بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШ ўз ортидан Европани ҳам судраб, Ливияда сайлов ўтказиш учун у ердаги доираларга босим ўтказмоқда
Устоз Аҳмад Муҳаззиб қаламига мансуб
Ҳокимиятда зўравонлик қилаётган золим ҳукмдор ағдарилгандан сўнг ҳам кўпинча ёвуз давлатлар кўмаги билан бошбошдоқлик давом этади, баъзан узоқроқ ҳам чўзилади. Шу вақт мобайнида собиқ режимнинг одамларга қилган зулм ва зўравонлигига ёрдам берган сарқитлари яна қайта майдонга қайтишни бошлайди. Буни нафақат Ливия мисолида кўриш мумкин, балки бошқа давлатлардан ҳам кўра кўпроқ кўзга ташланади. Собиқ режим тизими давлатнинг аксар бўғинларига, ҳатто ҳукуматнинг ичигача киришга муваффақ бўлди. Масалан, адлия вазири илгари Инқилоб қўмитасида (Қаззофийнинг ўз рақибини йўқ қилувчи аппаратида) ишлаган. Миллий бирлик ҳукуматидаги иқтисод вазири ҳам Қаззофийнинг вазирларидан бири бўлган. Собиқ режимнинг баъзи одамлари Ҳафтар билан иттифоқчи бўлиб олишди. Масалан, ташқи ишлар вазираси Ҳафтар тарафдорларидан бири бўлиб, у ҳам собиқ режимдаги шахслар билан, айниқса, Қоҳирада яшаётган Аҳмад Қаззофуддам сингари халқдан ўғирлаган молларни ўзлаштирганлар билан яхши алоқага эга. Зеро, Қаззофуддамнинг ўзи 2012 йил Мустафо Абдулжалил томонидан юборилган Али Саллобийга давлатдан ўғирланган пуллардан 25 миллион долларини қўлга киритганини эътироф этган.
Бу юртдаги мавжуд воқеликни ўқувчи англаб етиши учун келтираётганимиз фактларнинг муқаддимаси, холос.
Жорий воқеа-ҳодисаларнинг айримларини кўриб чиқамиз:
- 2021 йил 4 октябрда Тобруқ вакиллар палатаси давлат олий кенгашига мурожаат қилмасдан, давлат президенти ва вакиллар палатаси сайловлари тўғрисида қонун чиқарди. Ваҳоланки, давлат олий кенгаши амалда Сухайрот ҳужжати асосида ташкил этилган бўлиб, бу ҳужжатда қачон вакиллар палатаси сайловлар тўғрисида қонун ишлаб чиқмоқчи бўлса, албатта олий кенгашга мурожаат қилиб, у билан маслаҳатлашиши шартлиги айтилган.
- Жорий ой бошида Ақила Солиҳ раислигидаги ушбу Тобруқ вакиллар палатаси кворум ва сайловчилар сони бўйича очиқ сохта овоз бериш фирибгарлигидан фойдаланиб, Дабиба ҳукуматидан ишончни олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқарди.
- Адолат ва Қурилиш партияси, Миллий Нажот Фронти партияси, Ўзгариш партияси бошчилигидаги Ливия партиялари Тобруқ вакиллар палатаси қарорларини қораловчи баёнотлар чиқаришди.
- Ливия ғарбидаги Бирлашган кучларга алоқадор телеканалларнинг барчаси доимий равишда Ҳафтарнинг жиноятларига диққат қаратишди. Ҳафтар, унинг армияси ва унга қарашли жангарилар ўтган олти йил ичида содир этган бу жиноятлар оддий фуқароларни ўлдириш, аъзоларини кесиб ташлаш, одамларни тириклайин кўмиш, мол-мулкларни вайрон қилиш ва ёқиш кабилардан иборат бўлгани айтилди.
