Октябр ойидан электр энаргиясининг нархи ошиши мумкин  

581
0

Октябр ойидан электр энаргиясининг нархи ошиши мумкин  

 Хабар: Жорий йилнинг октябр ойида электр энаргиясига янги тариф сиёсатини жорий этиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Энергетика ва саноат вазирининг ўринбосари Тилек Айталиев маълум қилди. 

 Унинг сўзларига кўра, тариф сиёсати тўғрисидаги ҳужжат боҳордан бери муҳокама қилиб келиняпти. Ҳозир президент маъмурияти ва вазирлар маҳкамасида муҳокама қилинмоқда.

 “Агар ҳужжат кучга кирса, октябрнинг охири ёки ноябрнинг бошларида электр энергияси,иссиқ сув ва истиш учун янги ҳисоб-китоб жорий этилади”, – деди Айталиев.

 Изоҳ: Президент ва бош вазир вазифасини бажарувчи Садир Жапаров халқ билан бўлган учрашувларида халқнинг ундан илтимос қилган асосий сўрови электр энергиясидаги чекловларни бекор қилиш ва нархларни туширишдан иборат бўлган эди. Жапаров Норин вилоятига бўлган иш сафарида маҳаллий яшовчилар учун электр энергиясидаги чекловлар 2021 йилнинг баҳор ойларида бекор қилинишини ваъда қилган эди. Боҳорга келиб эса, чекловларни олиб ташлаш ўрнига электр нархини ошириш бўйича таклифлар бўлаётгани маълум қилган эди.

 “Тоғли ва турмуш шароити оғир бўлган олис ҳудудларга 1 сом 04 тийин қилиб белгилаб, чекловни тўлиқ олиб ташлаш бўйича таклифлар бор. Яшаш шароити яхши бўлган оилаларга 1 сом 48 тийиндан сотиш таклиф қилинмоқда. Бироқ, сув танқислиги сабабли ушбу тоифага қиш мавсумида 1000 кВт соатдан ошиғи учун 2 сом 29 тийиндан бўлсин деган таклифлар бор. Бу бугунги кундаги электр энергиясининг тан нархи. Худо хоҳласа, сувни тўлдириб олсак, кейин чекловни олиб ташлаймиз. Айни пайтда сув хажми кўтарила бошлади. Ушбу қадамларни қўйганимиздагина, биз 2025-йилга бориб энергетик инқироздан чиқа оламиз”, – деган эди Жапаров.

 Аслида ҳам, электр энергиясининг тан нархи 2 сом 19 тийинга тўғри келадими?

 Бугунги кунда ГЭСлардан олинган электр энергиясининг тан нархи 16 тийин, Иссиқлик электр марказларида ишлаб чиқариладиган энергиянинг тан нархи эса 3 сом 63 тийиндан ҳисобланади. Иккаласининг ўртача нархи 70 тийин қилиб белгиланган. Бунга қўшимча, техник йўқотишларга 26 тийин, қўшимча қиймат солиғи учун 11 тийин қўшилади. Шундай қилиб, ҳукумат электр энергияси тарифини ҳаводан олган рақамлар билан ҳисоблаб чиқариб келяпти. Аслида, ГЭСлардан олинадиган электр энергиясининг нархи 3 тийиндан 8 тийингача бўлиши мумкин. 2010-йиллари Алмазбек Атамбаев ҳам электр энергиясининг тан нархи 8 тийин эканлигини айтиб, 18 баробар қиммат сотилаётганини маълум қилганди.

 Электр нархини ошишига асосий хиссасини қўшаётганлар бу – тақсимловчи компаниялардир.  Тақсимловчи компаниялар электр энергиясини 35 тийиндан 42 тийингача сотиб олади. Буларнинг ичидан давлат корхоналари “табиий йўқотишлар” баҳонаси билан уриб қолади. Бир вақтлар бундай йўқотишлар 50%га қадар чиққан. Ҳозирда бу 22% атрофида эканлиги айтилмоқда. Бу эса 3 миллиард кВт соат, аниқроқ айтганда, бутун бошли Курпсой ГЭСи ишлаб чиқаётган электр энергияси ном-нишонсиз йўқолишини англатади. Мамлакатда тақсимловчи компаниялардан ташқари, уларнинг харидори бўлган воситачи компаниялар ҳам фаолият олиб боради. Ушбу воситачи хусусий корхоналар ҳам ҳанузгача халқ ҳисобидан кун кечириб келмоқда. Уларнинг аксарияти бир вақтлар тарансформаторлар ва электр узатиш линияларини арзон нарҳда хусусийлаштириб олишган. Уларнинг ҳар бири аввалги ёки кейинги энергетика тармоғи амалдорларига тегишли.

 Бундан ташқари, расмий ҳукумат халқаро молиявий ташкилотлар томонидан ажратиладиган қарз ва грантларни қўлга киритиш учун ҳам электр нархини ошириб келади. Чунки, бу судхўр банклар ўзлари сарфлаган маблағ бир неча бор бўлиб қайтиб келишини кафолатлар учун қарз олувчи давлатга турли хил – солиқларни ошириш, мамлакат ҳаражатларини қисқартириш ёки элетр нархини ошириш каби – шартлар қўяди. Баҳор ойида Жапаров электр энергияси тарифларини ўзгартиришни таклиф қилганидан сўнг Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде, “Жаҳон банки Қирғизистон ҳукумати билан биргаликда мамлакатда электр энергияси тарифини қайта кўриб чиқишга қарор қилгани”ни маълум қилган эди.

 “Жаҳон банки бу ҳаражатларни қоплаш учун ташланган қадам бўлгани сабабли қўллаб-қувватлайди. Арзон тарифлар керакли миқдордан кўпроқ истеъмол қилишга ундайди. Биз унинг ўзгаришини қўллаб-қувватлаймиз”, – деган эди Бьерде.

 Орадан кўп ўтмай тарифлар оширилишини қўллаб-қувватлаган Жаҳон банки Қирғизистонга коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион доллар ажратадиган бўлди.

 Қисқаси, барчаси учун одий халқ балогардон бўлиб, “холвани ҳоким, катлакни етим ейди”.

 Аслида, электр энергияси умумий мулк бўлиб, Исломда унга давлат ёки хусусий компаниялар эгалик қилиши мумкин эмас. Унинг фойдаси ёки ундан олинадиган даромад ҳар бир фуқарога етиб бориши зарур. Исломда электр энергияси халққа фақат таннархи эвазига етказиб берилади. Чет элга энергия сотишдан тушган маблағ эса халққа бўлиб берилади. Демак, халқ капитализмдан воз кечиши ва Исломни тиклаб, унинг ҳукмларини ҳаётга татбиқ қилиш орқалигина бундай хор ҳолатдан чиқа олади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here