Эй Эрдоган! Ўзинг қилмаган ишни гапириш Аллоҳ наздида оғир гуноҳдир

391
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Эрдоган! Ўзинг қилмаган ишни гапириш Аллоҳ наздида оғир гуноҳдир

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لاَ تَفْعَلُونَ + كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لاَ تَفْعَلُونَ

«Эй мўминлар, нега ўзингиз қилмаётган нарсани (қиламиз деб) гапирасиз. Ўзингиз қилмаётган нарсани гапиришингиз Аллоҳ наздида оғир гуноҳдир» [Соф 2-3]

Анадолу ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 17 муҳаррам, милодий 2021 йил 25 август чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Туркия президенти Эрдоган мусулмонларни ўз хавфсизлик ва фаровонликлари, шунингдек, бутун инсоният хавфсизлиги ва барқарорлиги учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишга чақирди. Унинг бу баёноти чоршанба куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ёшлар Форумининг тўртинчи бош Ассамблеясига юборган видеомурожаатида янгради.

Эрдоган мусулмонларни ўзлари дуч келаётган адолатсизликларга қарши овозларини баланд кўтаришга чақирди. Ҳозирги кунда дунё инсоният тарихидаги энг нотинч даврни бошдан кечираётганини таъкидлади.

Эрдоган «Ҳеч бир кун йўқки, биз демократиянинг бешиги бўлиши керак бўлган мамлакатларда мусулмон ёки муслиманинг ўз эътиқоди ёки ҳижоби ёҳуд либоси туфайли таъқибга учрагани ва камситилганини эшитмаган бўлсак», деди.

Яна бундай қўшимча қилди: «Дунёда бўлаётган бундай адолатсизликларга ҳеч биримиз қўл қовуштириб турмаслигимиз керак. Чунки биз маъруфга буюриб, мункардан қайтариш вазифаси юкланган шахслармиз».

Роя:

Бу Эрдоган ўзини маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчи эканини даъво қиляпти. Бироқ, ўзи мункарларнинг энг катталарини татбиқ қилиб, уларга чақиряпти. Бу Исломни ҳаётдан ажратувчи илмонийлик, инсон ҳавои нафси асосида ҳукм юритувчи демократия, фаҳшу бузуқликка рухсат берувчи эркинликдир. Зотан, у Туркияда мана шундай фаҳш ва ҳаром ишларнинг ёйилишига сабаб бўлган конституцияни татбиқ қиляпти. Ҳатто маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга чақираётганларга қарши курашяпти. Масалан, Исломни татбиқ этишга ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилаётганларни ҳибсга олиб, қамоққа ҳукм қилмоқда. Шунингдек, унинг илмоний давлати қонунларига эътироз билдирган ва шахснинг ўзи истаган разолат, бузуқлик ва фожирликни қилишига рухсат берувчи эркинликларга қарши чиққан инсонларга нисбатан ҳам худди шундай қиляпти. Бундан ташқари, Эрдоган кўплаб чиқишларида илмонийликни кўкка кўтариб мақтаган, уни энг яхши тузум, деб атаган. Бир куни Туркия парламентининг собиқ раиси Исмоил Қаҳрамон конституциямиз мусулмон халқимиз динига асосланмоғи керак, деб айтган пайтда Эрдоган унга қарши чиқиб, бу гап Исмоил Қаҳрамоннинг шахсий фикри бўлиб, унинг партиясини ҳам, ҳукуматини ҳам ифодаламайди, деган. Шу билан бирга, 2011 йил Мисрга бориб, мисрликларни илмонийлик тузумни барпо этишга чақирганини, Ихвонул Муслимин жамоасини илмонийликни татбиқ этишга ишонтира олганини, жамоанинг муршиди унинг гапига эътироз билдирганда уни илмонийликка қаноатлантира олганини Эрдоганнинг ўзи айтган. Ўзини маъруфга буюриб, мункардан қайтариш даъватчиси қилиб кўрсатаётган Эрдоганнинг бу каби мункар ишлари жуда кўп бўлиб, юқоридаги мисоллар улардан бир қисми, холос. Маъруф иш бу кимсадан покдир.

Роя газетасининг 2021 йил 1 сентябр чоршанба кунги 354-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here