- Боши берк кўчага кириб қолган мана шундай бир муҳитда, бош вазир Абдулҳамид Дабиба чиқиб, Ҳафтар ва Ақила Солиҳга қарши кураш эълон қилди. Сўнг одамлар чекаётган азоб-уқубатлар ва қийинчиликларни дастаклаб, уларнинг жароҳатларидан ғарблик хўжайинлари режасини амалга оширишда фойдаланди. Яъни, турмуш қурмоқчи бўлган ҳар бир йигит-қизга моддий «грант» бериш қарорини тасдиқлаб, уларга 40.000 динор миқдорида пул ажратиш орқали ёшлар секторини ўзига мойил қила бошлади. Натижада, Ҳафтар ва унинг қўшинига қарши курашда кўпчиликда умид уйғотди. Нафақахўрларга 450 динор компенсация бериш тўғрисида йиллар олдин қабул қилинган қарорга ўзгартиш киритиб, 900 динордан бериладиган қилди ҳамда муаллимлар компенсациясини ошириш тўғрисида ҳам қарор чиқарди. Шу билан Дабибанинг халқчиллиги бошқаларга қараганда анча ошди.
- Дабиба Ҳафтар ва Ақила Солиҳларга қарши даҳанаки уруш эълон қилиб, уларнинг номини айтмасдан «кимсалар», дея бундай баёнотлар берди: «Оддий фуқароларни қирган, одамларни тириклайин кўмган ва Ливия халқини ўлдириш учун ҳар давлатдан қурол олиб келган кимсалар билан биз қандай қилиб ярашамиз ва муроса қиламиз?!». У шунингдек, «Қўмондонлик мавқеларидаги малай ва қотил кимсаларга рози бўлишимиз ва улар билан ҳамкорлик қилишимиз мумкин эмас», дея қўшимча қилди.
- Ҳақиқатдан, Дабиба юрт ёшларидан йирик қисмини ўзига мойил қилишга ва молиявий қарорлари билан бошларини айлантиришга муваффақ бўлди. Шунингдек, у олдиндан режалаштирилган, кейин тўхтатиб ва музлатиб қўйилган кўплаб лойиҳаларга имзо чекиб, уларни собиқ вазирликлар тортмасига ташлаб қўйди, бирортасини амалга оширмади. Электр муаммосини ҳал қилди, аммо кейинчалик маълум бўлишича, одамларга босим қилиш ва халқда «ечимга эришиш имкониятсиз», дея умидсизлик пайдо қилиш мақсадида электр муаммоси қасддан сунъий пайдо қилинган. Зеро, бу каби ишлар билан давлат хавфсизлик хизмати ва вазирликлардаги давлат ортидаги давлат шуғулланиб келган.
Булар аввалгидан ҳам хатарли тус олаётган ички вазият ҳақида. Гап шундаки, Дабиба бу каби компенсациялар, грантлар ва ютуқларни амалга оширишдан Ливия аҳлининг манфаатини ўйламаяпти. Балки уларнинг кўнглидан жой олиб, сайлов учун овозларини сотиб олишни ният қиляпти. Қолаверса, у Ливия устидан зўравонлик қилиш, бойлик ва ресурсларини ташиб кетишдек мустамлакачи кофир Ғарбнинг сиёсатини ижро этмоқда. Яъни, унинг бу тадбир-чоралари Ливия устида кетаётган давлатлараро кураш доирасида кетмоқда.
Энди Ливия масаласидаги давлатлараро ҳаракатга келсак, Франция қувиб чиқарилиб, собиқ тасирлари ҳам тугатилгач, АҚШ сайловлар, деган чора-тадбирни қўллаб-қувватлай бошлади. Масалан, АҚШ элчиси берган кўплаб баёнотларида сайловларни ўз вақтидан, яъни келаси 24 декабрдан кечиктирмай ўтказиш лозимлигини қатъий таъкидлади. https://www.omanobserver.om/ саҳифасидаги бир хабарда ҳам «Америка Ливия можаросини ҳал қилиш билан боғлиқ «5+5» ҳарбий ва хавфсизлик қўшма қўмитасининг муваффақиятларидан умид қилади», дейилади.
