بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмонлар! Ғазо ва бутун Фаластин яҳудийлардан ва тил бириктирувчи ҳукмдорлардан қутқаришингизни кутмоқда
Яҳудий вужуди хиёнат, нафрат ва аҳдларни бузиш устига қурилган. Унинг Фаластин аҳлига қилаётган жиноятларига ҳамда Ғазо секторига қилаётган ҳужумлари ва қамалига чек қўйиш фақат бу вужудни илдизи билан қўпориб ташлаш билан амалга ошади. Аммо бу нарса бугунги кундаги режимлар, жумладан Сисий режими ағдарилмагунича амалга ошмайди. Сисий режими Ғазони қамал қилишда яҳудий вужудига шерик бўлмоқда. У ўтган ҳафтадаги ҳодисалар ортидан кутилмаганда Рафаҳ чегара пунктини икки томондан ҳам ёпиб қўйди. Яна бири Иордания режими. У яҳудийлар бош вазири Нафтали Беннетни айни қонли ҳодисалардан сўнг ўзаро алоқалар учун олқишлади. Араб ярим оролидаги барча малай режимларнинг аҳволи шундай. Ушбу қора саҳифага ва тарихий масхарабозликка чек қўйиш учун Ислом Умматига ва унинг орасидаги қудрат аҳлига сиёсий онгли мурожаат йўллаш билан уларни ағдариш мумкин. Ана шунда қудрат соҳиблари Фаластинни яҳудийлардан тозалаш ва аҳлини хорлик, қамал ва репрессиядан халос этиш учун муборак замин томон ҳаракатга келадилар.
Яҳудий вужуди Ғарбий соҳил ва Ғазо секторидаги аҳлимизга қарши макр қилиб, уларнинг қонларини тўкиш ва мол-мулкларини вайрон қилиш учун – гарчи бу нарса Американинг ҳозирги истакларига тўғри келмаса ҳам – пайт пойламоқда. Маълумки, ҳозирда Америка бошқа асосий ишларни режалаштириб турган пайтда Фаластинда бирор бир ҳодиса портлашини ва ўзини машғул қилиб қўйишини истамаяпти. Яҳудийлар ҳукумати ҳам ликиллаб қолган бўлиб, ағдарилиш таҳдиди йўқ эмас. Бироқ, бу вазиятлар бирданига ўзгариб, биз кўплаб жиноятлар, вайронагарчилик ва қон тўкишларга гувоҳ бўлишимиз ҳам мумкин. Ёки бу вазият шундайлигича қолиб, қамал давом этаверади. Зеро, Ғазо аҳлининг аксар қисми оч қолса ҳам Америка ва унга малай-тобе ҳукмдорлар парво қилмай тураверади. Бу эса, мусулмонларга ўз биродарларига ёрдам бериш учун эртага эмас, бугун ҳаракатга келишларини тақозо қилади.
Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
«Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур» [Муҳаммад 7]
Роя газетасининг 2021 йил 1 сентябр чоршанба кунги 354-сонидан