Сергей Лавров: Афғонистонга қўшни давлатларда вазият беқарорлашишига йўл қўймаслик керак

655
0

Сергей Лавров: Афғонистонга қўшни давлатларда вазият беқарорлашишига йўл қўймаслик керак

 Хабар: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг Марказий Осиё давлатларида сиёсий вазият беқарорлашишига йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 Унинг сўзларига кўра, Россия учун Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият муҳим аҳамиятга эга.

 “Афғонистондан Марказий Осиёга террорчилик ва наркотик таҳдидлари кириб келишига йўл қўймаслик керак ва бу муаммоларни Афғонистоннинг ўзида ҳал қилиш зарур. Айни пайтдаги асосий вазифа минтақадаги иттифоқчилар барқарорлигини таъминлаш, чунки Марказий Осиёдан бўлган иттифоқчиларимиз билан бизнинг ҳеч қандай чегарамиз йўқ, деярли ҳаммаси билан визасиз режимга эгамиз”, – деди у.

 Изоҳ: Август ойида Толибон ҳаракати Афғонисотонда ҳокимият тепасига келганидан сўнг рус расмийлари бири қўйиб бошқаси Афғонистон “таҳдиди”ни имкон қадар бўрттириб кўрсатишга ва гу орқали минтақадаги рус нуфузини яна кучайтириш уриниб келишмоқда.

 Дастлаб, авгут ойи охирида РФ давлат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича Федерация Кенгаши комиссияси раҳбари Андрей Климов август Афғонистондаги воқеалар туфайли Россия чегаралари атрофидаги вазият хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликка ўзгаришлар киритилишини талаб қилиши мумкин эканлигини маълум қилиб, “Биз шуни аниқ биламизки, экстремистлар қочоқлар кўриниши остида МДҲ, КХШТ ҳудудларига кириб боришни истамоқда”, – деган эди.

 Россия президенти Владимир Путин 15 октябр куни бўлиб ўтган МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашувда, “Ироқдан, Суриядан у ерга жанговар ҳаракатларда тажрибага эга жангарилар йиғилиб келмоқда. Шу боис террорчилар чегарадош мамлакатлардаги, жумладан, МДҲ мамлакатларидаги вазиятни ҳам беқарорлаштиришга, тўғридан-тўғри ёйилишга уринишни бошлашлари мумкинлиги истисно қилинмайди”, – деди.

 Шунингдек, Путин афғон чегарасидаги вазиятни доимий кузатувга олиш ва жангариларга қаршилик кўрсатишга шай туриш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун куч ишлатар тузилмалари ишини мувофиқлаштириш ва керак бўлган пайтда қўшма амалиётларни ўтказиш кераклигини белгилаб ўтди.

 Россия раҳбари Марказий Осиё, Кавказорти ва бошқа минтақалар учун туғилаётган эҳтимолий таҳдидлар сентябрдаги КХШТ ва ШҲТ саммитларида батафсил муҳокама қилинганини қайд этди. Бу мавзу бўлажак МДҲ саммитида ҳам муҳокама қилинишини маълум қилди.

 Бундан ташқари, минтақа давлатлари КХШТ доирасида Россия билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказишга мажбурлаб келинмоқда. Россиянинг “афғон таҳдидини” имкон қадар ваҳимали қилиб кўрсатишдан – минтақада ҳарбий иштирокни кучайтиришдан ташқари – кўзлаган яна бир мақсади бор. Агар афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнайдиган бўлса минтақа учун манфатли бўлган Термиз – Мозори Шариф – Қобул – Пешовар темир йўли, ТАПИ ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш имкони пайдо бўлади. Агар ушбу лойиҳалар амалга ошгудек бўлса, Россия минтақа давлатларига босим ўтказиш ричагларидан маҳрум бўлади ва минтақа устидан бўлган назоратни йўқотади. Россия буни олдини олиш учун синалган усул – “терроризм таҳдиди”дан фойдаланиб, минтақа давлатларини чегараларини мустаҳкамлашга ундамоқда. Ҳозир Россиянинг минтақа устида ўз нуфузини сақлаб қолиш учун ҳарбий кучига суянишдан бошқа чораси қолмади ҳисоб.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here