Араб давлатлари Лигаси ўзининг Ливия саҳнасида таъсири йўқлигига қарамай, саҳнадаги умумий оқимни тушуниш учун «5+5» йиғилишининг якуний натижаларини олқишламоқда. Якуний натижада «барча ёлланма аскарлар ва хорижий жангчиларни Ливиядан босқичма-босқич, мувозанатли тарзда олиб чиқиш режаси тасдиқланган».
Туркия турк вакиллар палатаси спикери Мустафо Шентоп тилидан «Биз Ливия сайловларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ўз вақтидан, яъни келаси 24 декабрдан кечиктирмай ўтказилиши тарафдоримиз», деди.
Дабиба Ливия масаласини муҳокама қилиш ва Қатарни жорий ой охирида бўлиб ўтадиган «Ливия барқарорлиги» номли конференцияда иштирок этишга даъват қилиш учун чоршанба куни Қатарга боради.
Тобруқ вакиллар палатаси сайловлар вақтини бекор қилиш ва президентлик сайловини 24 декабрда ўтказиш, орадан бир ой ўтиб парламент сайловини ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди.
Буларнинг барчаси Ҳафтар учун қилинди, яъни агар у ютиб чиқадиган бўлса, парламент сайловларида ўйин қилиш имконига эга бўлади, борди-ю ютиб чиқмайдиган бўлса, ўз армияси қўмондонлигига қайтади.
Италия ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби билан учрашувидан сўнг Ливиядаги сайловлар муваффақиятсиз якунланса, катта хавф туғилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Юқорида айтиб ўтилган нарсалардан Американинг парламент ва президентлик сайловларини ўтказишга интилаётгани маълум бўлмоқда. Шубҳасиз, у ўз малайларининг ҳокимиятни қўлда ушлаб туришларини истаяпти. Бунга эришиши мумкин, аммо эришолмайдиган бўлса, у ҳолда, Ҳафтарнинг «портловчи мосламалари» қайта ишга туширилиши мумкин.
Афтидан, Америка Абдулҳамид Дабибани ўзига мойил қилган кўринади, айниқса, Дабиба Мисрга борди ва Сисий билан сўзлашувлар ўтказиб, мисрликларнинг Ливияда катта лойиҳаларни амалга оширишларига имкон берувчи иқтисодий протокол ва шартномалар имзолади. Туркияга ҳам борди ва туркларнинг 2011 йилдан олдин амалга оширишган ишларини улар билан муҳокама қилди ва турк компаниялари Ливия майдонига қайта бошлади.
Абдулҳамид Дабибанинг минтақавий ва халқаро жиҳатдан қўллаб-қувватланган ҳолда, мана шундай изчил фаолиятларидан кўриниб турибдики, агар сайловлар ўтказиладиган бўлса, унинг ғолиб чиқиши эҳтимоли каттадир.
Буларнинг барчаси очиқ кўриниб турган нарсалардир. Бироқ, энг хатарли нарса аҳолининг банклардан судхўрлик кредитларини олишлари учун кенг йўл очиб бериш ишлари бошлаб юборилганидир… Зеро, бу нарса мамлакатда хусусий саноат ва лойиҳаларни ривожлантириш, деган баҳона билан амалга оширилади. Бу билан одамлар Аллоҳ ва Росулига қарши урушга кирган бўладилар. Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай демоқда:
الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لاَ يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ
«Судхўрлик қилаётган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар» [Бақара 275]
Демак, судхўрлик гуноҳи азим ишларидан биридир.
Хулоса қиладиган бўлсак, бошқа мусулмон юртлари муаммолари ечими каби, Ливия муаммолари учун фақат битта ечим бор. У ҳам бўлса, бу юртни кофир мустамлакачи Ғарб чангалидан суғуриб олиб, уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳукмига итоат қилишини таъминлашдир. Ушбу давлат инсонлар ишларини Аллоҳ Таборака ва Таолонинг розилигига эришиш мақсадида бошқаради, мустамлакачи кофир Ғарб манфаатларини рўёбга чиқаришга жалб қилиш мақсадида эмас.
Аллоҳ Таолодан бизга ушбу ҳақ давлатни тезлаштиришини сўраб қоламиз.
Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан