Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар қонун ва конституцияга ўзгартиш киритиш билан ҳокимиятга чирмашиб ёпишиб олишмоқда

0
317

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар қонун ва конституцияга ўзгартиш киритиш билан ҳокимиятга чирмашиб ёпишиб олишмоқда

Имрон Хон генерал-лейтенант Файз Ҳамидни Покистон разведка раҳбарлигидан бўшатиб, таҳдид қилиши ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, бундай деди:

«Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар қонун ва конституцияга ўзгартиш киритиш билан ҳокимиятга чирмашиб ёпишиб олишмоқда. Улар ҳокимият ва ноқонуний бойликлар устидаги ўзларининг шахсий амбицияларини қондиришда қонундан фойдаланишяпти. Аслида эса, Исломда инсонлар устидан ҳукм юритиш Аллоҳ Субҳанаҳуга ибодат ва итоат қилиш ҳисобланади. Чунки одамларни ёлғиз Ислом шариати билан бошқариш вожибдир».

Баёнотда Покистондаги мусулмонларга бундай мурожаат қилинди:

«Демократия фақатгина ўзини ва мустамлакачи хўжайинларини ўйлайдиган ва бундан бошқа ташвишлари йўқ раҳбарларни етиштириб чиқаради. Бас, бундай тузумга қарши чиқиб, Ислом бошқаруви бўлмиш Халифаликни барпо этиш учун Аллоҳ йўлида ҳаракат қилиш вақти келди».

Баёнот сўнггида Покистон қуролли кучларига бундай мурожаат йўлланди:

«Анави раҳбарларга ўз шахсий амбицияларини қондириш учун сизнинг куч-қудратингиздан фойдаланмоқчи бўлишларига йўл қўйманг. Бойлик орттиришга ҳаракат қилаётган бундай коррупциячи раҳбарлардан воз кечинг ва халқингизни азоб-уқубатлардан, бахтсизликлардан озод этинг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг.

Роя газетасининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги 363-сонидан

NO COMMENTS