халқаро капиталистик системанинг устимизда тургани ва шу система тузган халқаро глобал оламий сиёсатнинг мавжуд эканига боғлиқдир. Моддий манфаатдан бошқасини ҳисобга олмайдиган капиталистик тузум устимизда татбиқ қилинар экан Қирғизистон ҳеч қачон қарз юкидан қутула олмайди.
Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here