Қирғизистон Хитой билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Хабар: Қирғизистон Хитой билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради. 15- октябр куни Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов Хитой ташқи ишлар вазирлигининг ташқи хавфсизлик масалалари бўйича махсус вакили Чэн Гопин билан бу масалани муҳокама қилди.
Қирғизистон президенти маъмурияти тарқатган расмий баёнотга кўра, минтақавий хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилган.
Видео конференция форматида ўтган учрашувда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган ва терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш, киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик ҳақида фикр алмашилган. Учрашувнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.
Изоҳ: 2022-йилнинг баҳор ойидан бошлаб “Хавфсиз шаҳар-2” лойиҳасини ютган Хитойнинг “Shenzhen Sunwin” компанияси еттита вилоят, иккита йирик шаҳар, 15 кичик шаҳарча ва 73та аҳоли пунктларига жами 306та видео кузатув ускуналарини ўрнатади. Камералар йўлдаги қоидабузарликларни қайд қилади ва маълумотлар мониторинг марказига етказилади. Табиийки, ушбу марказда етакчи мутахассислар хитойликлардан иборат бўлади. Бу тўпланган маълумотлар қандай сақланади ва қандай мақсадда фойдаланилади буни Хитой ҳал қилади. Гарчи ҳукумат одамларни маълумотларни сақлаш хавфсизлиги ҳимояланган, маълумотлар четга чиқиб кетмайди деб тинчлантиришга уринаётган бўлсада марказда ишладиган маҳаллий кадрлар кадрлар хавфсизликни таъминлаш уёқда турсин, ҳатто лойиҳанинг бузилиб қолган асбобларини ҳам таъмирлай олишмайди.
2019-йил 21-май куни Қирғизистонга ташриф буюриган Хитой ташқи ишлар вазири Ванг И Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувда Шарқий Туркистон мусулмонлари тўғрисида сўз юритиб: “Бир неча йил олдин Шарқий Туркистон “уч ёвуздикдан” – терроризм, экстремизм ва сепаратизм – кўп жабр кўрди, деган эди. Маълумки, худосиз хитой ҳукумати намоз ўқиш, рўза тутиш, эркакларнинг соқоли ва аёлларнинг ҳижобини ҳам терроризм ва экстремизм белгиси деб ҳисоблайди. Қирғиз ҳукумати билан бўладиган ҳамкорликда ҳам айнан мана исломий қадриятларни ёйлишини олдини олиш ва Хитойга қарши кайфият пайдо қилишда асосий ўринни эгаллаётган исломий жамоат ва фаол мусулмонларга қарши курашнинг кучайтиришни талаб қилиши аниқ.
Қирғиз ҳукуматининг Россия чангалидан қутулиш йўлида Хитой томон юзланиши худди “ёмғирдан қочиб, дўлга тутилиш”дек гап. Бу мамлакат келажаги ва мусулмон аҳоли эътиқоди учун жиддий хатар бўлиб, расмий ҳукумат Хитой ажратадиган грант ва қарзлар эвазига мамлакат эшикларини хитойлик компанияларга ланг очиб бермоқда. Гарчи ҳозир Шарқий Туркситондаги мусулмон биродарлармиз бошига тушаётган зулмлар кўпчилик учун эртакдек туйилмоқда. Шу сабабли бунга эътиборсиз қарашмоқда. Ҳақиқатда эса Хитой босқинчилиги бизга қараб жадал юриб келмоқда.
Абдураҳмон Одилов