Яман аҳли БМТга таянмаслиги керак

172
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яман аҳли БМТга таянмаслиги керак

БМТнинг Ямандаги тўртинчи махсус вакили швед Ханс Грундбергнинг тайинланиши манзарасида, Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«БМТ вакилларининг тайинланиши ортида маълум манфаат ва мақсадларни кўзлаган давлатлар туради. Аммо бу мақсадлари орасида қон тўкилишини тўхтатиш, деган нарса йўқ. Чунки ҳеч қайси бири Яман аҳлига яхшилик олиб келмади. Аксинча, уларни масхара қилиб устидан кулди, холос».

Матбуот баёнотида Ҳусийларнинг Грундберг тайинланишига қарши позициялари ҳақида бундай дейилди:

«Афтидан, Ҳусийлар АҚШнинг Ямандаги вакили Лендеркинга таянаётган кўринади. Шу боис ўз-ўзидан савол туғилади: Нега бу Ҳусийлар БМТнинг Ямандаги ҳаракатларига гоҳ қарсак чалса, гоҳ унга қарши позицияни эгаллашади?! Наҳотки улар шу даражада очиқ (реакцион) прагматикка айланган бўлишса?!… Аслида, Яманда ҳам, бутун исломий юртларда ҳам ҳаргиз БМТга таяниб ёки уни олқишлаб бўлмайди. Шимолу жанубдаги бутун Яман аҳли ёлғиз Исломга боқмоғи ва уни ҳаётий ишларига ҳакам қилмоғи лозим. Исломнинг ҳаётда татбиқ этилмоғининг бирдан-бир кафили эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидир.

Роя газетасининг 2021 йил 11 август чоршанба кунги 351-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here