Янги қўзғолон учқуни Таизда бошланяпти! У давом этиб, туб ечимга қандай эришаркин?!

162
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Янги қўзғолон учқуни Таизда бошланяпти

У давом этиб, туб ечимга қандай эришаркин?!

Устоз Сулаймон Муҳожирий

Яқинда Таиз вилояти биринчи бўлиб адолатсизлик ва зулмга қарши инқилобларни қайта бошлади. Агар биз ушбу воқеалар манзарасида Таиз минтақаси ҳақида сўз юритмоқчи бўлсак, араб баҳори қўзғолонидан бошлашимиз керак бўлади. Ҳа, ўшанда қўзғолоннинг илк ҳаракати Таиздан бошланди… Намойишчилар 2011 йил 3 феврал куни динни давлатдан ажратиш ақидасидан келиб чиққан демократик республикачи бошқарувни, яъни Али Солиҳ режимини ағдаришга чақирдилар… Сўнг 11 феврал жума куни ғазаб куни бошланди. Бироқ, Лиқо Муштарак партияси қўзғолон тўлқинини жиловлаб олиб, мустамлакачи кофирлар нуфузи ва манфаатини ҳимоя қилиш эвазига, қўзғолондан ўзининг шахсий манфаати йўлида ва оёқлари ликиллаб қолган курсиларни эгаллашда фойдаланди. Бу мустамлакачи кофирлар Яманда ўнлаб йиллардан бери эски нуфуз соҳиби бўлиб келаётган Британия билан унинг ўрнини эгаллашга уринаётган АҚШдан иборат.

Зеро, Таиз вилояти стратегик аҳамиятга молик. У Яман марказидан Қизил денгиз соҳилигача, жанубдан дунёдаги энг муҳим юк ташиш жойларидан бири бўлган Бобул Мандаб бўғозигача чўзилган. Қўзғолоннинг Ҳуррият майдонидан бошланиши ва унга Таиздан Санъогача Ҳаёт маршининг уланиб кетиши натижасида ушбу вилоят учун қўзғолон бадали охирги ўн йилликда жуда қимматга тушди. Қўзғолон ортидан кофир Ғарб ўзининг малай ҳукмдорларига қарши қўзғалган халқдан ўч олиш мақсадида шу малайлари қўли билан юртнинг чор атрофида бошбошдоқлик ва вайронагарчиликни кенг ёйди. Шунингдек, Ғарб давлатлари айни қўзғолондан ўз малайларини ҳокимият тепасига олиб келишга уринишда фойдаланишди ва шундай бўлди ҳам. Масалан, Америка Британия нуфузини йўқ қилиш учун Яман шимолидаги ҳокимият тепасига Ҳусийларни олиб чиқди. Британия нуфузи эса Ҳодий, унинг тарафдорлари ва унга тобе партиялардан иборат эди. Бинобарин, Яман  Британия билан АҚШ ўртасидаги жанговар кураш ҳолатига кирди. Бунинг оғир бадалини эса, ҳамон Яман аҳли, шу жумладан Таиз аҳли тўламоқда ҳамда ўз маҳаллий ва регионал малайлари қўли билан курашаётган йирик давлатларнинг шафқатсиз жазоларига дуч келмоқдалар. Бугун эса, Яман аҳли ушбу ёвуз фитна оловида жизғинак бўлмоқда. Чунки машъум «Кескинлик бўрони» юртдаги барча нарсани ёқиб кул қилди, фақат юртни озод этажакларини даъво қилган Ҳусийларга зиён етказмади. Йўллар ёпилди, шу жумладан, Ҳубон ва Таиз шаҳрини Ҳажария минтақалари билан боғловчи йўл ҳам кесилди. Бу Таиз аҳлини, айниқса, Яманнинг турли вилоятларида турли бизнесларга эгалик қилган Ҳажария аҳолисининг азоб-уқубатларини янада кучайтирди. Кейин валюта қадри тушиб кетди, қимматчилик бошланди, қашшоқлик келиб чиқди, газ фақат қора бозордан осмонўпар нархлардагина топиладиган нарсага айланди. Таълим соҳаси издан чиқиб, саводсизлик кенг тарқалди. Юртда касалликлар тарқалди, ҳар шаҳарда, хусусан Ҳусийлар назоратидаги ҳудудларда тиланчилик кўпайди… Булар Яман аҳли тушган аҳволнинг денгизидан бир томчи, холос.

Ушбу сиёсий ва иқтисодий беқарорликка Британия билан АҚШнинг Яманда маҳаллий ва минтақавий малайлари орқали олиб бораётган нуфуз талашиш курашлари сабаб бўлди. Бинобарин, Таизда ва Британия малайлари бўлган Ҳодий билан ўтиш даври ҳукумати кучлари назоратидаги вилоятларда норозилик намойишлари келиб чиққанлиги табиий ҳолдир. Ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларга келсак, у ерларда Ҳусийлар ўзларига қарши чиққан одамларга қаттиқ зулм қилиб, улардан ўч олишмоқда, лекин одамлар Ҳусийларни асло қабул қилишмайди. «Маҳаллий валютанинг қадрсизланиши ва асосий товарлар нархининг ошиб кетишига қарши Таиз шаҳрида икки ҳафтадан буён бўлаётган норозилик намойишининг 2021 йил 27 сентябр душанба куни янада ғазабнок тус олингани кузатилди. Намойишчилар «Жамол Абдунносир» кўчасини айланиб, маҳаллий ҳокимият биноси олдида тўхтадилар ҳамда валюта қадрсизланишини қораловчи ва ҳукуматнинг тарқалишини, Таиз ҳокими Набил Шамсоннинг ишдан кетишини талаб қилувчи шиорлар билан ҳайқирдилар. Шунингдек, намойишчилар «Ҳавзи Ашраф», «Жамол Абдунносир», «Водий қози» ва қуйи «Таҳрир» каби катта кўчаларни ҳам тўсишди». (https://www.аlmawqeapost.net/ 2021 йил 27 сентябр).

Воқеа-ҳодисаларни кузатиш орқали шу нарса маълум бўладаки, бу намойишлар ҳақиқатда одамларнинг сабр косаси тўлиб тошиши ва азоб-уқубатлари ортиб, зулм, очлик ва хавф-хатарлар сабр қилиш билан бартараф қилиш мумкин бўлмаган даражага етиши оқибатида келиб чиқди. Шунга қарамай, илмоний раҳбарият ҳамон бу намойишларни жиловлашга, улардан мустамлакачи кофирнинг режаларини амалга оширишда фойдаланишга уриняпти. 2021 йил 19 сентябрда «alwahdawi.net»да бундай дейилди: «Таиз вилоятида – халқнинг фуқаровий ҳаракати сифатида – Таизни қутқариш учун халқ ҳаракати эълон қилинди. У шаҳарнинг сиёсатчилар, касаба уюшмалари вакиллари, инсон ҳуқуқлари фаоллари, хотин-қизлар ташкилоти фаоллари ва шаҳар халқ намоёндаларини ўзи ичига олди. Яман Социалистик партиясининг марказий қўмитаси аъзоси доктор Абдурраҳмон Арзақий ушбу ҳаракатнинг бош координатори ва расмий нотиғи бўлди». Бу воқеа-ҳодисалар илмоний партияларнинг, ҳатто «Ислоҳ» каби ўзини исломийлигини даъво қилган партияларнинг муваффақиятсизлигини кўрсатди. Демак, одамлар бу ишларнинг моҳиятини англаб етмоқлари ва ўз етакчиликлари учун сўзда ҳам, амалда ҳам Исломни йўл қилиб олган онгли яроқли альтернативани қидириб топмоқлари даркор.

Бу каби халқ ҳаракатлари мудом туб ечимга, яъни, Исломни татбиқ қилувчи давлатни барпо этиш ечимига эга холис онгли етакчиликка эргашмас экан, барчаси бўш доира ичида ҳаракат қилаверади, бирор муаммони ҳал қилмайдиган фойдасиз фаолиятлар билан одамларни адаштиришда давом этаверади. Ҳизб ут-Таҳрир эса, давлат раҳбарларини ҳам, ҳаётнинг барча соҳасида Ислом асосида ечим бара оладиган давлат лойиҳасини ҳам тайёрлаб қўйди.

Эй Ямандаги аҳлимиз!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ

«لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди», дея марҳамат қилганлар. (Икки шайх ривояти). Бас, сизга нима бўлдики, бундай жиноятчи ва малай етакчиликка эргашавериш билан кетма-кет чақтирмоқдасиз, ахир, улар ўзларини ҳам, юртларини ҳам, фуқароларини ҳам бировларнинг дунёси эвазига сотиб бўлишди-ку?! Улар мустамлакачи кофирни рози қилишдан бошқа ҳеч нарса қилишмади ва асло қилишмайди ҳам!

Эй Ямандаги аҳлимиз!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга ўзининг Китоби Каримида

إِنَّ لَكَ أَلاَّ تَجُوعَ فِيهَا وَلاَ تَعْرَى + وَأَنَّكَ لاَ تَظْمَأُ فِيهَا وَلاَ تَضْحَى

«Шубҳасиз, сен у жойда оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсан» [Тоҳа 118-119]

деди. Яъни, бизнинг емоқ-ичмоқ, кийим-кечак ва уй-жойсиз қолмаслигимизга Аллоҳнинг Ўзи кафил бўлди. Аммо бугунги демократик тузумлар бор экан, бу асло амалга ошмайди. Балки бу Аллоҳ ваъда қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик тузумидагина амалга ошади. Аллоҳ ваъда қилган экан, бас, сиз билан ва сизнинг орангиздаги фаолият қилаётган биз Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарларингиз билан ҳаракат қилинг, биргаликда ушбу тузумни барпо этайлик ва Яманни ушбу буюк давлатнинг марказига айлантирайлик.

وَاللَّهُ مَعَكُمْ وَلَن يَتِرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ

«Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизнинг (савоб-мукофотини) камайтирмас» [Муҳаммад 35]

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here