Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос одатдагидек Фаластин масаласини йўқ қилишда очиқ ташаббус кўрсатмоқда!

107
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос одатдагидек Фаластин масаласини йўқ қилишда очиқ ташаббус кўрсатмоқда!

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида нашр қилган изоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг жума куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида айтган сўзларига раддия сифатида, қуйидагиларни таъкидлади:

«Аббоснинг кети узилмаётган баёнотлари тешик пақирга сув қуйишга ўхшайди. Масалан, кўп йиллар олдин унинг Озодлик Ташкилоти яҳудий вужудини эътироф этишдан воз кечиш билан таҳдид қилган ва бу таҳдиди ҳавога учиб кетган эди. Чунки Озодлик Ташкилотининг позицияси яҳудий вужуди хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва Фаластин масаласини йўқ қилишга уринишдан нарига ўтмайди».

Изоҳда қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Аббоснинг альтернативалари аввалгиларидан ҳам қабиҳ бўлиб, хиёнат ва жиноятда Осло шартномасидан фарқ қилмайди. Чунки унинг таклифлари бир йил ичида Фаластин масаласидан қолган-қутганини ҳам йўқ қилади. Яъни, Аббоснинг «Фаластин аҳли халқаро мудофаа билан таъминланиши керак», деган чақириғи босқинчилик устига яна босқинчиликка бўлган чақириқдир. Чунки халқаро кучларнинг кириши яна бир босқинчилик бўлиб, унинг зўравонлиги яҳудийларникидан қолишмайди. Босния ва Герцеговина ва бошқа юртларимиздаги ҳодисалар бунга тирик гувоҳ. Аббос тинчлик ечимига содиқ қолиш ҳамда минтақа ва Фаластинда терроризмга қарши курашни давом эттириш тўғрисида маҳкам турар экан, бу билан ўзининг хиёнатда содиқ эканини таъкидлаб, ўз режимининг «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Исломга қарши уруш олиб бораётганини очиқ билдириб қўйди».

Матбуот изоҳи сўнггида бундай дейилди:

«Фаластинни Аллоҳнигина дўст тутган, мустамлакачилар лойиҳалари ва қарорларига бўйсунмайдиган, балки Аллоҳ Таолонинг

وَأَخْرِجُوهُم مِّنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ

«Сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз!» [Бақара 191]

деган каломини татбиқ этадиган етакчилар озод этади».

Роя газетасининг 2021 йил 29 сентябр чоршанба кунги 358-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here