Миллионлаб афғон болалари Американинг салибчи уруши қурбонларига айланди

183
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миллионлаб афғон болалари Американинг салибчи уруши қурбонларига айланди

«Ал-Жазира жонли эфирда (ҳижрий 1443 йил 23 муҳаррам, милодий 2021 йил 31 август сешанба куни) қуйидаги хабар тарқатилди:

«Бугун сешанба куни «Save the Children» (болаларни қутқаринг) халқаро ташкилоти Афғонистонда сўнгги йигирма йил ичида 33 мингга яқин бола ўлдирилганини ва ногирон қилиб қўйилганини маълум қилди.

«Save the Children» ташкилотининг ушбу маълумоти АҚШнинг ўз тарихидаги йигирма йил давом этган энг узоқ уруши ортидан Афғонистондан чиқиб кетган бир пайтда янгради.

Ташкилот Афғонистонда сўнгги йигирма йил мобайнида ҳар беш соатда бир камида битта бола ўлдирилганини ёки майиб қилиб қўйилганини билдирди.

«Бу рақамлар болаларга қарши ушбу ҳалокатли урушнинг ачинарли кўриниши ҳисобланади», дейди ташкилот. Унинг таъкидлашича, афғон уруши оқибатида 32 минг 945 нафар бола ҳалок бўлгани айтилади, аммо ҳақиқий сон бундан бир мунча кўп бўлиши мумкин ҳамда бу рақам уруш давомида очлик, қашшоқлик ва касалликдан ўлган болаларнинг сонини ўз ичига олмаган.

Ташкилот халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги болаларни қутқаришга ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ўз даъватини йўллади».

Роя:

АҚШнинг терроризмга қарши кураш ниқоби остида йигирма йил олиб борган салибчилик урушида ўн минглаб афғонистонлик болалар жонларини қурбон қилди. Бундан ташқари, Американинг бу босқинчилиги сабабли ҳамда афғон аҳли бошига ҳукмрон қилиб қўйган малай коррупциялашган ҳукуматлар остида қашшоқлик, очлик, тўйиб овқат емаслик ва касалликдан миллионлаб бола азоб-уқубатлар чекди ва ҳануз чекиб келмоқда. ЮНИСЕФ чиқарган ҳисоботга кўра, Афғонистонда 10 миллионга яқин бола тирик қолиш учун гуманитар ёрдамга муҳтож. Бундан ташқари, жорий йил давомида бир миллионга яқин бола оғир турдаги озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекиши ҳамда даволанмаслик натижасида ҳалок бўлиши мумкин. ЮНИСЕФга кўра, миллионлаган болалар полиомиелит ва қизамиққа қарши эмлаш кампаниялари, озиқ-овқат, ҳимоя, бошпана, сув ва санитария каби асосий хизматларга муҳтож бўлиб қолаверади.

Яна шунча нарсадан кейин халқаро ҳамжамиятдан Афғонистондаги болаларни қутқаришни талаб қиладиганлар чиқмоқда… Бу манофиқ халқаро ҳамжамият қачон мазлумларни ҳимоя қилиб, бечораларга ёрдам берган, айниқса, мусулмонларга?!

Мусулмонларнинг муаммолари фақатгина уларнинг Ислом ақидаси асосидаги бирлиги, миллий бўлинишлардан воз кечишлари ҳамда мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг ташкилотлари билан бўлган алоқа ипларини узиб ташлаб, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлашлари билан ҳал бўлади.

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» [Оли Имрон 103]

Роя газетасининг 2021 йил 8 сентябр чоршанба кунги 355-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here